XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
31
Шунингдек, Республикамиз ҳудудида фақатгина шу икки қўриқхонада
юксак ўсимликларнинг
тур таркиби аниқланган холос. Чотқол ва Нурота қўриқхоналарининг флорасидаги ўхшаш турлар 381
турни ташкил этади. Бошқизилсой флорасида ўхшаш турлар 340 тадан иборат. Бундан кўриниб
турибдики, Чотқол қўриқхонасининг флораси Нурота қўриқхонасининг флораси (КJ=0,24) билан анча
узоқ эканлигини кўрсатди.
Тадқиқот Чотқол флорасининг Бошқизилсой ва Варзоб бўлими флорасига ўхшашлик кўрсаткичи
(КJ=0,24
-
КJ=0,22) анча яқин. Бу ўзгаришлар солиштирилаётган қўриқхоналарнинг майдони ва
ўртадаги масофаларнинг ўзгариши ва турли тоғ тизими ҳудудларида жойлашганлиги билан
изоҳланади. Табиий флора сифатида танланган Варзоб флораси билан солиштирилганда ўхшаш турлар
407 тани ташкил этиши аниқланди. Варзоб флорасига нисбатан ўхшашлик кўрсаткичи КJ=0,22 дан
иборат. Бунга сабаб Варзоб флорасида тур сонининг кўплиги, турли тоғ
тизмаларида жойлашганлиги,
эгалланган экспозициялардаги фарқи, тик минтақаларнинг характери, ўсимлик типлари ҳамда
майдонининг катталиги жиҳатидан фарқ қилишидир. Қўриқхоналар флораси ўртасида олиб борилган
қиёсий солиштириш ишлари натижасида тур сонининг
кўплиги бўйича Чотқол қўриқхонасининг
Бошқизилсой бўлими (1004 тур) биринчи ўринда туради.
Бундан ташқари солиштирилаётган флораларда турларнинг зичлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Мисол учун, битта тур эгаллаган майдон тадқиқот ҳудудида 30 га, Нурота қўриқхонасида
22 га ҳамда
Бошқизилсойда 11 га ни ташкил қилади. Солиштириш ишлари қўриқхоналар флорасининг оила ва
туркумларининг сони бўйича ҳам олиб борилди. Нурота ва Чотқол қўриқхоналари флораларидаги
етакчи оилаларнинг қиёсий кўрсаткичи расмда келтирилган. Бундан ташқари Нурота ва Чотқол
қўриқхонасининг флорасидаги ўхшаш оилалар 67 тани, Бошқизилсойда 73 тани ташкил этади.
Бошқизилсой флораси таркибига киритилган
Asparagaceae
,
Santalaceae
,
Amaranthaceae
,
Resedaceae
,
Saxifragaceae
,
Celastraceae
,
Asclepiadaceae
,
Apocynaceae
,
Cucurbitaceae
оилалари тадқиқот
ҳудуди флорасида учрамайди.
Шу билан бирга, Чотқол қўриқхонаси флорасида мавжуд
Ophioglossaceae
,
Aspidiaceae
,
Aspleniaceae
,
Sinopteridaceae
,
Tamaricaceae
,
Campanulaceae
,
Colchicaceae
,
Typhaceae
каби оилалар
Нурота қўриқхонаси флорасидан ўрин олмаган. Бу фарқлар солиштирилаётган флораларнинг хилма
-
хиллигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: