XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
69
сувнинг ҳажми 310 млн м
3
ни ташкил этади. Тўдакўл сувининг максимал чуқурлиги 17 м,
ўртача чуқурлиги эса 5
-
7 м.
Аму
-
Бухоро магистрал канали орқали Амударёдан 1965 йили сув келтирилгач Тўдакўл
сув омборининг гидрологик режими ўзгариб кетди. Амударёдан сув келтирилмасдан олдин
ушбу сув омбори Зарафшон дарёсининг ўтказувчи каналлар орқали ортиқча сувларини олиб
келувчи сув тўплагич сифатида хизмат қилган. Сўнгра эса Амударёнинг суви Аму
-
Бухоро
канали орқали тўғридан
-
тўғри Тўдакўлга қуйилиб, унинг фаунаси ҳам тўғридан
-
тўғри ушбу
сув омборига қўшилиши учун йўл очилган.
Тўдакўл сув омборининг гидрохимик ва гидробиологик режими
.
О.А.Оленинанинг
классификацияси бўйича Тўдакўл сув омбори хлоридли
-
кальцийли типга киради.
Минерализациянинг ўртача миқдори
1,36
г/л дан ошмайди. Лекин унга қуйиладиган
каналларнинг минерализация кўрсаткичи билан кескин фарқ қилади. Чунки сув камчил
бўлган йиллари Зарафшон каналига минерализацияси юқори бўлган
(1,62-3, 0
г/л) коллектор
-
дренаж сувлари қўшиб юборилади. Ва аксинча Аму
-
Бухоро каналининг минерализацион
кўрсаткичи эса анча паст, атиги
0,5
г/л ни ташкил этади.
Тадқиқот ўтказилган барча пунктларда темир элементи мутлақо аниқланмади.
Кремний, натрий, кальций, магний, хлоридлар, сульфатлар ва гидрокарбонатларнинг
микдори деярли барча пунктларда кескин ўзгармади. Юқорида келтирилган кимёвий
анализлар сув омборининг пелагиал қисмида ҳам олиб борилди
.
Пелагиал қисмдаги
маълумотлар ҳам сув омборининг тройник қисмида аниқланган кўрсаткичлардан анчагина
фарқ қилади. Лекин қолган қисмдаги
маълумотлар билан айрим кўрсаткичларидан ташқари
деярли бир хил.
Тўдакўл сув омборининг зоопланктонини
16
турдан иборат
Rotifera, 5
та турга мансуб
Cladocera
ва
4
тур
Copepoda
туркумлари ташкил этади. Ушбу сув омборида ёзги фасл
коловраткаларнинг турларини тез кўпайиб кетиши билан характерланади. Уларнинг турлари
орасида доминант ўринни эгаллаган вакиллари
Asplanchna herrecki, Branchiomis placatilis, B.
placatilis longicornis, Filina longiseta, Keratella tropica
бўлиб ҳисобланади.
Кодоцерлар орасида эса
Diaphonosoma mongolianum
ва
Moina minuta
аҳён
-
аҳёнда учраб
туради. Копеподларнинг ягона
вакили
Thermocyclopus vermifer
ҳам
кам учрайдиган
вакиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Куз фаслига келиб ушбу турлардан
Asplanchna herrecki, Branchi-omis placatilis, B.
placatilis longicornis, Filina longiseta
йўқолиб
кетади ва уларнинг ўрнида
Euchanus redicta,
Keratella tropica, Keratella tropica redicta
турлари доминант ҳолга ўтади.
Rotatoria
ларнинг сув ҳавзаларда кўп учрайдиган баъзи турлари билан танишамиз. Бу
майда хайвонлар кўпинча чучук ва денгиз сувларда яшайди. Шу билан бирга тупрокда хам
учрайди. Эркин харакатланадиган баъзилари яширин хаёт кечиради. Уларнинг хозир
1500
дан кўп тури мавжуд. Микроскопик тузилишга эга. Узунлиги
0,04-2,5
мм. гача бўлади. Тана
тузилиши узунчоқ, юмалоқ шарга ўхшаш бўлади. Танасининг
тузилиши уч бўлимдан иборат:
бош, тана ва оёқ. Баъзиларида оёқ бўлмайди.
Бош бўлими билинар билинмас бўлинган. Олдинги учида киприкчалардан тузилган
айланма аппарати бор. Бу аппаратдаги киприкчалар хар доим қўзғалишда бўлиб, сувда
қўзгалиш ва озиқланиш вазифасини ўтайди. Коловраткалар айрим жинсли бўлиб жинсий
диморфизм кузатилади. Урғочилари йирик, эркаклари эса анча кичик бўлади. Кўпайиш
жараёнида кўпчилиги тухум қўяди ёки гетерогония пайваланади.
Клодоцералар орасида эса доминант сифатида
Diphanosoma mongolianum
учрасада,
унинг микдорий кўрсаткичи деярли
24
марта камайиб кетади.
Moina
эса турлар таркибидан
чиқиб кетгач унинг ўрнини
Alona rectangula
ва
Ceriodaphnia sp.
эгалаб олади.
Thermocyclopus
vermifer
икки марта камайиб кетади, совуқсевар қисқичбақасимон
Cyclops vicnus
аҳён
-
аҳёндагина учраб туради. Бу пайтга келиб науплиус копеноднинг микдори максимал
даражага етади. Декабрда коловраткаларнинг турлар таркиби сийраклашиб қолади ва улар
аҳён
-
аҳёнда учраб туради. Клодоцералар ҳам жуда кам микдорда учрайди (1
-
Жадвал
).
Қишки
фаслда умуман конеподлар, яъни
Thermocyclopus vermifer, Cyclops vicnus
доминант ҳолга ўтади. Бу ҳолда биринчисини, яъни
Thermocyclopus vermifer 8
марта,
иккинчисини, яъни
Cyclops vicnus
нинг миқдори эса
10
марта камайиб кетади.
Август ойида Тўдакўл сув омборида зоопланктоннинг биомассасини юзага келишида
клодоцералардан
Diphanosoma
mongolianum
катта роль
ўйнайди. Октябрда эса
конеподлардан
Thermocyclopus vermifer,
декабрда
Cyclops vicnus
доминант ҳолга ўтишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |