Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

8/2020 
146
оилавий ажримлар билан боғлиқ қадимда мавжуд бўлган қоидалар ва талабларга ўрта асрлар 
даврида ҳам қаттиқ амал қилинган. Оилавий ажримларга қарши христианлик дини 
руҳонийлари қаттиқ қарши туриб кураш олиб борганлар. Аммо ҳукмдорларнинг ўзлари 
мавжуд қоидаларни бузиб туришган ёки ўз ислоҳатлари билан ўзгартиришга ҳаракат 
қилганлар. 
Ажримлар ва қайта никоҳлар борасида Русда марказлашган давлат тузган Иван IV 
(Грозный) машҳур бўлган. Унинг никоҳида бўлган хотинларининг учтаси вафот этган. 
Тўртинчи марта уйланишига эса рус проваслав черкови монелик қилган. Аммо ҳукмдор 
тўртинчи марта Анна Калтовскаяга уйланган ва ажрашиб уни монастирга жўнатган. Иван 
Грозный бешинчи марта Анна Григорьевна исмли аёлга черковнинг руҳсатисиз уйланган ва 
у билан ҳам тез орада ажрашишган. Аммо олтинчи никоҳидаги хотини Василиса Малентевна 
вафот этиб монастирга жўнатилишдан сақланиб қолган. Россия тарихида ўз ислоҳотлари 
туфайли “буюк” шарафига эга бўлган Пётр тақдирида ҳам оилавий ажримлар бўлганлиги у 
ҳақида ёзилган тарихий манбалардан аён. Илк бор Пётр 17 ёшида Евдокия Лопухинага 
уйланган. Уларнинг ҳамкорликдаги оилавий ҳаётида уч нафар ўғиллари туғилган

Бироқ 
фақат кенжа ўғли Алексейгина яшаб қолган. Кейинроқ Пётр хотинини фарзандлари ўлимида 
айблаб у билан ажрашади. 1703 йилда Пётр Марта Сквонская
билан учрашади.
Фақат 9 
йилдан кейингина у билан никоҳдан ўтади. Аввалги аёли монастирга жўнатилган Евдокия 
эса тўлов эвазига монастирдан озод бўлганлиги маълум. Ана
шу важдан Пётр ва рус 
проваслав черкови ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади. Аммо Пётр
ислоҳотларида 
оилавий ажримлар масаласида анча енгилликларга доир жиҳатлар бўлганлигини кейинчалак 
тарихчи Б.Н.Миронов аниқлаган. Олимнинг тадқиқотларидан аниқланишича, Пётр 
замонасида ва умуман XVIII –
XIX асрда Россияда оилавий ажримларнинг асосий сабаблари 
қуйидагилар ҳисобланган: 
1. Исбот қилинган зино

2. Қўшхотинлилик

3. Никоҳгача бўлган касалликнинг эр –
хотин муносабатларига таъсири

4. Турмуш ўртоғининг 5 йилгача дом –
дараксиз кетиши
;
5. Турмуш ўртоғининг оғир жиноят содир этганлиги учун сургунда ёки қамоқда 
бўлишлиги

6. Аёл кишининг фарзанд кўра олмаслиги важидан монастирга жўнатилиши.
Ўша давр қоидаларига кўра бир марта ажрашган инсон қайтадан турмуш қуриши 
таъқиқланган. Оилавий ажрим масалалари черковнинг назоратида бўлган. Шу сабаб ҳам 
ҳукмдорлар ва черков ўртасида бу борада зиддиятлар бўлиб турган. Россияда 1897 йилда 
аҳоли рўйхати олинганда ҳар 1000 та эркакдан биттаси, аёллардан эса, иккитаси ажрашган 
ҳисобланган. Бу кўрсаткич 1917 йилга қадар ўзгармаган. Диний идоралар оилавий 
ажримларга қарши қаттиқ кураш олиб борган. Чунки ажримлар билан диний консистория 
шуғулланган. Ажрим даъволари шундай идораларда икки ой давомида кўриб чиқилган

Ўтган аср бошларидан проваслав черковининг ажримларга муносабати юмшай бошлаган. 
1913 йилдан ажримларга
янги талаб эълон қилинган. 1917 йилдаги давлат тўнтаришидан 
кейин эса, 1917 йил 1 майдаги кўриб чиқишдан кейин янги ўрнатилган Муваққат ҳукумат 
оилавий ажрим шартларига янгиликлар киритди, яъни давогарларнинг иккиси ҳам айбдор 
бўлсагина ажримга руҳсат бериш тартиби жорий қилинди. 
Оилавий ажримларнинг қисқача тарихига назар солиб шундай хулосага келамизки, 
ажримлар ҳамма замонларда ва ҳамма халқларда ҳам жамият ижтимоий ҳаётига, инсонлар 
ҳаётига айниқса ажрашган оилалар болалари ҳаётига жиддий салбий таъсир этувчи иллат 
сифатида қараб келинган ва ажримлар олдини олиш бўйича маълум бир фаолият олиб 
борилган, жамият барқарорлигининг муҳим шарти сифатида оилавий ажримлар олдини 
олишга ҳаракат қилинган. 

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish