XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
195
маъноли сўзлар мисолида ҳам амалга ошириш мумкин. Хусусан,
чирой, жозиба, нафрат
сингари сўзларнинг предметга алоқадор белгилари бўлмаганида эди, уларнинг ҳар бирини
исталган предмет, нарса
-
ҳодиса билан тенглаштириш ҳолати юзага келган бўларди.
Қолаверса, ушбу сўзларнинг референтлик доираси ҳам чегараланган. Масалан,
чирой
сўзининг маъновий таркибини табиат манзарасига қиёсан таҳлил қилиш мумкин: гул, мовий
осмон, чарақлаган қуёш, зилол сув, яшиллик, гуллар –
буларнинг барчаси
чирой
лексемасининг маъносини очишга хизмат қилувчи фарқли белгилар ҳисобланади. Инсонга
хос чирой хусусияти эса ана шу белгиларга қиёсан аниқланади: гул –
юз, чеҳра; мовий осмон
–
кўзлар; зилол сув –
тиниқ нигоҳлар, юз терисининг тиниқлиги; яшиллик –
навқиронлик
сингари. Мавҳум маъноли сўзлар семантикаси предметга тегишлилик белгисининг йўқлиги
эмас, аксинча, предметга алоқадорлик, ўхшашлик кўламининг ниҳоят даражада кенг
эканлиги билан мураккабдир. Ҳатто,
пари, дев, алвасти
сингари мавҳум
отларнинг
предметга алоқадор белгилар тизими мавжуд бўлиб, бу белгиларни шу образларнинг шакл
топишига сабаб кўрсатган объектив воқеликдан қидириш керак бўлади. Аммо
пари, дев,
алвасти
даги референт алоқадорлик ҳақида гапириш ўринсиздир, чунки шу образларни
конструктив жиҳатдан ифода этиб берувчи реал предметлар мавжуд эмас.
В.В.Гак таъбирига кўра, одамларнинг тилдан қай тахлит фойдаланишларини,
сўзловчиларининг лисоний ички сезгиларини билиш, лисоннинг фаолиятига баҳо бериш
учун бевосита тилнинг инъикос жараёнини текшириш лозим. Ҳолбуки, бунда “тил –
тафаккур –
экстралингвистик вазият” семантик учбурчаги асосида иш кўриш мақсадга
мувофиқ. Олим, шунингдек, тилни амалий онг дея баҳолайди ҳамда уни одамларнинг аниқ
фаолияти жараёнида шаклланишини инобатга олиб, лисоний номинацияни аниқ
коммуникатив актларда, инсон онги томонидан ажратилувчи предметлараро муносабатларда,
хусусиятларда текшириш керак, дейди
[5, 6].
И.А.Стернин лексик маънодаги 1)
денотатив (маънонинг предметли
-
мантиқий қисми);
2) коннотатив (мулоқот акти шарт
-
шароитининг маънодаги ифодаси, хусусан, мулоқот
иштирокчиларининг мулоқот предмети ёки бир
-
бирига муносабати); 3)
селектив (белгининг
тилда қўлланилиш қоидаларининг маънода акс этиши); 4)
эмпирик (белги референтлари
тўғрисидаги умумий тасаввур) сингари тўрт турдаги компонентни ажратади. Ҳолбуки, маъно
таркибининг таснифи хилма
-
хил бўлишига қарамай, олимлар мазкур маъно турларининг
руҳий
-
эмоционал жиҳатдан мосуво эмаслигини, ушбу хусусият туфайли нутқда образлилик,
тасвирийликни таъминловчи бирликлар шаклланишини таъкидлайдилар.
Г.Г. Гадамер эса матн (текст) ни текстурага ўхшатиб, матони «алоҳида иплар
воситасида шу матнгагина хос образда ҳосил бўлган бутунлик” деб атайди
[7:142]. Ўз
-
ўзидан, мавжуд тасаввурни инсон онги ва у орқали лисоний онгда содир бўлувчи
психолингвистик жараёнларнинг метафорик талқини деб қараш тўғри бўлади. Дарҳақиқат,
когнитив ахборот нейронлараро таъсирланиш эвазига тараққий этади ва пировардида,
лисоний сатҳда жами лингвистик ва экстралингвистик омиллар эвазига концептуаллашади
(нейронлар кесишувига доир 1
-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |