XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
261
Биология дарсларида фойдаланиладиган технологиялар гурухига:
-
дидактик ўйин технологиялари;
-
муаммоли таълим технологиялари;
-
модулли таълим технологиялари;
-
ҳамкорликда ўқитиш технологиялари;
-
лойиҳалаш технологияси;
-
анъанавий таълим технологиялари киради.
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш методлари:
1.
Оғзаки баён методлари:
А) суҳбат,
Б) ҳикоя,
Д) маъруза
2.
Кўргазмали методлар:
А) табиий ва тирик объектларни намойиш қилиш,
Б) тасвирий кўргазмали воситаларни намойиш қилиш,
Д) иллюстрация, демонстрация, ўқув кинофильмлари, видеофильмлар, диафильмларни
намойиш қилиш.
3.
Амалий методлар:
А) кузатиш,
Б) амалий ишлар
4. Муаммоли изланиш методлари.
5.
Ўқитишнинг
мантиқий методлари:
А) индуктив Б) дедуктив Д) таҳлил
Е) бош ғояни ажратиш Ф) қиёслаш Г) умумлаштириш
6.
Мустақил иш методлари:
А) кўргазма воситалари устида мустақил ишлаш,
Б) дарслик устида мустақил ишлаш,
Д) мультимедия воситасида мустақил ишларни ташкил этиш
7.
Ўқишни рағбатлантириш ва асослаш методлари:
А) ўқишга бўлган қизиқишни орттириш
Б) дидактик Д) ўқув мунозаралари
Е)
ўқувчиларнинг таҳсил олишдаги бурч ва маъсулиятини шакллантириш
8.
Ўқитишдаги назорат ва ўз
-
ўзини назорат қилиш
А) оғзаки ва ёзма назорат қилиш
Б) лаборатория ва амалий иш ёрдамида назорат қилиш
Д) ўз
-
ўзини назорат қилиш
Е) ўзаро назорат варағи ёрдамида назорат қилиш
Ф) тестлар ёрдамида назорат қилиш
“Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз –
жамиятимиз аъзоларини, авваламбор,
вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий
мафкура, ўз Ватанига меҳр
-
садоқат
туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва
умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир”
(
И.А.Каримов
).
Ботаникани ўқитишда ўқувчиларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш учун дарс,
дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар, экскурсияларда Ўзбекистоннинг табиий
ўсимликлар олами ва қоплами, бойликлари улардан оқилона фойдаланиш борасида олиб
борилаётган ишлар, мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ривожланиш
тамойиллари, улуғ аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо бойликлар,
муҳофазага
олинган махсус ҳудудлар ва уларда олиб бориладиган ишлар билан таништириш орқали
миллий ғурурни вужудга келтириш зарур. Шунингдек, ҳар бир мавзу мазмунига боғлиқ
ҳолда ўқувчилар халқимизнинг маънавий бойликлари дурдоналари бўлган ҳадислар,
ривоятлар, ҳикматли сўзлар, афсоналар, мақоллар, улуғ алломаларимиз ҳаётларининг
ибратли томонларини ўрганиши
лозим.
Фаол таълим олиш методлари.
1. Таълим бериш ва таълим олиш.
Биринчидан бу бўлимда таълим бериш эмас, балки таълим олиш ҳақида сўз юритишга
эътиборингизни қаратмоқчимиз. Бунда ўқитувчининг ўрни фарқли
,
яъни ўқувчига иложи
борича кўп маълумот беришга ҳаракат қилмасдан, ўқувчиларнинг мустақил ўрганишига
кўпроқ ёрдам беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |