Ключевые слова:
Центральная Азия, экология, сотрудничество, конвенция, изменение
климата.
XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
131
Abstract. The role of the Regional Environmental Center for Central Asia in environmental
protection in the region, including Uzbekistan, was analyzed.
Key words: Central Asia, ecology, cooperation, convention, climate change.
Бугунги
кунда
экология
ва
атроф
-
муҳит
муҳофазаси
ҳар
бир
мамлакат
учун
муҳим
стратегик
вазифалардан
бири
ҳисобланади
.
Чунки
инсон
ҳаёти
ер
,
сув
,
ҳаво
,
ўсимлик
ва
ҳайвонот
олами
билан
чамбарчас
боғлиқ
.
Минтақанинг табиати
,
ҳайвонот
ва
ўсимлик
оламининг биохилма
-
хиллигини
асраб
-
авайлашга
ҳар
бир
давлат
масъулдир
.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ
-4947-
сонли Фармони
[1]
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва
атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш
тўғрисида»ги ПФ
-5024-
сонли Фармонида
[2]
сув ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш ва бу борада масъул ташкилотларга муҳим устувор вазифалар белгилаб
берилган.
Маълумки, барқарор ривожланиш ғояси ҳозирги ва келажак авлодларнинг турмуш
сифатини яхшилаш учун мутаносиб иқтисодий, экологик ва ижтимоий ривожланишни
назарда тутади. Ушбу ғоялар Марказий Осиё мамлакатларида катта тушуниш ва қўллаб
-
қувватлашга эга бўлди. Марказий Осиё минтақасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси
(ОҚХЖ) Ижроия қўмитаси, Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссия,
Сув
ресурсларини
мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия ва Марказий Осиё
минтақавий экологик маркази каби минтақавий ташкилотлар томонидан қўллаб
-
қувватланаётган Орол денгизи ҳавзаси дастурини ишлаб чиқиш, атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш бўйича минтақавий ҳаракатлар режаси каби атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш бўйича
минтақавий ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) атроф
-
муҳит ва барқарор
ривожланиш соҳасидаги етакчи минтақавий билим маркази бўлиб, миллий, минтақавий ва
халқаро ҳамкорлар томонидан тан олинган. Ушбу ташкилот 2001 йилда Марказий Осиёнинг
беш мамлакати ҳукуматлари, шунингдек Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастури
томонидан 1998 йилда Даниянинг Aрхус шаҳрида бўлиб ўтган 4
-
Европа конференциясининг
қарорига биноан ташкил этилган [5, Б.
3].
Марказий Осиё минтақасида экологик ҳамкорлик ва барқарор ривожланишни илгари
сурган ҳолда, МОМЭМ минтақавий ташкилотга айланган. 2008 йилгача МОМЭМ ўз
фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш учун тўғридан
-
тўғри мақсадли грантларни олиб келди. Бу
борада Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар МОМЭМни атроф
-
муҳит
соҳасидаги ҳамкорликнинг минтақавий платформаси сифатида ривожлантиришни қўллаб
-
қувватладилар. Давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ва халқаро агентликлар
МОМЭМни профессионал ва ишончли шерик сифатида кўрадилар.
2013 йилга келиб, ташкилот учун энг муҳим масалалардан бири бу лойиҳавий
ташкилотдан минтақавий ташкилот форматига ўтиш бўлди. Минтақавий ҳамкорлик
платформасига эга ташкилотга айланиш нафақат аниқ лойиҳавий буюртмаларни бажариш,
балки минтақанинг ривожланишига ҳам ҳисса қўшиш имкониятини берди. 2013 йилдан 2018
йилгача МОМЭМ атроф
-
муҳит масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида бир
қатор диалог майдонларини яратди:
-
Марказий Осиё халқаро экологик форуми,
-
Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё
конференцияси,
-
Парламент аъзолари ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг учрашувлари.
Шуниям таъкидлаш керакки, МОМЭМ ўз фаолияти доирасида якка тартибдаги муайян
лойиҳаларни амалга оширишдан кенг миқёсли тизимли лойиҳаларни бажаришга ўтди.
2014
йилдан 2019 йилгача бўлган даврда МОМЭМ Орхус конвенцияси, "Нодавлат
ташкилотлар билан ишлаш концепцияси"ни амалга ошириш доирасида қатор лойиҳаларга
эътибор қаратди. 2019 йил охири
-
2020 йил бошида МОМЭМ янги "2020
-
2025 йилларга
мўлжалланган Марказий Осиёдаги фуқаролик жамиятлари ташкилотлари билан ўзаро
ҳамкорлик концепциясини" ишлаб чиқишни бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |