XORAZM MA ’ MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM А SI – 12/2020 196 агросаноат комплекси ўз олдига қўйган мақсадларини бажара олмади. Айнан XX аср 80
-
йиллари
иккинчи ярмида Ўзбекистон аграр республика бўлишига қарамасдан бу ерда асосий озиқ
-
овқат
маҳсулотларининг тақчиллиги кучайди. Аҳолининг гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ
-
овқат
маҳсулотлари
,
ҳатто оддий нонга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилмади. Республикада мавжуд бўлган
колхозлар ва совхозларда давом
этаётган инқироз ва иқтисодий танглик кучайди.
Бу пайтда ислоҳот дастурлари ва турли қарорларда кўрсатилган жамоа
пудрати ғояларининг бой
имкониятларини ҳам рўёбга чиқариш имкони бўлмади. Бригада ва звено пудратида шошилинч
равишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни барча туманларда қўллаш бошланди. Ана шу жорий
қилинган янгиликлар, масалан ижарага
бериш ва хўжалик ҳисоби муқобил ташкил қилинган эскириб
қолган шаклларга асосланган эди. Социализмда
иқтисодиёт бу янгиликларни тан олишни хоҳламади.
XX аср 80
-
йиллари ўрталарига келиб бригада пудрати асосида ишлаётган қишлоқ аҳолисининг
умумий салмоғи республика агрохўжаликларидаги ходимлари умумий миқдорининг 44,5% ни ташкил
этган [15.187]. Айрим пудрат бўлинмаларининг юқори кўрсаткичларга эришишига қарамасдан қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштиришда айтарли ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмади.
Аграр соҳада салбий ҳолатларни ортиб бориши натижасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг
самарадорлиги пасайиб борди. 1989 йилнинг охирларида қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти ҳатто
ўртача йиллик даражага ҳам етмади, 3 млрд рублдан ортиқ маҳсулот давлатга топширилмади. Ғалла,
пахта, полиз экинлари тайёрлаш режалари сурункасига бажарилмай келди. Фақат 1986
-
1987 йиллар
мобайнида етказиб берилмаган пахтанинг миқдори 1
575
000 тоннадан кўп бўлган. Асосий
деҳқончилик экинларининг ҳосилдорлиги барқарор равишда пасайиб борди
[16.640].
Ўзбекистонда
бир йил мобайнида бир киши истиқомат қиладиган гўшт Иттифоқ бўйича ўртача
62-
64 кг ўрнига 30 кг, сут 341 литр ўрнига 186 литр, шу жумладан, ўз ресурслари ҳисобига 137 литр
ўрнига 21 литрдан тушади, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш
республикада 170
-
173 кг, Иттифоқда
эса ўртача 260
-
270 кг
ни ташкил қилди [17.].
Партия ва совет органлари аграр соҳани ривожлантириш ва соҳадаги ишларни ўнглаш учун бир
қатор тадбирларни амалга оширди. Кўплаб мажлислар ва йиғилишларда бу масала бир неча марта
муҳокама қилиниб,
кўплаб қарорлар қабул қилинади. Масалан, 1987 йил 11 июнда Тошкент шаҳрида
бўлган республика партия хўжалик активларининг йиғилишида КПСС Марказий Комитетини
“Ўзбекистон ССР, Тожикистон ССР ва Туркманистон ССРда агросаноат комлексининг табиий
-
иқтисодий потенциалидан фойдаланилаётганлиги тўғрисида”ги қарорини бажариш юзасидан партия
ва совет органларининг агросаноат комитетлари ва бирлашмаларининг колхозлар ва совхозларнинг
вазифалари ҳақида Ўзбекистон компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Иномжон
Усмонхўжаев маъруза қилди [18.]. Бироқ бу тадбирлар етарли самара бермади. Колхозлар ва
совхозларнинг таназзули кучайиб кетди. Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисининг турмуши бу даврда
йилдан йилга пасайиб ва ёмонлашиб борди.
Совет
давлати
раҳбарияти
мамлакатни
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришни
жадаллаштириш юзасидан олдига қўйган вазифаларни ҳал қилишга уриниши
ҳам жиддий
муваффақиятсизликка учради. Иқтисодиёт тузилмаларини қайта қуриш, уларнинг моддий базасини
қайтадан тузиш
,
янги технологиялар ва ғояларини ишлаб чиқаришга жорий этиш йўли билан
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани жадал ривожланишни таъминлаш кўзда тутилган эди. Шу мақсадда
халқ
хўжалигини бошқариш ва механизмини такомиллаштириш юзасидан кўплаб тажрибалар амалга
оширилди. Ўзбекистонда бир қанча саноат қурилиш ва транспорт корхоналари кўплаб колхоз
бригадалари ва совхоз бўлимлари хўжалик ҳисоби ёки бригада (жамоа) пудратига ўтказилди.
Хуллас, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида меҳнат ташкил этишнинг бригада ёки оила пудрати
ва
ижара
сингари
янги шаклларини жорий этиш ишлари илғор чоралар кўрилиши билан бир қаторда
бошқарув тизими ва маъмурий
-
ҳудудий тузилишида ислоҳотлар ҳам амалга оширилди. Бироқ бу
ислоҳотлар натижасида бошқарув органлари камайиш ўрнига улар янада кенгайиб бошқарувнинг
бюрократик йўли кучайди. Бошқарувчи ходимлар улуши халқ хўжалигида банд бўлган ходимларнинг
умумий сонига нисбатан янада 14,5 фоизга етди, уларни таъминлашга қилинадиган сарф
-
харажатлар
миқдори икки баробар ошди [19.337].
Бригада (жамоа)
жамоа пудратини ташкил қилиш тизимини ўзгартиришни
талаб қиларди, бу эса
пировард натижада мазкур бўғиннинг янги шакли –
район агросаноат бирлашмалари (РАПО) пайдо
бўлишига олиб келди.
Тарихий тадқиқотда айтилганидек РАПОлар қишлоқ хўжалиги
ривожлантиришининг навбатдаги қутқарувчи воситаси
бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган эди.
Ҳақиқатда эса у маъмурий
-
бошқарув органи, аграр соҳадаги янги маҳкама диктатурасига айланиб
қолди [20.431].
Жамоа пудрати ғояларининг бой имкониятларининг ҳам рўёбга чиқариш имкони бўлмади.
Бригада ва звено пудрати шошилинч равишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг барча
тармоқларида қўлланила бошлади. ХХ асрнинг 80 йиллари ўрталарига келиб бригада пудрати асосида
ишлаётган қишлоқ хўжалигининг умумий салмоғи республика агрохўжаликлари ходимларининг
умумий миқдорида 44,5 фоизини ташкил этди [21.185].