Мунозара ва олинган натижалар.
Ўзбекистондаги маҳаллий флораларни ўрганишга
қаратилган қатор тадқиқотлар мавжудлигига қарамасдан, мамлакат флорасидаги эндемизм
фракцияси турларининг тур таркибининг руйхати, ўсиш худудларини хариталари, табиий
популяцияларнинг замонавий холатини баҳолашга қаратилган мақсадли тадқиқотлар олиб
борилмаган. Мавжуд маълумотлар тарқоқ
ҳолда келтирилган бўлиб, улар тўғрисида “Флора
СССР” [16], “Флора Узбекистана” [17], “Определитель растений Средней Азии” [7, 8]
асарларида эндем тариқасида ёзиб кетилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Ботаника институти олимлари томонидан илк бор “Ўзбекистон флораси эндемларининг
миллий рўйхати шакллантирилди ва замонавий конспекти” тузилди. Рўйҳатни
шакллантиришда асосан йирик фондларда
-
TASH, MW, LE, AA, TAJ, FR ҳамда Самарқанд
давлат университети гербарийси фондида сақланаётган намуналар кенг таҳлил қилинди, шу
билан бирга дала тадқиқотлари давомида олинган натижалар ҳамда Ботаника институтида
бажарилган лойиҳалар натижаларидан тўлиқ фойдаланилди. Бунга кўра, Ўзбекистон флораси
эндемларининг миллий рўйхатидан 32 оила 100 туркумга мансуб 334 тур ўрин олди. Бу
рақамлар юртимизда олиб борилаётган ботаник тадқиқотлар давомида ўзгариши эҳтимолдан
ҳоли эмас. Туркистон тизмасида учрайдиган жами Ўзбекистон эндемлари 11 оила, 9
туркумга мансуб бўлган 12 турдан иборат бўлиб, улардан, 2 оила 2 туркумга мансуб бўлган 4
тур фақатгина тизманинг эндеми бўлса, 5 оила 7 туркумга мансуб 8 турлар бошқа
минтақаларда ҳам учрайди.
Қуйида
фақат Туркистон тизмасида тарқалган ва бошқа худудларда учрамайдиган
Ўзбекистон эндемларининг оиласи, фанга киритилиши тўғрисида қисқа шарҳ, гербарий
намуналари, систематикасига доир бўлган айрим маълумотлар ва сўнги йиллардаги
тадқиқотларнинг натижалари келтирилган.
Xanthorrhoeaceae.
Eremurus chloranthus
Popov
–
яшил гулли ширач. Ушбу тур 1926
йилда Туркистон тизмасида олиб борилган тадқиқотларда терилган намуналар асосида
(Types: Туркестанский хребет. Зааминское лесничечтво ущелья р. Гуралаш. 20.VII. 1926,
Попов, Андросов. TASH000226
)
1937 йилда М.Г. Попов томонидан фанга киритилган
.
Мазкур тур систематик жихатдан
E.bucharicus
ва
E.luteus
турларига жуда яқин бўлиб,
гулқўрғон бўлакларининг ранги, гулбандининг узунлиги, баргининг энлилиги билан фарқ
қилади (
E.bucharicus
гуллари оқ,
E.luteus
сариқ,
E.chloranthus
сарғиш яшил) (Rast. Zapovedn.
Guralash Zaaminsk, Попов, Андросов, 1937
).
E. chloranthus
Ўзбекистон Республикаси Қизил
китобига (2009) киритилган, камёблик даражаси “0” га тенг бўлиб, ҳозирга қадар
Do'stlaringiz bilan baham: |