XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
79
келтирилган маълумотларга кўра мазкур тур Гуралаш дарё ҳавзасини юқори қисмида
тарқалган. Сўнги йилларда олиб борилган изланишларда ҳам мазкур тур учратилмади.
Табиатда ҳозирги кунда тур ўсиши тўғрисида олимларнинг аниқ бир фикри мавжуд эмас,
фақатгина мақсадли изланишларда топилиши эҳтимоли бор. Турнинг ягона гербарий
нусхаси Ўзбекистон Миллий Гербарийси фондида сақланади.
Fabaceae.
Astragalus belolipovii
Kamelin ex F. O. Khass. & N. Sulajm. -
Белолипов
астрагали. Мазкур турнинг номи ботаник олим, профессор И.В.Белолипов билан боғлиқ.
Турнинг илк гербарий намуналари И.В. Белолипов томонидан 1969 йилда терилган (Types:
Хр. Туркистанский, выще Кульсайского лесничество, Арчевник, 30.08.1969, И.Белолипов.
TASH001620) ва 1977 йилда Р.В. Камелин томонидан фанга киритилган. Ушбу тур
Halocacabus
Bunge секциясига мансуб бўлиб, секцияга Ўрта Осиёда 3 тур
A.willisi
Popov,
A.
pseudanthylloides
Gontsch. ва
A. raddei
Basil. киради.
A. belolipovii
бу турлардан фарқи
қуйидагича
:
A. pseudanthylloides
гулқўрғон бўлакларининг ранги ва шакли билан,
A. raddei
гулқўрғон бўлакларининг шакли ва тўпгулининг тузилиши билан фарқ қилади [21].
A.
belolipovii
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига [14] киритилган бўлиб, камёблик
даражаси “1” га тенг. Тур асосан ўрта тоғ минтақасидаги арчазорларнинг тошли ва майда
тошли
-
шағалли экологик мухитида учрайди. Сўнги йилларда мазкур тур устида олиб
борилган изланишлар натижасиз тугамоқда. Ҳозирда турнинг илк гербарий намунаси
Ўзбекистон Миллий Гербарийси фондининг тип бўлимида сақланади.
Astragalus russanovii
F.O. Khass., Sarybaeva & Esankulov -
Русанов астрагали. Мазкур
тур муаллифлар томонидан олиб борилган изланишлар давомида йиғилган намуналар
асосида фанга киритилган (Зап. Памиро
-
алай. Туркестанский хр., окр.к. Кульсай, 2400
м.н.у.м. N 39 38 45 3
E 68 19 49 3, 27.07.2010, Хасанов, Эсонкулов. TASH001790). Турнинг
номи Тошкент ботаника боғини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган Н.Ф. Руссанов
номига қўйилган. Турга систематик жихатдан яқин бўлган тур
A. iskanderi
Lipsky бўлиб,
гулқўрғон бўлакларининг ранги (
A. iskanderi
қизил,
A. russanovii
кўкимтир) ва тукланиш (
A.
russanovii
туксиз) даражаси, гулкосачасининг тукланишига кўра фарқланади [21]. Мазкур
тур ўрта тоғ минтақасининг майда тошли ва тошли
-
шағалли ёнбағирликларида учрайди.
Ҳозирги кунда турнинг популяцияси тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Турнинг
ягона нусхаси Ўзбекистон Миллий Гербарийси фондининг тип бўлимида сақланади.
Astragalus zaaminensis
F.O. Khass. & Esankulov -
Зомин астрагали. Муаллифлар олиб
борган изланишлари давомида терилган намуналар асосида фанга киритилган (Westren
Pamiralaj, Turkestan mountain range, Zaamin reserve, Bojkungrsaj, near by the river, N403103,
E681228, 05.07. 2014, Khassanov, Esankulov). Бу тур
Xiphidium
Bunge секциясига мансуб. Тур
систематик жихатдан
A.canoflavus
Popov ва
A. bossuensis
Popov турларига яқин бўлиб,
A.canoflavus
гуллари ва бобининг тузилиши билан фарқланса,
A. bossuensis
гулкосачасининг
узулиги, гуллари ва бобининг тузилиши билан фарқланади. Мазкур тур ўрта тоғ
минтақасининг майда тупроқли, шағалли ёнбағирликларида учрайди. Кейинги йилларда
Ўзбекистон флорасидан фан учун янги кашф этилган айрим турларнинг тип (holo
type)
намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси фондига топширилмаган бўлиб, булар қаторида
Astragalus zaaminensis
турини ҳам кўриш мумкин.
Қуйида
Туркистон тизмаси ва унга ёндош бўлган минтақаларда тарқалган Ўзбекистон
эндемлари тўғрисида маълумотлар келтирилди.
Liliaceae.
Gagea nabievii
Levichev -
Набиев бойчечаги. Ушбу тур Ўзбекистонда
ботаника фанининг ривожланишига катта хисса қўшган, фан фидоийси, ботаник олим М.М.
Набиев номига қўйилган бўлиб, турнинг илк намуналари 1980 йилда Кухитанг тизмасидан
терилган (Pamiro
-Alaj. Kuhitang. In fluxu superiore Kyzyl Alma-saj, dorsum jugi prope nivem
2900 m s.m. 20.05.1980, Nabiev, Schermatov, Kazakbaev, Levichev n
0
371. TASH000290) ва 1982
йилда И.Г. Левичев томонидан фанга киритилган. Ўзбекистон миллий гербарийси фондида
сақланаётган намуналар орасида турнинг Туркистон тизмасидан терилган намуналари ҳам
мавжуд (Заповедник Гуралаш, Куль
-
сай в нижней части шлейф горы западный экспозиции в
арчевники, 19.05.1947, Назаренко). Мазкур тур систематик жихатдан
G.hissarica
Lipsky
турига яқин бўлиб, кўп сондаги сталоннинг мавжудлиги ҳамда ювинил босқичида йирик
бўлиши билан фарқланади [6]. Мазкур тур асосан ўрта ва юқори тоғ минтақаларида,
баландликларда ва қорли жойларда ўсади.
Amaryllidaceae.
Allium clausum
Vved. -
туташган пиёз. Бу тур 1971 йилда А.И.
Введенский томонидан 1949 йилда терилган намуналар (Узбекистан. Бассейн pеки
Кашкадарья, верховья pеки Аксу, горы Шоурты к востоку от кишлак Кызыл
-
Имчак, на
Do'stlaringiz bilan baham: |