XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
257
карталар ёрдамида тузишни амалиётда қўллаш кўламини аниқлаш бўйича маълумотлар
берилган.
Калит сўзлар:
ер баланси
,
электрон карта, ГАТ,
масофадан зондлаш
,
шўрланиш,
эрозия
Аннотация.
В статье рассмотрены вопросы использования геоинформационных
систем при формировании земельного баланса, теоретические исследования применения
современных методов в поддержании земельного баланса, создание примера разработки
документов подтверждающих земельный баланс,
дана информация о разработке порядка
комплексного ведения электронной карты и земельного баланса, определении сферы
практического применения установления земельного баланса с помощью дежурных карт.
Ключевые слова:
Земельный баланс, электронная карта, ГИС, дистанционное
зондирование, засоление, эрозия.
Abstract. The article deals with the use of geoinformation systems in the formation of land
balance, theoretical studies of the use of modern methods in maintaining the land balance, creating
an example of the development of documents confirming the land balance, provides information on
the development of the procedure for complex maintenance of electronic maps and land balance,
determining the scope of practical application of establishing the land balance using duty maps.
Key words: Land balance, electronic map, GIS, remote sensing, salinization, erosion.
Кириш.
Ер
-
табиий ресурслар ичида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. У
мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини таъминлайди, республикамизнинг
иқтисодий салоҳияти учун моддий негиз яратади. Ердан ҳар қандай даврда ва шароитда
оқилона, унумли ва илмий асосланган тарзда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мамлакат
бугуни ва келажаги учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев: “Ҳар қарич ер
-
давлатнинг, демакки,
халқимизнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Ердан унумли фойдаланиш ва уни талон
-
тарож
қилишнинг олдини олиш
-
энг муҳим вазифалардан биридир", деб таъкидлаганлар.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон ХХI аср
бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида
ер заҳираларининг чекланганлиги ва сифат таркибининг пастлиги билан боғлиқ хавф
тўхтовсиз ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина қолмай, балки
мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун ҳам ерларни
муҳофаза қилиш, улардан ўта самарадорлик билан ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш
замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |