Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/148
Sana24.02.2022
Hajmi2,98 Mb.
#191574
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148
Bog'liq
maxsus axb

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON 
60
халқ орасидаги “касбинг нонли бўлсин”, “касбингдан илоҳим барака топгайсан” деган сўзлар билан 
улуғлашган. Каттабоғлик кекса-кулол Ортиқ Яқубовнинг айтишича, шогирднинг кўкрагига 
қўйиладиган нонни устозининг ўзи қўйган ва дуо орқали фотиҳа берган. Кейин шогирдини жамоага 
чақириб, қалантар, шогирдга ва унинг устозига юзланиб, шундай деб сўраган “уста - бу шогирдинга 
нон бердинг, чапон, кийим бердинг, пул–ақча бердинг, шунга розимисан?”-“Розиман”, “Сен устозинга 
хизмат қилдинг, шу қилган хизматларинга розимисан?” – “Розиман” [5]. Кейин уста-шогирд ўртасида 
анънавий сўз бошланган. Шогирд устозига юзланиб, (махаллий шевада келтирилган) “кўп 
хизматингизни атдим, кўп дузингизни едим, устоз рози бўлинг”, шунда устози жавоб берди “урдик, 
сўкдик, қийнадик, сан ҳам рози бўл”. 
Шундан сўнг, фотиҳа берилган шогирд ва уста ўртасида турли хил масалалар бўйича имтиҳон 
бўлиб ўтган. Имтиҳондан сўнг дуо қилишга ўтилган. Биринчи навбатда дуони қалантар берган ва 
кейинги ўринда унинг устози фотиҳа берган. Кейин шогирд қалантар олдига келиб, анъанавий тарзда 
бир оёғида ўтириб, унга қўл бериб кўришган, сўнгра устозига ва барча йиғилган устозлари билан қўл 
бериб кўришиб чиққан.
Фотиҳа олган шогирд, устахонанинг тўлақонли ҳуқуқий аъзосига айланган. Маросим охирида 
шогирд ўз устозига чапон кийгизган, қалантарга эса куйлак берган, агарда шогирд ўзига тўқ оила 
фарзанди бўлса, у ҳолда ҳар бир устага рўмолча бериб чиққан ва шу билан “патия палови” маросими 
охирига етказилган.
Устахона ёпиқ турдаги ташкилот эдики, “патия палови” га бегона одамлар айтилмаган. 
Маросимга фақатгина устахонадаги усталар ва шогирдлар чақирилган. “Патия” олувчи шогирд ўз 
яқинлари ва қариндошларини таклиф қилиши мумкин бўлган. Овқатланиш ҳам алоҳида хонада 
ўтказилган, аёллар эса бундай пайтда меҳмонхонага умуман киритилмаган. 
Уста-кулоллар шогирдларини кулолчилик қуроллари билан таъминламаган, мадирлик уста-
кулол Собир Матрасуловнинг берган маълумотларига кўра, йирик кулолчилик маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш марказларидан бири Хонқадаги Мадир қишлоғида, уста шогирдига “патия” бергандан кейин 
фақат унга “хумбуз” қуриш ишларида ёрдамлашган [6]. 
Уста шогирдига дарров ўз устахонасини қуришга ҳам рухсат бермаган, анъанага мувофиқ, 
“патия” олган шогирд устахонада қолиб, маълум вақтгача устозига кулолчилик ишларида ёрдам 
бериши керак бўлган. Маълумотларга қараганда, (Хоразм шевасида) устага бўлган ҳурмати ҳаққи, еган 
дузи ҳаққи, маълум муддатгача шогирд текинга ишлаб берган. Хонқа кулолчилик марказида эса сал 
бошқачароқ, “халпа”, яъни шогирд ўз ҳўжайини билан ишлаб топган даромадини тенг бўлишган, 
ҳамкорликда ишлаган, лекин устага бўйсунган [7].
 
У эркин ишчи бўлган ва ҳохлаган пайтда бошқа уста 
ёнига кетиб ишлашига тўсқинлик қилинмаган. 
XIX асрнинг охири, XX асрнинг бошларида ҳунармандлар ва кулоллар орасида 
ҳунармандчиликнинг эски маданий анъаналари сақланиб қолинган, бунинг сабаби шундаки, 
шогирдларни тарбиялашда ва кулолчилик сир-асрорларини ўргатишда эски маданий урф-одатлардан, 
анъаналардан фойдаланишган. Бундай маданий анъаналар нафақат Хоразм кулолчилик устахонларида, 
балки Ўзбекистоннинг бошқа худудларида ҳам мавжуд бўлган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳунармандчиликда диннинг таъсири кучли бўлган. 
Дарҳақиқат, ҳунармандчиликда кулолчилик санъати муқаддас ҳисобланган. Кулол Ортиқ Яқубовнинг 
сўзларига кўра, кулолчиликнинг асосини яратган ҳамда унга асос солган, машҳур тариқат асосчиси 
бухоролик Бахоуддин Нақшбандий [8]
ҳазратлари эди (XIV аср). Унинг Хоразмдаги шогирди 
Жалоладдин бўлган, 70 ёшли хонқалик кулол Собир Матрасуловнинг маълумот беришича, ҳазрат 
Баҳоуддин Нақшбандийнинг устози Мир Кулол эди [9].
 
Тошоузлик кулол Исмоил Яқубов, Собир 
Матрасуловларнинг сўзларига қўшимча тарзда Мир Кулол Бухорода яшаган, у зот, Амир Темур 
бобомиз билан замондош бўлганлар- деган фикрни илгари сурган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кулолчилик ишининг келиб чиқиши агарда 
аллома номи билан боғлик бўлса, у ҳолда кулолчилик соҳаси бизда марказлашган феодализм даврига 
тўғри келади. 
Яна шундай анъанавий маросимлардан бири бу-пайшанба кунлари ўтиб кетган ота–
боболарнинг руҳларига ва устахонада ўтганларнинг ҳаққига бағишлаб шамлар ёқиш, алоҳида 
“бўғирсоқ” ёки “пўссиқ” тайёрлаб худойи қилиш урфга айланган. Одатий устахонада ҳар жума кунлари 
мажлис ўтказилган ва унда юқорида айтганимиздек, фақат устахона аъзолари қатнашган. Бу маросимга 
аёллар таклиф қилинмаган. Байрам кунлари вафот этган қариндошларни ёд этиб маросим ўтказилган.



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish