Калит сўзлар
:
педосфера, тупроқ, тоғ, тоғ олди, чўл, минтақа, ўсимлик қоплами
Аннотация.
Растительный покров является основным источником образования перегноя, его
развитие, тип и продуктивность определяются горным рельефом и климатом. Исследования
показали, что в северных склонах, где хорошо выражены мелкоземный и гумусный слой и степень
увлажнения, все виды растений –
деревья, кустарники,
ели вырастают гуще, а на южных склонах
горы, наоборот,
очень редко встречается растительный покров. Растительный покров
-
самый
главный фактор, способный противостоять образованию водоотталкивающих почвенных агрегатов
и водной эрозии.
Ключевые слова:
педосфера, почва, гора, предгорья, степь, регион, растительный покров
Abstract. Vegetation cover is the main source of humus formation, its development, type and
productivity are determined by the mountainous terrain and climate. Studies have shown that in the Northern
slopes, where the fine-earth and humus layer and the degree of moisture are well expressed, all types of plants
–
trees, shrubs, arches, grasses-are grown thicker, and on the southern slopes of the mountain, on the contrary,
vegetation cover is very rare. Vegetation cover is the most important factor that can resist the formation of
water-repellent soil aggregates and water erosion.
Keywords: pedosphere, soil, mountain, foothills, steppe, region, vegetation cover
Ўзбекистон ҳудуди катта географик кенгликда тарқалган бўлиб, ўзида тоғ, тоғ олди ва чўл
(саҳро) минтақаларини мужассамлантириб, географик кенгликнинг горизонтал ва вертикал
минтақавийлик қонуниятига мансуб бир қанча тупроқ типлари, типчалари тарқалган. Бу тупроқлардан
Республика халқ хўжалигининг барча тармоқларида фойдаланилади. Лекин шуни қайд қилиш лозимки,
мазкур минтақаларда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, эволюцияси, хоссалари ва унумдорлиги
бир хил даражада ўрганилмаган. Жумладан, Республика тоғ
тупроқлари бунга мисол бўлади.
Ўзбекистонда тоғлар асосан Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Фарғона
водийси ҳамда Навоий вилоятларида тарқалган. Бироқ бу вилоятлар тоғ тупроқлари, даставвал ўзининг
ривожланиши, генезиси, морфологияси ва барча хоссалари билан фарқланадилар. Буларга: 1) тоғ
минтақаси тоғ жигарранг тупроқларининг ҳосил бўлиши ва ривожланишининг умумий ва хусусий
белгилари, 2) тоғ жигарранг тупроқларининг вертикал минтақавийлик қонуниятлари мажмуаси, 3) ҳар
бир тоғ жигарранг тупроқ типининг унумдорлик ва экологик кўрсаткичлари (мелкозём қатлами
қалинлиги,
скелетлиги, механик таркиби, гумуси, агрегатли ҳолати, эрозияга учраганлик даражаси,
қиялиги ва ҳ.к.) бўйича ўзаро фарқланишлари мавжуд. Албатта, тоғ жигарранг тупроқлари
учун хос
бўлган умумий ва хусусий қонуниятларни ўрганишга қизиқишлар бўлиши муқаррар
.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида барча табиий омилларни, жумладан релъеф ҳамда иқлимий
кўрсаткичларнинг тоғ тупроқлари қопламининг шаклланишида, қолаверса тоғ тупроқлари эрозиясига
сабабчи бош омиллар эканлигини кўрсатиб бердилар. Об
-
ҳаво, яъни иқлим ҳам тупроқ ҳосил бўлишида
иштирок этувчи устувор омиллардан бири бўлиб, унинг асосий кўрсаткичлари ёғин
-
сочин миқдори,
фасллар бўйича тақсимланиш, ҳаво ва тупроқнинг ҳарорати, шамоллар, тупроқ қатламининг ҳарорати,
совуқ кунлар сони ва бошқалар табиий педосфера қопламининг шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Ёғин
-
сочин даставвал физик нуралиш жараёни тоғ жинсининг кимёвий ва биологик нуралишини
Do'stlaringiz bilan baham: |