XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
39
Краснодардан келтирилган ўртапишар Селекта 302 нави ўсиш ва ривожланиши онтогенезида
ўртапишарлик генетик хусусиятини сақлаб қолди.
Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган
тупроқларида соя навларни Нитрофикс П билан ишлаб экиш борасида тажрибалар деярли
олиб борилмаган. Тажрибада ўртача шўрланган тупроқларда Нитрофикс П қўлланилиши соя
навларининг ўсиб
-
ривожланишига таъсир кўрсатди.
Экиш 2019 йил 18 апрелда ўтказилиб Нитрофикс П
қўлланилган навларнинг ўсув даври
нисбатан узоқ бўлади. Республикада жуда катта майдонлар ўртача шўрланганлигини ҳисобга
олиб соя навларини тўғри танлаш натижасида соя майдонларини кўпайтиришга эришилди.
Тажрибаларда навларнинг ривожланиш фазалари ва улар
орасидаги муддат ҳамда униб
чиқишдан уруғлари пишиб етулгунча бўлган вақт ҳисобланди. Ҳосилдорлик кўрсаткичлари
соя навларининг Нитрофиксли ва Нитрофикссиз варинатларда шаклланиши методика
асосида ўрганилди. Тажрибада соя навлари уруғлари ўртача уч йилда ҳам 6
-
7 кунда униб
чиқди. Таъкидлаш керакки, тупроқда ҳаво ҳарорати 22
0
С дан юқори, намлик етарли бўлганда
уруғлар жуда тез униб чиқади.
Униб чиққандан то биринчи учталик барг ҳосил бўлгунча орадан яна 6
-
7 кун вақт
ўтади. Бу тажрибамизда ҳам тасдиқланган деярли барча навларнинг уруғлари бир кунда,
яъни 18 апрелда экилган эди, уруғлар тупроқ ва ҳаво ҳароратининг қулай бўлиши туфайли
27 апрелда униб чиқди, уларда биринчи учталик барглар барча соя навларида 25 май куни
ҳосил бўлди. Ушбу фенологик фаза Нитрофиксли ва Нитрофикссиз экилган вариантларда
ривожланиш фазасининг бошида бир хил бўлди. Соя навлари уруғлари нитрагин инокулянти
билан ишланиб экилганда ўсув даврининг дастлабки фазаларида сезилмайди
[2,3,4].
Тажрибада тўрт хил ўртапишар соя навлари олиб уруғлари Нитрофикс П билан
ишланиб, 25 апрель
куни Хоразм вилоятининг фермер хўжалигида экилди. Соя навларини
униб, биринчи учталик барги ҳосил бўлиш ва ғунчалаш фазаларида нитрагин штаммининг
таъсири кучли
сезилмади. Униб чиққанига 13
-
15 кун бўлганда соя навларини
илдизларида
сезиларли ва санаш мумкин бўлган тугунакларни кўриш мумкин эди.
Нафис нави 14 июнда
гуллаган бўлса 24 августда пишиб етилди, Дўстлик навида ушбу кўрсаткичлар 11 ва 23
августни ташкил қилди, ҳар иккала соя нави 126
-
128 кунда пишиб етилди.
Селекта 302
навида гуллаш фазаси нитрагинли вариантда 14 июнда бошланди, пишиш фазаси эса
нитрагинли вариантга қараганда 5 кун кеч бошланди, ҳолбуки навлар бир кунда бир
муддатда экилган эди. Нитрагинли вариантда ўртапишар Селекта 302 ва Нафис навлари
барча такрорланишларда биологик хусусиятлари билан бир
-
бирига ўхшаш бўлди. Ушбу
навларда гуллаш ва пишиш 119
-
120 кунни ташкил этади ва нитрагинсиз вариантга қараганда
6 кунга кеч пишиб етилди
[1,2,4].
Ўртача шўрланган тупроқларда соя навларига қараб нитрагинсиз вариантларда
ўсимликнинг ўсув даври қисқариб борди. Нафис ва Селекта 302 навлари шўрланган
тупроқларнинг таъсирида
айрим такрорларда 7
-
8 кунга қисқаргани маълум бўлди. Дўстлик
ва Нафис навларида нитрагинсиз вариантларда ўсув даври 10 кунгача қисқариб борганлиги
маълум бўлди. Ушбу
ҳолатни навларнинг азотли моддалар билан тўлиқ таъминланиши ва
навнинг биологик хусусияти деб ҳам биламиз. Ҳар бир нав нитрагин штаммлари ҳам ўзига
хос равишда тугунаклар ҳосил қилиши Ёрматова Д.Ё., 1998, Атабаева Ҳ.Н. (2007)
маълумотларида ҳам исботланган. Нитрагинсиз вариантда Нафис ва Дўстлик навлари 119 ва
120 кунда пишиб етилди, нитрагин штаммлари қўлланилган пайтда шу навлар 126
-
128 кунда
пишиб етилди. Нафис ва Селекта 302 навлари нитрагинсиз вариантларда 119 ва 120 кунда
пишиб етилган бўлса, нитрагинли вариантларда 126
-
128 кунда донлари пишганлиги
кузатилди.
Ўсув даврининг 5
-
10 кунга қисқариши экин экилган даладаги ҳосилни тез йиғиштириб
олиб, ўрнига бошқа экинни 5
-
10 кун эрта экиш имконини яратди. Барча навларда умумий
ўсув даврининг чўзилишига сабаб, уларнинг вегетация давомида азот билан таъминланиш
даражаси яхши эканлигини кўрсатади [1,2,4]
.
Do'stlaringiz bilan baham: |