XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
82
ва гулқўрғон бўлакларининг тузилиши
билан фарқ қилади. Кейинчалик, тур устида олиб
борилган ўзгаришлар натижасида турнинг номи
Arctium chloranthum
(Kult.) S. López,
Romasch., Susanna & N.Garcia ўзгартирилди. Мазкур тур Туркистон, Нурота, Молгузар ва
Қизилқум олди паст тоғларида тарқалган. Фондларда сақланётган намуналарга кўра:
Туркистон тиз. (Туркистон тизмаси, Кўл
-
сой водийси пастки қисмида
, 14.06.1938,
Короткова
184
; Байкунгурсай
, 28.07.1958,
Бурыгин
50
); Молгузар тиз. (Мальгузар
тизмаси
,
Қора
-
Мозор
,
25.04.1961,
Бульгакова
765;
Мальгузар тоғлари
,
Кичик
-
қора
-
шахтар
қишловидан шимоли
-
шарққа 2 км, 23.07.1937,
Демурина 1315
). Фондларда сақланаётган
намуналар орасида Нурота ва Қизилқум олди паст тоғлардан терилган намуналар мавжуд
эмас, бу маълумотлар
фақатгина адабиётларда келтирилиб ўтилган. Балким, келгусидаги
изланишларда мазкур ҳудудулардан ҳам гербарий намуналари терилар.
Cousinia dshisakensis
Kult. -
Жиззах карраги. Мазкур тур муаллифнинг 1921 йилда
Жиззах атрофларида олиб борган изланишларида йиғилган (Самарқанд вилояти, Жиззах ш.,
Жиззах ш. дан жануби
-
ғарбдаги тоғлар
, 1921.04.05.
Культиасов) намуналари асосида, 1925
йилда янги тур сифатида фанга киритилган. Бу тур систематик жихатдан
Cousinia
schtschurowskiana
Regel & Schmalh. турига яқин бўлиб, ўсимликнинг умумий тукланишига,
корзинкасининг тукланиши ва шаклига ҳамда гулёнбаргчаларининг шаклига кўра
фарқланади. Келтирилган маълумотларга кўра мазкур тур Туркистон ва Нурота тизмаларида
тарқалган. Фондларда сақланаётган намуналарга кўра: Нурота тиз. (Нурота, Таласбайнинг
шимолий қисми, Янги қишлоқдан жануби
-
ғарбга 8 км,
7.05.2012,
Бешко
;
Нурота. Устюг
-
сой
,
2.06.1954,
Бурыгин
308); Туркистон тиз. (Ачи қишлоғига боришда,
16.06.1931,
Кобранова
306;
Темур дарвозаси ёнида
,
Санзар дарёси ўнг томони
, 28.04.1947,
Короткова
9;
Зомин
дарёси водийси
, 15.05.1970,
Бутков
;
Зомин миллий боғи, Ўриклисой чегараси
. 08.05.2014,
Тожибаев ва б
).
Бу тур ҳам худди юқоридаги тур сингари, Ғарбий Помир Олойнинг
Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ҳудудларидагина тарқалган, Ўзбекистоннинг
миллий эндемларидан
бири
ҳисобланади.
Хулоса.
Туркистон тизмаси ва унга ёндош минтақаларда тарқалган турлар Ғарбий
Помир Олой тизмалари Нурота, Зарафшон, Ҳисор тизмаларига хос бўлган турлар эканлиги
билан
ажралиб турибди. Тарқалишига кўра, тизма билан чегараланган (эндемлар) турларнинг
асосий қисми сўнги йилларда фанга киритилган ва маълум бир гурухга мансублиги, мазкур
минтақадаги яна ҳам аниқ мақсадли флористик тадқиқотлар олиб бориш кераклигини
кўрсатади. Бунинг натижасида Туркистон тизмаси флораси тўғрисидаги билимларнинг
кўпайишига ва айрим эндем ва камёб турларнинг замонавий ареаллари, экологик маконлари,
популяцияларининг ҳолати, ўсимликлар жамоасидаги тутган ўрни ва бошқалар тўғрисида
замонавий маълумотлар билан бойишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |