Материал ва услублар.
Буғдой далаларининг мониторинги Жиззах вилояти бўйлаб
апрель
ойининг охири ва май ойининг бошларида, сариқ занг касаллигининг буғдой
далаларида асосий тарқалиш мавсуми даврида ўтказилди. Далада сариқ занг касаллигининг
урединиоспоралари намуналари касалланган ўсимлик баргларини ҳаво ўтказувчи қоғоз
пакетчаларга жойлаштириш орқали йиғилди. Касалланган барглар ҳавода қуритилиб,
инокуляция ишларига қадар +4
-+5
0
С ҳаво ҳарорати шароитида сақланди.
Вирулентлик ва касаллик ирқларини аниқлаш.
Буғдой
сариқ занг (
Puccina
striiformis f.sp. tritica
)
касаллигининг ирқини Johnson R., бошқалар услубида Жаҳон (9 та:
Chinese 166, Lee,
Heine’s Kolben, Vilmorin 23, Moro, Strubes Dickopf
, Suwon92 x Omar,
Clement
ва
Triticum spelta
) ва Европа (8 та:
Hybrid 46,
Reichersberg 42, Heine‘s Peko, Nord
Desprez,
Compare, Carstens V, Spalding Prolific ва Heines VII) дифференциатор навлари
тўплами ёрдамида аниқланди. Изолятни вирулентлик
хусусиятларини янада кенгроқ
ўрганиш учун қўшимча
(Yr8 Avocet NIL, Yr17 Avocet NIL, Lal Bahodur (Yr29), Pastor
(Yr31+APR), Yr7 Avocet NIL, Fed4/Kavkaz (Yr9), TPI 1295 (Yr25), Yr27 Avocet NIL)
навлардан ва чидамсиз назорат нав сифатида Moroccoдан фойдаланилди.
Morocco
нави
геномида сариқ занг (
Puccinia striformis f.sp. tritici
)
касаллигига чидамли ген аниқланмаган.
Ушбу
тўплам буғдой намуналари уруғлари 10 см диаметрли тувакчаларга тупроқ, қум ва
гумусли аралашмага (3:3:4 нисбатда) 7
-
8 донадан экилди
[5].
Сариқ занг
замбуруғлари урединиоспораларини жонлантириш учун йиғиб келинган ва
+4-+5
0
С ҳаво ҳарорати шароитида сақланаётган касалланган барглар олиниб, сув билан
намланган фильтр қоғоз солинган Петри идишларига жойлаштирилиб, қоронғи муҳитда 10
-
15 соат давомида сақланди. Жонлантирилган урединиоспоралар 10 кунлик ва биринчи
барглари тўлиқ очилган буғдой майсаларига Солтрол 170 минерал ёғига аралаштирилган
ҳолда сепиш орқали инокуляция қилинди. Инокуляция қилинган намуналар инкубация
жараёнини ўтказиш учун +9
0
С ҳаво ҳарорати ва 100% намлик шароитида қоронғулик
муҳитида 24 соат давомида қолдирилди. Сўнгра +16
-+18
0
С ли иссиқхонага, 12 соатлик кун
узунлигида, 10
000 люксли флюорицент лампалар остида намуналар ўстирилди.
Сариқ занг касаллигига чидамлиликни майсаларда баҳолаш
14-
17 кундан сўнг 0
-
9 балл
асосида баҳоланди бунда, 0
-
6 балл авирулентликни, 7
-
9 балл эса вирулентликни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |