Аннотация.
Барча соя навларида транспирация жадаллиги
,
бошқа ўсимликларга
ўхшаб ғунчалаш фазаси бошида сувга талаби орта бошлайди, айниқса гуллари тўлиқ
очилиши даврида ўсимликнинг сувга бўлган талаби жуда кучаяди.
Калит сўзлар:
ривожланиш онтогенези, қуруқ иқлим вегетация пайти, транспирация
жадаллиги, дуккаклар, интенсив даража, гуллаш ва дуккакларнинг ҳосил бўлиш фазаси, барг
юзаси, ҳаво ҳарорати.
Аннотация.
У всех теневых сортов интенсивность транспирации, как и у других
растений, начинает увеличивать потребность в воде в начале фазы бутонизации, особенно
в период полного цветения.
Ключевые слова:
онтогенез развития, вегетационный период сухого климата,
интенсивность транспирации, стручки, уровень интенсивности, фаза цветения и
формирования бобовых культур, поверхность листьев, температура воздуха.
Abstract.
In all shade varieties, the intensity of transpiration, like in other plants, begins to
increase the need for water at the beginning of the budding phase, especially during full flowering.
Key words:
ontogeny of development, vegetation period of dry climate, intensity of
transpiration, pods, level of intensity, phase of flowering and formation of legumes, leaf surface, air
temperature.
Барча маданий ўсимликлар ўз ривожланиш онтогенезида сувга боғлиқ ҳолда
ривожланади, қачонки ўсимликнинг ҳужайралари сув билан таъминланган ҳолатда бўлса, у
ҳолда борадиган физиологик жараёнлар ўз вақтида тўғри шаклланади. Ҳужайрада борадиган
барча жараёнлар ўсимликнинг сув баланси
,
яъни
сувни қабул қилиш ва буғлатиш ҳолатлари
мақбул ҳолатда бўлгандагина амалга ошади. Айниқса, биздаги иссиқ, қуруқ иқлим вегетация
пайтида ўсимлик учун сув етарли даражада бўлишини талаб қилади, ўсимлик сув билан
табиий ёки сунъий равишда таъминланган бўлиши лозим. Қисқа муддатда намликнинг
етишмаслиги ўсимлик ривожланишига таъсир қилади. Соянинг транспирация жадаллиги
бошқа мойли экинларга қараганда юқори эмас, ўсимликнинг фазалари бўйича босқичма
-
босқич камайиб боради, айниқса дуккаклар ҳосил бўлиш фазасида транспирация жадаллиги
энг юқори бўлиб, бу фазада тупроқдаги сувнинг миқдорига сезувчанлиги ортади.
Транспирация учун сарфланган сув соя ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши ва
ҳосилдорлигининг юқори бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Хуллас, бу даврда ўсимликнинг пояси пастдан юқорига қараб турли фазаларни
бошидан кечираётган
бўлади. Демак, ўсимликнинг сувга бўлган талаби ҳам интенсив
даражада бўлади. Майдонда ўсимликнинг гуллаш ва дуккакларнинг ҳосил бўлиш фазасида
сувни энг кўп миқдорда буғлатади, дуккаклар пишиб етила
бошлаган пайтга келиб
транспирация жараёни секинлашади. Транспирация жадаллиги даврида ўсимлик
ҳужайрасидаги сув барг юзасидаги кўринмас тешикчалари орқали буғланади. Бунинг
натижасида барг ҳужайраларида сув миқдори камаяди ва сўриш кучи ортади. Баргларда
сўриш кучининг ортиши ўз навбатида барг томирлари ва найларидан сувни тортиб олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |