Key words:
innovation, innovation thought, innovation activity, innovation, innovation
process, society, development, style of scientific thought
Ҳозирги пайтда креатив ғоялар ва инновацион технологияларни амалиётга татбиқ
қилиш долзарб вазифадир.
Инновация жамият ҳаётининг у ёки бу соҳасини ривожлантириш
учун ишлаб чиқилган илғор ғоялар, улар асосида яратилган илмий
-
амалий ишланмаларни
илм
-
фаннинг сўнги ютуғи, техника ва технологияларнинг янги ихтироси сифатида
мамлакатнинг ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий
-
ҳуқуқий, маънавий
-
маданий ривожланишида
қўлланилишини
англатади.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев инновация тўғрисида: “Инновация –
бу келажак
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан
инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Шунинг учун биз
Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига
аниқ вазифаларни
қўйдик
.
Бу вазирлик нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим
лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради, деб ишонамиз”[1.20],
-
деган эди.
Инновацион жараён янгиланишнинг технологик томонини билдиради, янгиликларнинг
пайдо бўлиши, қабул қилиниши, ўзлаштирилиши,
тарқатилиши ва татбиқ килинишини ўз
ичига оладиган кенг қамровли ҳодисадир. Инновацион фаолият
янгиланишнинг ижодий
томонини билдириб, мавжуд тафаккур ва ҳаёт тарзи, меҳнат воситалари, предмет ва усуллар
,
ижтимоий тузилма ва технологияларни ўзгартиришга олиб келади.
Ижодий фаолиятнинг
тафаккур ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришга олиб келадиган инновацион фаолиятни субъектив
(мотив, эҳтиёж) ва объектив омиллари мавжуддир. Инновацион жараёнлар ижтимоий
жараёнларнинг ўзгариш моҳиятини ифодалайди, жамиятнинг ривожланиш манбасидир
[2;120].
Бугунги кунда “инновация”, “инновацион технологиялар” “инновацион тафаккур”,
“инновацион шахс”
ва “инновацион мутахассис” иборалари глобал миқёсда ишлатилмоқда.
Зеро, мамлакат келажаги –
инновацион тафаккурга эга, инновацион технологияларни
эгаллаган, уни амалиётга татбиқ эта оладиган инновацион мутахассисларга боғлиқ. Бизнинг
мамлакатимизда ҳам инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш энг
устувор вазифалардан
бирига айланди.
Инновация ҳодисасини ўрганиш ўтган асрнинг бошларида жиддий тус олди.
Австриялик
олим Йозеф Шумпетер фанга “инновация” атамасини киритди, инновацион
жараёнлар тавсифини берди. Айни шу даврда ижодий тафаккур ҳодисаси ва
қонуниятлариларини ўрганиш кенг йўлга қўйилди.
Инновацияларнинг асосий кўринишлари қуйидагилар саналади:
-
янги ғоялар;
-
тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар;
-
ноанъанавий ёндашувлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |