XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
148
Чор Россияси Ўрта Осиёни ўз мустамлакасига айлантиргач ўлкада ташкил қилинган
чор маъмурияти Россиянинг марказий ўлкаларидан ночор, ерга эга бўлмаган деҳқонларни
Туркистонга кўчиб келишларига имтиёзлар берди. Натижада Туркистон ўлкасида фаолият
юритувчи православ черковларига асос солина бошланди. Шундай черковлардан
дастлабкиси Сирдарё бўйидаги Раим истеҳкоми бўлиб, бу истехком 1847 йилда барпо
қилинди [4]. Шундан сўнг Туркистон ўлкасининг йирик шаҳарларида бирин
-
кетин ҳарбий
черковлар ташкил қилина бошланди. 1865 йилда Тошкентда, 1866 йилда Авлиё отада, 1866
йилда Жулек, Мерке ва Туркистонда, 1867 йилда Ўратепада, 1868 йилда Чиноз ҳамда
Чимкентда православ жамоаларининг черковларига асос солинди. Русларнинг оммавий
кўчишлари Самарқанд ва Каттақўрғонда ҳам православ ибодатхоналарининг ташкил
қилинишига олиб келди [5].
Ташкил қилинган христиан жамоаларининг хаммаси 1859 йилда ташкил этилган
Оренбург епархиясига бўйсундирилди. Олий Синоднинг буйруғига асосан, 1865 йилда
Тошкент округига асос солинди. Тошкент округи таркибида Ўратепа, Хўжанд, Жиззах,
Чиноз, Тошкент, Чимкент, Туркистон, Мерке, Авлиё ота черковларини бирлаштирган эди
[6].
Россия императори 1871 йилда Тошкент ва Туркистон Епархиясига асос солиш
тўғрисидаги фармонни имзолади
[7]
. Ушбу қарор имзолангач, Туркистон генерал
-
губернаторлиги маъмурияти томонидан ўлкадаги маҳаллий шарт
-
шароитни ҳисобга олиб,
черков фаолиятини Верний (Алмати) шаҳрига кўчиришга қарор қилинди. Чунки
аҳолисининг аксарияти ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар ўлкасида диний ва
дунёвий ҳокимиятнинг бир марказда фаолият кўрсатиши маҳаллий аҳолида норозилик
кайфиятини кучайишига олиб келар эди. Иккинчи томондан янги ташкил қилинган генерал
-
губернаторлик марказида черковнинг фаолият юрита бошлаши ислом динига тазйиқ
сифатида ҳам англашилиши мумкин эди. Яқиндагина бой берилган миллий давлатчиликдан
кейин диний қадриятларни ҳам йўқотилиш ҳавфи ўлка аҳолисида салбий реакция бериши
мумкин эди.
Чор Россиясининг Туркистон ўлкасидаги бошқарувининг дастлабки даврида Туркистон
генерал
-
губернаторлиги маъмурияти томонидан ўлканинг диний эътиқодларига таъсир
ўтказмаслик йўлини танлаган эди. Ўлкага кириб келаётган православ руҳонийларига ҳам
дастлабки даврда миссионерлик билан шуғулланишга рухсат берилмаган. Лекин, Туркистон
генерал
-
губернатори томонидан ислом динидан воз кечиб, христианликка ўтишни хоҳлаб
қолган маҳаллий миллат вакилларига катта миқдорда пул мукофоти тақдим қилинишини
эълон қилган эди.
Туркистон ўлкасидаги аҳолининг диний таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, XX аср
бошларида Туркистонда 6,03 млн ислом динига эътиқод қилувчи аҳоли, 391 минг православ
мавжуд бўлиб, ўлкада 5340 масжид, 306 та православ черкови
фаолият юритган. Ўлкада
православлардан ташқари 8,2 минг нафар лютеранлар, 7,8 минг католик оқими
тарафдорлари, 10,1 минг “қадимчилар”, 26 минг яхудий, 17,1 минг нафарга яқин бошқа дин
ва эътиқод вакиллари ўз ибодатларини амалга ошириб келган [8].
1916 йилда Тошкент шаҳрида 16 та черков мавжуд бўлиб, асосан аҳолининг европа
миллатига мансуб таркиби ўз ибодатларини амалга оширишар эди. Шу йилнинг охирида
Вернийга кўчирилган Туркистон ўлкаси Епархияси маркази Тошкентга қайтариб олиб
келинди.
XIX асрнинг 70
-
йилларига келиб Туркистон ўлкасига баптистлар, адвентистлар
конфессиялари кириб кела бошлади. Юқоридаги жараённинг ўлкадаги аҳолининг этник
таркиби билан алоқадор жиҳатлари мавжуд эди. Чунки бу пайтга келиб, ўлкага арман
жамоаларининг кириб келиши, уларнинг нуфузларини ошиб бориши холатлари кузатила
бошланди. Ўлкага кириб келаётган арманлар асосан Самарқанд ва Фарғона водийси
ҳудудларига жойлашиб, вино тайёрлаш ва унинг савдоси билан шуғулланишар эди.
Ўлкадаги арманларнинг аксарияти христианликнинг григорианизм йўналишига сиғинишган.
Арманларнинг қолган қисми католиклик оқимида бўлган.
Туркистон генерал
-
губернаторлигига жойлашаётган католиклар ўлканинг йирик
шаҳарлари Тошкент, Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах, Ашхобод, Чоржуй, Ўратепа, Хўжанд,
Қўқон, Андижон, Янги Марғилон каби шаҳарларда истиқомат қилишарди. 1897 йилда бутун
Do'stlaringiz bilan baham: |