Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
53
кўтаришда фойдаланиш мумкин. Ўзининг таъсири бўйича рутиндан қолишмайди. Янтоқдан 
тайёрланган экстракт инсонлар қаришини олдини олади ва организмни ёшартиради.
Озарбайжонда янтоқнинг Alhagi pseudalhagi турида 8 та
флавоноид компоненти 
топилган 
[5]. 
Ўзбекистонда флавоноидларнинг 10 хили аниқланган

бу биологик фаол
моддалар замонавий фармацевтикада ўз ўрнини кутмокда. Янтоқ ўтида ҳар
-
хил 
касалликларни даволовчи ва шу қатори ўпка силини олдини олувчи муҳим биологик фаол
моддалар борлиги аниқланган. Келтирилган факт янтоқни ўпка силини даволашдаги 
комплекс терапияга таклиф этилган ўсимликлар рўйхатига киритилишини тақозо
этади [6]

Янтоқнинг Alhagi kirgisorum тури Козоғистон республикаси фармакологиясига 
киритилган, уни чўл табиби деб ҳисоблашади. Тайёрланган дамлама ва чойи кўп 
касалликларни даволашда ишлатилади. Улуғ
донишманд

тиббиёт фанининг билимдони Абу 
Али ибн Сино (Авицена) ўзининг асарларида янтоқнинг сеҳргар бўлган маннаси ҳақида кўп 
эслатади [7]. Маннанинг ҳакикий номи «Таранджубин». Қадимда у нафақат ширинлик 
ўрнида

балким универсал дори сифатида ишлатилган. 
Биз табиатда (Нурота туманида) Alhagi pseudalhagi тури тиконларида шакар 
доналарининг (маннаси) хосил бўлганини кўрганмиз. Ҳосилдорлиги бир туп ўсимли к 
ҳисобида 2
-
4 гр. ташкил этса, гектарига 15
-
20 кг. манна ҳосил килади. Манна ҳосил бўлиши 
йилнинг фасли ва иқлимига боғлиқ. Манна кристаллари оддий шакарга ўхшайди, ранги 
очиқ
-
сариқ, таъми асал таъмига хос. Манна ҳосил қилиши буйича
Alhagi persarum тури яхши 
ҳисобланади.
Қадимги
Хоразм тарихидан маълумки янтоқни юқори чидамли ғиштларни пиширишда 
ишлатишган. Бундай ғиштлар минора, мачит, гумбаз, қудуқ ва ҳимоя деворларини қуришда 
ишлатилган. Яна бир қизиқарли фактни келтириб ўтамиз. Бутун дунёга таниқли француз

сув 
ости тадқиқотчиси Жак Ив Кусто жуда кўп ўтказилган тестлардан кейин узоқ сув остида 
оғир шароитда ишлайдиган ходимлари учун янтоқ асалини танлаган
[8]. 
Кўпчилик 
тажрибали асаларичилар асал дунёсининг қироли деб янтоқ гулидан олинган бриллиант 
рангли асални айтишади.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонда табиий янтоқзорлардан тарвуз 
етиштиришда ҳам фойдаланилади. Бу усул асосан сув таъминоти ёмон бўлган ҳудудларда 
қўлланилади. Эрта баҳорда март ойи охири ва апрель ойи бошларида янтоқ илдизи бўғзи 
ўртасидан ёрилиб унга тарвуз уруғи қадалади ва боғлаб қўйилади. Бу усулда етиштирилган 
тарвузлар бозорбоп
бўлиб

ўзининг бетакрор шираси ва таъми билан ажралиб туради. Бу 
тарвузлар шифобахш бўлиб, кон тозалашда ва буйрак касалликларини даволашда оммабоп 
усул ҳисобланади. Янтоқ ўзининг ўта кучли яшовчанлиги (адаптацияси) ва толерантлиги 
билан кўплаб одамларни таажжубга солган. Араблар янтоқнинг ўта ноқулай бўлган табиий 
(экстра арид) шароитида ўсишини кўриб унга «боши оловда –
оёғи сувда» деб таъриф 
беришган. Табиатда янтоқ ўсимлигининг 6
-
7 ой сув остида қолган ҳолда ҳам ўзининг 
яшовчанлигини йўқотмаганлиги кузатилган. 
Сув босган ҳудудларда ўсимлик вегетацияси 3,5
-
4 ой давом этади. Уларнинг бўйи паст 
бўлади ва гулламайди. Бундай шароитда кўпчилик сув ўтлари ҳам ўса олмаслиги ёки ўса 
олиши қийинлиги кўпчиликка маълум. Янтоқ нафақат сувнинг сероблиги ёки танқислигига 
яхши чидай олади, балки иссик иқлимга ҳам ўта бардошли ҳисобланади. Республикамизнинг 
чўл, ярим
-
чўл ва адир ҳудудларида ёзнинг жазирама кунларининг яқинлашиши билан 
эфемер, эфемероид ва кўп йиллик ўсимликлар вегетацияларини тугатиб қуриб
-
қовжирай 
бошлайди. Бу даврдан бошлаб янтоқнинг ўсиб ривожланиши интенсив кучаяди. Ёзнинг 
келиши билан чўллар сариқ рангга айланиб қолади. Янтоқзорлар бундай қовжираб қолган 
ҳудудларда ям
-
яшил воҳани эслатади. 
Чўлнинг
баъзи ҳудудларида ҳарорат қумда 70
-73
о
С градусга етади. Шундай шароитда 
ҳам янтоқ яшашни давом эттираверади.
Ёнғин натижасида табиатда ўсимликлар қоплами 
нобуд бўлади. Лекин бу майдонларда тез муддатларда янтоқ қайта ўсиб чиқа бошлайди ва 
биринчилар қаторида ҳудудни эгаллайди. Янтоқ пояларида унувчанлик энергетикаси 
(регенерация) шунчалик кучлики у 5
-
15 см асфальтни, 40
-
70 см тупроқ қатлами ёриб чиқиши 
мумкин. 
Янтоқнинг яна бир хусусияти шундан иборатки у ер ости сувлари яқин бўлган ва тез
-
тез сув босиб турадиган майдонлардаги сув сатҳини тушуриб

тупрокнинг сув режимини 
яхшилайди. У табиатда табиий тирик дренаж вазифасида хам қатнашади. Янтоқ келиб 
чикиши бўйича намли шароит ўсимлиги бўлганлиги сабаб,
унинг сув таъминотига бўлган 
талаби юқори ҳисобланади. Бир туп янтоқ ёруғ кун бўйи 2,5 литргача сув буғлатиши 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish