XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
277
асосларини
шакллантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари фаолиятини
ошириш, сайлов жараёнларига сиёсий технологияларини
қўллаш ва бошқа долзарб муаммолар бўйича ўтказилган 100 дан ортиқ
конференциялар,
семинарлар ва кенгашларда фаол иштирок этди. Б.Рузметов
3
00 дан ортиқ
илмий мақолалар,
монографиялар, ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Уни илмий ишлари
Scopus
тизимидаги нашрларда Германия, Хиндистон,
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва
республиканинг марказий
нашрларида эълон қилинган.
Проф.
Б.Рузметов педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти билан бир қаторда юқори
малакали илмий ва илмий
-
педагогик ходимларни тарбиялашга ва тайёрлашга катта эътибор
бериб келмоқда. Унинг рахбарлигида
1 нафар фан доктори (
DSc), 5
нафар фан номзоди
тайёрланган, яна
8
нафар илмий тадқиқотчиларга номзодлик ва докторлик
диссертацияларини тайёрлашга
раҳбарлик қилмоқда.
Кўп йиллар давомида у
Ўзбекистон Миллий Университети
,
Тошкент молия
институти
,
Ўзбекистон макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш институти,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги фан доктори илмий даражасини
берувчи илмий
кенгаш аъзоси
сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Проф.
Б
.
Рузметов «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталари бирлашган
таҳририяти ҳайъати
,
«Иқтисодиёт ва молия»,
«Хоразм Маъмун Академияси ахборотномаси»
илмий журналларининг
ҳамда олий ва
ўрта маҳсус таълим вазирлигининг ОАК
тасарруфидаги электрон журнал тахририят хайъати аъзосидир
.
Проф.Б.Рузметов ўзининг илмий ва педагогик
фаолиятини кенг кўламли жамоат
ишлари билан ҳамкорликда олиб боради.
У 1990
-1994, 2004-2009, 2009-2014, 2015-2019
йилларда халқ
депутатлари вилоят
кенгашининг депутатлигига сайланган, доимий комиссия ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раиси
сифатида фаолият кўрсатган.
У 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик жамиятини ўрганиш иститути
Хоразм филиалини ташкил қилган ва бошқарган. Унинг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини
шакллантириш минтақавий ҳусусиятлари мавзусидаги маърузалари кўплаб халқаро
конференциялар, семинарлар, учрашувларда халқаро экспертлар томонидан юқори
баҳоланган.
У Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати
-
Ўзбекистон Либерал Демократик
партиясининг (ЎзЛиДеП) вилоят кенгаши раиси ўринбосари, вилоят «Маънавият ва
маърифат» Кенгаши аъзоси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги илм
-
фан, олий таълим тизимини
ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича Маслаҳат кенгаши
аъзоси ҳамда ҳокимлик
захирасига кирадиган кадрларни ўқув маркази рахбари вазифаларини бажариб келмоқда.
Давлатимиз томонидан Б.Рузметовнинг тинимсиз хизматлари, самарали фаолияти
муносиб бахоланган.
У қатор фахрий ёрлиқлар ва “Ўзбекистон мустақиллигининг 15,20,25 йиллиги”
эсдалик
нишонлари билан мукофотланган
.
Ушбу муборак айёмда Б.Рузметовга узоқ умр, сихат –
саломатлик, куч
-
қувват, илмий,
илмий
-
педагогик, ижодий фаолиятига ғайратлар, мамлакатимиз равнақи йўлидаги эзгу
ишларига муваффақиятлар тилаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |