XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
275
Натижада 1977 йилда филиал ташкил қилиниб, Б.Рузметов ватанида илмий
-
педагогик
фаолиятини бошлайди. У ўз атрофига илмга чанқоқ, иқтидорли, амалий математика
ва
кибернетика сохасидаги ёшларни тўплайди ва қисқа
давр ичида минтақани автоматик
бошқарув тизими таркиби ишлаб чиқилади ва республикада биринчилар қаторида
шаҳарлараро АТС абонентларини автоматик хисоб
-
китоб қилиш
тизими татбиқ
этилади.
Мўъжазгина 7
-8
кишилик илмий техника жамоасидан 1
та фан доктори, 2
та фан номзоди, 4
та республика ва вилоят миқёсидаги раҳбарлар етишиб чиқади.
Ундаги ташкилотчилик қобилияти, ташаббускорлик, изланувчанлик, ғайрат
-
шижоат,
илмий салоҳият вилоят раҳбариятини эътиборидан четда қолмади. Уни 1982 йилда Хоразм
вилоят кенгашининг фан ва ўқув юртлари бўлими
раҳбари
лавозимига таклиф қилишади.
Қисқа давр ичида соҳадаги ўқув муассасаларида таълим тарбияни, илмий тадқиқот
ишларини хўжалик шартномалари асосида ташкил қилиш, Республика илмий марказлари
билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, тайёрланаётган кадрлар сифат даражасига эътибор
қаратилди, Хоразм Давлат Педагогика институти илмий кенгаши аъзоси, математика
факультети доценти сифатида фаолият кўрсатди. Бу даврда у минтақа
ишлаб чиқариш
кучларини оқилона жойлаштириш ва ривожлантириш, тармоқ
ва худудий бошқарув
тизимини ислох қилиш, экологик инқироз зоналарига эътибор қаратиш юзасидан илмий
изланишлар олиб борди.
Бундай илмий тадқиқотлар уни Республикада кўзга кўринган иқтисодчи олим,
иқтисод фанлари доктори, профессор Рустам Янгибоевич Досумов билан учрашувга олиб
келди ва уларни илмий ҳамкорлиги бошланди. Р.Я.
Досумов унинг докторлик
диссертациясига илмий маслаҳатчи, 1993 йилда «Фан» нашриётида чоп қилинган
«Программа стабилизации региональной экономики: опыт, проблемы, эффективность»
номли биринчи монографиясига масъул муҳаррирлик қилди.
Монографияда бозор иқтисодиёти шароитида Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш
кучларини ривожлантириш ижтимоий, иқтисодий, экологик асослари ёритиб
берилган,
иқтисодиёт тармоқларини самарали шакллантириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб
чиқилган эди.
У ўз илмий ишланмалари билан халқаро танловларда иштирок қилади
ва 1995 йилда
АҚШнинг минтақавий иқтисодиёт сохасидаги гранти сохиби бўлади.
У 1997
йилда иқтисод факультетида «Менежмент ва маркетинг» кафедрасини ташкил
қилиб, юқори малакали иқтисодчи бакалаврлар ва магистрлар, илмий педагогик кадрлар
тайёрлаш жараёнига ўз куч
-
қувватини, ғайрат шижоатини сафарбар этади. 1998 йилда
Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институтида «Иқтисодий ислохотларни
чуқурлаштириш шароитида минтақани комплекс ривожлантириш (Хоразм вилояти
мисолида)» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади ва иқтисод фанлари
доктори илмий
даражасига эга бўлади.
Б.Рузметов 2000 йилда Урганч Давлат Университети иқтисод факультети
декани
лавозимига тайинланади.
У факультетга раҳбарлик қилган даврда факультетни моддий
-
техника базасини
мустаҳкамлаш, ўқув тарбия жараёнини Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури талаблари
даражасида ташкил қилиш, иқтидорли талабаларни танлаш, улар билан ишлаш,
юқори
малакали илмий
-
педагогик кадрлар тайёрлаш, республиканинг,
Германия, Англия,
Ҳиндистон, Россия каби қатор давлатлардаги нуфузли ўқув юртлари, илмий тадқиқот
муассасалари билан мустаҳкам
ҳамкорлик
алоқалари
ўрнатилди
.
Ҳалқаро, республика илмий
-
амалий анжуманлари ўтказиб келинди.
У бошқараётган кафедрада минтақавий иқтисодиёт соҳасида илмий мактаб
шаклланди, комплекс ўзгарувчили функцияларни минтақани ривожлантириш динамик
моделларига қўллаш асослари яратилди, 100 га яқин магистрлар, битта фан доктори, 6 та фан
номзоди тайёрланди, 2 та халқаро, 3 та инновацион лойиҳа бажарилди, 7 та монография,
электрон китоблар, ўқув
-
услубий мажмуалар, коллежлар учун ўкув қўлланмалар тайёрланди.
Унинг касб
-
хунар коллежлари учун ҳаммуаллифликда ёзган "Таннарх калькуляцияси"
ўқув қўлланмаси бир неча марта қайта нашр этилиб, мамлакатимиз ёшларини иқтисодий
билимларини чуқурлаштиришда
муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002 йилда унинг деканлик фаолиятидаги
тажрибасини барча олий ўқув юртларига тавсия қилган.
Минтақавий иқтисод соҳасидаги унинг ишланмалари Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 май 243 сонли «1999
-
2001 йилда Хоразм вилоятида
Do'stlaringiz bilan baham: |