Xviii асрда Россияда архив иши


Архив ишини йўлга қўйилиши



Download 34,52 Kb.
bet4/6
Sana03.07.2022
Hajmi34,52 Kb.
#734344
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-семестр XVIII asrda Rossiya

Архив ишини йўлга қўйилиши. XVIII – аср бошларида архив ишини йўлга қўйилиши жараёнида ўзгаришлар бўлиб ўтди. Китоб босиб чиқаришни ривожланиб бориши ва китобларни маълум бир формат (ҳажм) ҳолатдаги кўринишлари жараёнининг таъсири остида, XVI-асрнинг ўрталаридаёқ российдаги иш ҳужжатларини юритиш тартиби тизимида, китоблар ва дафтарларнинг варақларида ёзув ишларини юритиш орқали, ижобий ўзгаришлар юз берди. 1700 йилда чоп қилинган иккита фармонга кўра, иш юритиш, ёзишма ишларини олиб боришда, ҳужжатларни устун шаклида қайд этиш анча даражада чекланди. Ёзувларни устун шаклида қайд этиш анча ноқулай бўлиб, бунда қоғоз учун кўп маблағ сарфланган, чунки бу усулдаги ёзувлар қоғознинг фақат бир томонига битилган. Бироқ, устун тарзидаги ёзувларда иш юритиш ишлари аста-секин бекор қилиниб борилди. Фақат 1726 йилдагина устун шаклида (столбцевой) ёзув ишларини юритишни бекор қилиш тўғрисида фармон чиқди. Бинобарин, устун шаклда битилган ёзувлар ҳужжатларини сақлаб бўйича ҳам бир қатор йўл-йўриқлар ва қўлланмалар чиқди: қисман улар устун шаклида қолдирилган, бироқ устун ёзувларни бир қисми эса алоҳида варақлар тарзида кесилган ва китоблар ҳамда журналларга тикилган. Китоблар ва журналлардаги алоҳида варақларда ёзув ишларини юритиш, ҳужжатларни сандиқларда, тўқилган саватларда, қутиларда сақлашдан – уларни шкаф (жавон) ларда сақлашга ўтиш учун имкон берган. XVIII асрнинг биринчи ярмида кўпгина ҳужжатларнинг асл ҳолатидан кўплаб нусхалар кўчирилган – ушбу чора-тадбирлар ҳужжатларнинг аслини сақлаб қолиш имконини берган. Ҳужжатларни ва йиғма жилдларни тузиш тартиби бўйича анча жиддий талаблар қўйилди.
Архив ишини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар, энг аввало, иккита шартни амалга оширилишини талаб қилган:
1) архивларни махсус жиҳозланган бинолар билан таъминлаш;
2) муассасаларнинг тарихи ва ташкил этилиши, тузилиши, иш юритиш ҳужжатларини қайд этиш тартиби, ҳужжатларнинг терминологияси (муайян соҳага оид терминлар мажмуи), ҳужжатларнино асосий турлари билан таниш бўлган малака ва ихтисосга эга бўлган кадрларни тайёрлаш.
1726 йилги фармон, архивларни қуруқ ҳолатдаги биноларга жойлаштириш, ушбу иншоотларни том қисмларини тузатилган ҳолатда тутишни талаб қилган. 1736 йилги фармонда “эски ҳужжатларни сақлаш учун архивлардаги хоналарни гумбазларини ва пол қисмини тош материалдан, эшиклар ва деразаларни очиб ёпадиган қурилмаларини ҳамда панжараларини темирдан ясалиши талаб этилган. Барча хоналарни деворларини ҳам тош материалдан қурилиши талаб қилинган”. Бундай эҳтиёткорлик чоралари бежизга амалга оширилмаган: масалан, 1737 йил 29-май куни Москвада бўлиб ўтган ёнғин вақтида муассасаларнинг ва уларнинг архивларини катта қисми ёниб кетди. Муассасаларнинг архивларига қуйи, пастки қаватлар, баъзан эса архивлар жойлашган биноларнинг етрўлалари ажратиладиган бўлди. Бироқ ертўлаларда архивларни бошқа фалокат, офатлар кутган – бу жойларда ҳужжатлар чириган, зах босиб, намиқиб қолган, моғор босган. Бироқ, мана шу сингари иншоотлар, хоналар ҳам етишмаган, камлик қилган. Архив учун ажратилган бино ва хоналар жуда кўп ортиқча материаллар билан кўмиб ташланган, кўпинча эса архив муассасалари турли бинолар ва иморатларда тарқоқликда, бир-бирларидан узоқликда жойлашган. Шкаф, жавон ва сандиқлар ҳам етишмаган, ва йиғма жилдлар эса кўпинча, ҳамон, сўриларда, гоҳида эса полда сақланган.
Кадрлар масаласи ҳам жиддий тарзда турган: кўпинча архившунос, архивдаги ягона штат бирлигида турган, хизматчи ҳисобланган, у қоидага кўра муассаса бўйича бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлган. Архивда ҳужжатларни қисмларга, бўлакларга, турларга ажратиш бўйича ишлар бошланганда, бу иш учун архивга канцеляриялар ходимлари ва нусха кўчирувчи котиблар сафарбар қилинган. Муҳим ва йирик архивларда кадрлар билан ишлаш масаласи яхши йўлга қўйилган эди, - энг аввало ташқи ишлар коллегиясининг Москва архивида, у жойда штатли лавозимдаги ходимлар хизмат қилган. Архив хизматчиларининг вазифаларига энг аввало: ҳужжатларни сақлаш ва назорат қилиш, кирган. Архивларнинг ички ва ташқи томонларида қоровуллар навбатчилик қилишган. Хизматчиларнинг ўзлари эса архивдан ташқарига текширувдан ўтказилиб чиқарилган. Архивларнинг фаолияти ҳар йилда бир марта ревизия қилиниб, тафтиш ўтказилган. Кемирувчилардан ҳужжатларни бут ҳолда сақланишини таъминлаш учун, мушукларни ушлаб туриш бўйича архивларга расман фармойиш берилган. Иккинчи-дан, архивларнинг хизматчилари талаб қилинган маълумотларни беришлари лозим бўлган. Кўпчилик архивларнинг ҳолатини ҳисобга олганда, бу осон вазифа бўлмаган: архив материалларининг кўпчилиги бўлак (қисм) ларга ажратилмаган ва тизимга солинмаган ҳолатда бўлган, маълумотлар берадиган аппаратнинг кўпчилик рўйхатлари ҳамда бошқа элементлари йўқ эди. Бундан ташқари, хизматчиларнинг ўзлари ҳам талаб қилинадиган зарур билимларга эга бўлишмаган, етарли маълумотлари йўқ эди: кўпчилик хизматчилар эски ёэувларни текшириб кўришни билишмаган, архившунослик соҳасига оид терминларни билишмаган. Буларнинг барчаси эса ҳужжатлар билан ишлашни қийинлаштирган ва мураккаблаштирган.

Download 34,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish