Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   400
 
УЎК 332
 
АВТОМОБИЛЬ
 
ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ
 
ИНВЕСТИЦИОН 
ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
АСОСЛАРИ
 
К.А. Мухитдинова

катта ўқитувчи, Тошкент Давлат Техника Университети, 
Тошкент
 
Аннотация.
 
Ушбу мақолада автомобиль
 
транспорти корхоналарининг инвестицион 
фаолияти самарадорлигини таъминлашнинг иқтисодий асослари ёритиб берилган.
 
Калит сўзлар:
 
автомобиль
 
транспорти, инвестицион фаолият, иқтисод.
 
Аннотация.
 
В данной статье освещены экономические основы обеспечения 
эффективности инвестиционной деятельности предприятий автомобильного транспорта.
 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
105
Ключевые слова:
 
автомобильный транспорт, инвестиционная деятельность, 
экономика.
 
Abstract.
This article covers the economic fundamentals of ensuring the efficiency of 
investment activities of Automobile transporti enterprises. 
Keywords:
 car transporti, investment activity, economy. 
Узоқ муддатли стратегик ривожланишни таъминлаш учун корхоналар глобал ва ички 
бозордаги мавжуд иқтисодий ва молиявий вазиятни ҳисобга олувчи оқилона ва самарали 
инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишга эътибор қаратмоқлари лозим. Бундай сиёсат энг 
аввало юқори бозор беқарорлиги ва чекланган ресурслар шароитида инвестицион 
жараённинг самарадорлигини максимал даражада оширишга қаратилган инвестицион 
бошқарув тизими ва концепциясига асосланади.
Инвестицион фаолиятни комплекс бошқариш концепцияси ўз ичига бир неча муҳим ва 
бир
-
бири билан боғлиқ компонентларни қамраб олиб, улардан биринчиси корхонани 
ривожлантиришнинг муқобил вариантлари ичидан энг мақбулини танлаш ва унга мос 
инвестиция стратегияларини аниқлаш имконини берувчи стратегик моделлаштириш ва 
сценарийли таҳлил қилиш жараёни ҳисобланади. Стратегик моделлаштириш тамойилларини 
қўллаш корхонанинг нафақат инвестицион муқобиллигини молиявий самарадорлик нуқтаи 
назаридан тўғри баҳолашга, балки ташқи иқтисодий ва сиёсий омилларнинг, иқтисодиётнинг 
айрим тармоқлари ва ҳудудларнинг ривожланиш йўналишларининг таъсири нуқтаи 
назаридан уларнинг таҳлилини рағбатлантиради. Бундай ёндашувнинг муҳим жиҳати 
корхонанинг инвестицион фаоллиги энг яхши молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларга 
эришиш имконини берадиган иқтисодий ривожланиш шароитларини аниқлашга 
қаратилганлигидир. Бундан ташқари, комплекс инвестицион бошқарув доирасида 
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва улар асосида инвестиция портфелини шакллантириш, 
инвестицион лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни бошқариш ҳамда турли 
манбалардан зарур маблағларни жалб қилиш каби инвестицион жараённи бошқариш 
усуллари ва ёндашувлар амалга оширилади. 
Мазкур тадқиқот ишимизнинг мақсадидан келиб чиқадиган бўлсак, инвестицион 
лойиҳаларни танлаш учун кенг миқёсли мезонлардан фойдаланиш, инвестицион фаолиятни 
бошқариш мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда инновацион молиялаштириш манбаларини 
қўллаш ва инвестиция лойиҳаларини тузишнинг самарали усулларини илмий асослашни 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Инвестиция фаолиятини бошқариш хавфларини 
бошқаришнинг интеграциялашган ва динамик ёндашув усуллари ҳамда тамойилларини фаол 
қўллашни ҳам назарда тутиб, инвестицион жараённинг барча йўналишлари ва босқичларида 
рискларни бошқаришнинг узлуксиз жараёнини таъминлайди.
Маълумки, ҳар қандай иқтисодий тизим учун транспорт тармоғи иқтисодий 
муносабатларни ўрнатишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади. Транспорт
-
логистика 
хизматлари барча иқтисодий субъектлар томонидан истеъмол қилинади ва иқтисодий, 
сиёсий хавфсизлик ва ишончлилик кафолати сифатида юзага чиқади. Транспорт тизимига 
ресурсларни сафарбар қилишга кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Булардан энг аввало 
иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадлари ва ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёт таъсир кўрсатади. 
Транспорт хизматлари ҳажмининг ўсиши бир томондан иқтисодиётнинг бошқа 
тармоқларини ривожлантиришга таъсир кўрсатса, иккинчи томондан маҳсулот ва хизматлар 
таннархининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб юзага чиқади. Бошқа томондан, 
иқтисодий ўсиш уй хўжаликлари даромадларининг ўсишига тўғридан
-
тўғри таъсир қилиш 
орқали уларнинг транспорт хизматлари истеъмолини ҳам рағбатлантиради. Транспорт 
соҳаси учун инвестицион фаолиятнинг асосий ёндашувларини белгиловчи муҳим омиллар 
мавжуд. Биринчидан, бу давлат ва жамиятнинг турли манфаатлари мутаносиблигини 
инобатга олиш зарурлиги туфайли инвестицион рисклар таъсирини кучайтиради ва 
инқирозли шароитларда ривожланиш ноаниқлигини пасайтиради. Иккинчидан, транспорт 
комплексининг кўплаб тармоқлари, масалан шаҳар жамоат транспортида монополизм ва 
транспорт операторлари фаолиятига нисбатан ташқи давлат назорати ўрнатилади, жумладан, 
тарифларни ўрнатиш, инвестицион режаларни назорат қилиш ва бошқалар. Учинчидан, 
транспорт комплексига таъсир кўрсатадиган муҳим омил уларнинг ўта йирик капитал 
сиғимидир. Масалан, автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш йирик миқдордаги 
узоқ муддатга мўлжалланган инвестицияларни талаб қилади. Ва ниҳоят, бошқа омил 

транспорт корхоналари учун доимий равишда янги транспорт воситалари, ташиш ва серви с 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish