XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
26
Ключевые слова:
малярия,
GPS, сачок, филярия
,
идентификация, визуальный
,
сегмент,
энтомофауна, экосистема.
Abstract. This article provides information about the species of dragonflies of the Odanata
family in the Khorezm oasis, their biology and distribution.
Key words: malaria, GPS, entomological fishing, filyariya, identification, visual, segment,
entomofauna, ecosystem
Кириш.
Ниначилар
чучук
сув
экотизимининг
таркибий
қисми
бўлиб,
личинкалари
балиқлар
учун
озуқа
бўлиб
хизмат
қилади.
“Odonatа” лар ҳам йиртқич ҳам ўлжа сифатида
экологик жиҳатдан муҳим ҳисобланади [Jens va Runyan, 2006]. Уларнинг
личинкалари
чивин
личинкалари
устидан
табиий
биологик
назоратни
ташкил
этади
ва
шу
билан
безгак,
иситма,
филария
каби бир қатор юқумли касалликларни ҳам назорат қилишда ёрдам беради (Mitra,
2002; Din ва бошқалар, 2013). Баъзи турларнинг имаголари пахта ва шоли далаларида озиқ
излаб, ушбу ўсимликларнинг зараркунандаларига қарши курашда иштирок этади. Бунда
асосан урғочи ҳашаротлар муҳим роль
ўйнайди (Нalik ва Saddique, 1995; Yousaf ва бошқ.,
1995, 1998).
Ҳозирги кунга келиб ниначиларнинг дунё бўйича 40 та оилага мансуб, 6650 та тури
фанга маълум [
Zhang, 2013]
. Бразилия ниначилар турларига бой эканлиги жиҳатдан етакчи
бўлиб, минтақа энтомофаунасида 828 та тур рўйхатга олинган [Miguel, Calvão
,
2017]. Россия
Федерациясида 150 та тур қайд этилган бўлса [Харитонов, Борисов, 2007], Ўрта Осиёда эса
85 та тур рўйхатга олинган [Борисов, Хаританов, 2008). Ниначилар совуқ минтақалар,
жумладан Исландия ва Гренландия ҳудудларида учрамаслиги адабиётларда қайд этилган
[Resh, Carde, 2009].
Ниначилари систематикаси бўйича
Марказий Осиёда бир қанча тадқиқотлар амалга
оширилган бўлиб, ҳудудда 85 та тур қайд этилган. Жумладан Туркманистонда
-
51 та,
Ўзбекистон ва Тожикистонда
-
56, Қирғистонда
-
58, Қозоғистонда
-
66 та тур аниқланган
[Борисов, Харитонов, 2007].
Ўрта Осиё оданатафаунаси бошқа географик ҳудудларга нисбатан кам ўрганилганлиги,
ниначиларнинг аниқлагичлари устида ишлар олиб борилмаганлиги ҳамда таксономик
ҳолатлари ишлаб чиқилмаганлиги бир қанча олимлар томонидан эътироф этилган [Беляшев,
1989]. Шунингдек Ўзбекистонда ниначилар
(Odanata) борасида тадқиқотлар ҳам кам
ўрганилган бўлиб, ҳудудда учровчи турлар тўғрисида маълумотлар асосан хорижий
адабиётларда кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистонда “Ўзбекистон ҳашаротлар дунёси” ҳамда
Ж.А.Азимов, А.А.Бекузин ва бошқ. (1993) “Насекомые
Узбекистана” китобларида ва илмий
мақолаларида
(
С.Н. Борисов ва бошқ.(2007) республикамиз ҳудудларида учрайдиган
ниначилар турларига таъриф берилган холос.
Шу ўринда, табиий экотизимлар кескин ўзгаришга учраётган ҳудудларда тарқалган
ниначиларнинг таксономик таркиби, биоэкологик хусусиятлари ва тарқалишини ўрганиш,
уларнинг замонавий экологик ҳолатини аниқлаш услубларини такомиллаштириш,
шунингдек уларнинг хўжаликдаги аҳамияти ёки зарарини ўрганиш бугунги куннинг муҳим
долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: