Калит сўзлар:
сув хўжалиги, суғориш тизими, томчилатиб суғориш, сув таъминоти,
суғориш технологиялари, сув ресурслари, сув
иншоотлари, ислоҳот
Аннотация.
В статье рассматриваются технологии капельного орошения в сельском
хозяйстве, вопросы экономичного и рационального использования водных ресурсов в
Узбекистане, этапы и перспективы развития капельного орошения в нашей стране
.
Ключевые слова:
управление водными ресурсами, система орошения, капельное
орошение, водоснабжение, технология орошения, водные ресурсы, водное хозяйство,
реформа
Abstract.
The article focuses on the technology of drip irrigation in agriculture on the issues
of economical and rational use of water resources in Uzbekistan, the stages and prospects of
development of drip irrigation in our country.
Keywords:
water management, irrigation system, drip irrigation, water supply, irrigation
technology, water resources, water facilities, reform
Қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқаришида
суғоришнинг
сувни
тежайдиган
технологияларини жорий этиш сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг асосий
йўналишларидан бири ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни
тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштириш тартиби
тўғрисида”ги 176
-
сон қарорига кўра деҳқон ва фермер хўжаликларининг ер ва сув
ресурсларига бўлган муносабатларини ижобий шаклланувига кенг йўл очиб бермоқда.
Республикамизнинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи йилига 56–60 млрд. м
3
ни (унинг атиги
20% республика ҳудудида шаклланади) ташкил этади. Унинг 92% қишлоқ хўжалиги,
5,5%
маиший
-
хўжалик ва 1,5% саноат эҳтиёжларига, 0,8% балиқчиликка ва 0,2% энергетика
мақсадларига сарфланмоқда [1]. Ҳозирги кунда йилнинг сув таъминотининг кескин
ёмонлашуви (2000 ва 2001 йилларда 40–60%, 2008 йил 35–
40%
гача камайиши) республика
қишлоқ
хўжалигида мавжуд сув ресурсларидан янада тежамли фойдаланишни тақозо
этмоқда. Минтақада мавжуд сув ресурсларидан тежаб
-
тергаб фойдаланиш шароитида ҳам
яқин келажакда халқ хўжалигини сув билан таъминлаш масаласининг янада жиддийлашуви
кутилмоқда.
Республика
иқтисодиётини келгуси ривожлантириш бевосита мамлакат табиий
бойликларидан тежамли фойдаланишга боғлиқ бўлиб, бу ерда аҳолини маиший ва халқ
хўжалигини ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган сув ресурслари алоҳида аҳамият
касб этади. Саноат ва қишлоқ хўжалиги тараққиёти суръатларининг ўсиши, шунингдек,
аҳоли сонининг ортиши қўшимча сув миқдорини талаб қилмоқда. Республикадаги мавжуд
суғориш тизимларининг янада тўлиқ такомиллаштирилмаганлиги, суғориладиган ерларда
сув ўлчаш ишларини талаб даражасида тартибга солинмаганлиги, суғоришнинг тежамли
усул ва техникаларининг кенг жорий этилмаганлиги туфайли манбалардан олинаётган
сувнинг 36–
40%
беҳуда исроф бўлиб кетмоқда. Республика бўйича ҳар гектар экин
майдонининг эҳтиёжи 8–10 минг м
3
бўлсада, солиштирма сув
сарфи
амалда 13–14 минг м
3
ни
ташкил этмоқда. Томчилатиб суғоришда ўсимлик ўсув даври давомида узлуксиз ҳолда сув
билан таъминланиб турилади ва сув билан ўғитларни аралаштириб бериш имконияти
мавжуд. Томчилатиб суғориш технологияси ўз ичига экинни эҳтиёжига мувофиқ сувни
узатиш режими ва суғориш техникасини олади. Сув узатиш тизими мавсумда суғориш
меъёри, муддати ва давомийлигига боғлиқ бўлиб, намиқиш зонаси, томчилатгичлар сони ва
уларнинг сув сарфи ҳамда жойлаштириш схемаси, тупроқни
сув
-
физик хусусиятларига
Do'stlaringiz bilan baham: |