XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
204
меҳтар, Эшмурод мироб, Тўра Мурод тўра, Раҳимқулихон, Раҳмон Берди бий, Давлат қоракўз, Мирзо
тожик ва бошқалар.
Октябрь тўнтариши мустабид тузум сиёсатини халқнинг маданий
-
маънавий
меросига бўлган
ҳуқуқини
топташни давом эттиришнинг янги босқичи сифатида майдонга чиқди.
Совет даврида дин ва диний ташкилотларга муносабатлар ўзгарди. Дастлабки даврларда хусусан
1917-
1922 йилларда дин ва диний ташкилотларга муносабат
,
аниқроғи қаршилик
кучли бўлмаган
бўлсада,
кейинчалик, яъни
1924-
40 йилларда дин ва диний ташкилотларга қаршилик кўрсатиш ўзининг
энг юқори чўққисига чиқди. 1920
-
24 йиллар Хоразм Республикаси шароитида юзлаб анъанавий
мактаблар, мадрасалар ва минглаб
мулла ҳам охунлар
халқ оммаси орасида фаолият кўрсатишни давом
қилдирдилар. Чунки Хоразм аҳолиси Бобоохун Салимов, Полвонниёз Хожи Юсупов, Одамохун
Ортиқов, Мулла Бекжон Раҳманов, Зиёмахсум Жилмуҳаммедов, Султонқори, Муллабекжон Назаров,
Отажон Абдалов каби
машҳур кишиларнинг сўзларига қулоқ солардилар. Туркман уруғ бошлиқлари,
вакиллари, кадхудолари, халқни бошқариб келаётган оқсоқоллар, мироблар
,
қозикалонлар ва бошқа
раҳбарлар барчаси ўз динларида собит турганлар [2].
Мазкур масала чуқур таҳлил қилинса,
юқоридаги
фикрларнинг тасдиғини топиш мумкин. Чунки
Ёш хиваликлар партияси фаоллари нафақат дунёвий билимлар эгаси, балки диний билимларда ҳам
тенги йўқ
бўлган, ўз замонасининг илғор зиёли кишилари
эдилар. Айнан ана шу фазилатлар
мужассамлиги ўлароқ халқ
уларга эргашар, муаллиф тили билан айтадиган бўлсак «қулоқ солардилар».
Шунингдек,
Хоразм воҳаси
аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этган туркман уруғ бошлиқлари,
уруғни ўз изидан эргаштирувчи кадхудолари, халқни бошқариб келаётган оқсоқоллар, мироблар
(Хоразм воҳасида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик
хўжалик юритишнинг асосий шакли
эканлигини назардан қочирмаслик лозим), қозикалонлар ва бошқа раҳбарларнинг барчаси
дин
хизматчиси эканлигини назарда тутсак, совет ҳукуматининг дастлабки даврларида дин ва диний
ташкилотларга жиддий қаршилик кўрсатмаганлиги сабаби янада равшанроқ намоён бўлади. 1921 йил
августида РКП (б) МҚнинг пленуми динга қарши ташвиқот
ва тарғиботни бутун чоралар билан авж
олдириш ва кучайтириш тадбирларини белгилаган эди. РКП (б)нинг 1923 йилда чақирилган XII
съездида эса меҳнаткашларни атеизм руҳида тарбиялаш соҳасидаги вазифалар белгиланди [3].
1922-
23 ўқиш йилида Хоразм Республикаси ҳудуддида 89 та анъанавий мактаб бўлиб
уларда 189
охун, 110 мулла, 338 нафар
хизматчи ишлаб 1
395
ўқувчи таълим олаётган эди. Ана шу мактабларга 328
минг таноб вақф ерлари ажратилган эди. Улардан ташқари шу даврда, Хоразмда 195 та қорихона, 143
та муқаддас жойлар, 845 та мачит ишлаб, 284 қори, 346 муаззин, жами 748
ишчи хизмат қиларди. Шу
диний ташкилотларга давлат томонидан 475217 таноб вақф ерлари ажратиб берилган эди [4].
Айнан диний ташкилотлар ҳақида бошқа бир маълумотда, диний муассасалар сони кенгроқ
берилган. Унга кўра, 1922 йилда Хоразмда 69 та мадраса, 195 та қорихона, 88 та жой
-
хатим, 25 та авлиё,
845 та масжид бор эди [5].
1922 йилдаёқ вақф даромадидан 156 мударрис, 49 имом, 52 нафар фаррош, 45 нафар сартарош,
38 нафар сувчи, анъанавий мактабларнинг 1292 ўқувчиси фойдаланардилар. Булардан ташқари 77 та
мачитнинг 90 нафар имоми, 55 нафар муаззин, 8 нафар ғулом, 396 сўфи, 52 нафар қорий, 200 нафар
мутавалли
юқори даражали ойлик маош олардилар. Вақф даромадидан жами 2500 нафар киши
фойдаланарди [
6].
Совет тузумининг дастлабки кунлариданоқ янги совет мактаблари ва маориф ташкилотлари эски
усул
мактабларига нисбатан жуда кам эди. Совет ҳукумати янги мактабларни кўплаб очишга зўр бериб
ҳаракат қилди. Эски усул мактаблари моддий жиҳатдан яхши таъминланган эди.
Бу мактаблар
бирданига тугатилмади. 1922 йилда Хоразмда 1272 та эски усул мактаблари ва диний ташкилотлар
ишлаб турган. Лекин вақт ўтиши билан аста
-
секинлик билан диний ташкилотлар ёпилиб борган. Диний
ташкилотларнинг кўпчилиги Хива шаҳрида жойлашган эди. 1924 йилда бу ерда 61
та мадраса бор эди.
Улардан 45 таси доимий ишлаб турган. 107 та қорихона, 14 та авлиё бор эди. Диний ташкилотларнинг
кўплиги бўйича Янги Урганч иккинчи ўринда турган, бу ерда 11
та мадраса, 13
та қорихона, 5 та авлиё
мавжуд эди [7]. Миллий давлат чегараланишидан кейин 12 та мадраса, 2 та қорихона,
8 та авлиё
Туркманистон
ҳудудида қолади. Қорақалпоғистон ҳудудида эса 10 та мадраса, 4 та қорихона, 3 та авлиё
қолади
[8].
Юқорида айтиб ўтилгандек, диний ташкилотлар
вақф хўжалиги томонидан яхши
таъминланган эди. 1923 йилнинг ўзида 89 та мадрасанинг ўзи вақф ерларидан 82822,5 ботмон буғдой
олган. Мадрасанинг ўқитувчиси даромади 39,2 ботмон буғдой даражасида бўлган. Қорихоналарда
даромад янада юқори бўлган, битта ишчига 73,7 ботмон буғдойдан тўғри келган. Мадрасалар ва
қорихоналарни бой
-
бадавлат кишилар қўллаб
-
қувватлаб туришган.
Совет мактаблари ўша вақтда
моддий базага эга бўлмаган. Совет мактабларидаги бундай аҳвол ҳаттоки совет ҳукумати ўз
ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгандан кейин ҳам узоқ йиллар давом этган. Масалан, Хоразм вилояти
Урганч тумани Каттабоғ
қишлоғида истиқомат қилаётган 90 ёшли Полвонов Отажон бува шундай
ҳикоя қилади: «Совет мактабида ўқитувчи эдим. Синф хоналари зах, қоронғи, тепадан чакка ўтиб
ётган, умуман таъмирланмаган мактаб эди. Бир куни маориф вазирлигидан бир одам мактаблар
фаолияти билан танишиш учун мактабимизга келди. У мен дарс ўтаётган синфга кириб, «шу аҳволда
дарс ўтаяпсизми, мактабнинг аҳволини яхшилаш учун моддий ёрдам сўраб вазирликка хат ёзинг»,
деди. Мен ҳам унга ишониб хатни тайёрлаб бердим. Бунинг натижасида 15 йилга қамалдим», деб
эслайди отахон [9]. Лекин янгича тузум аҳолига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Маҳаллий халқ ўз
Do'stlaringiz bilan baham: |