Аннотация.
В данной статье приводятся научно
-
практические данные о изменениях
химического состава (сухие вещества, нитраты и рН) винограда
,
выращенных сортов винограда при
различных условиях Республики, в зависимости от периода сбора и
условий процесса
хранения в
современных холодильных камерах.
Ключевые слова:
сорт винограда, изюм, современное охлаждение, хранение, химический состав,
сухое вещество, нитрат, pH
Abstract. This article provides scientific and practical data on changes in the chemical composition
(dry substances, nitrates and pH) of grapes from the collection period to the storage process in modern cold
storage chambers of grown Toifi grapes under various conditions in the Republic
Key words: grape variety, raisins, modern cooling, storage, chemical composition, dry matter, nitrate,
pH
Кириш.
Қишлоқ
хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш ҳажмини кенгайтириш ва озиқ
-
овқат таъминотини янада кенгайтириш Республикамиз
сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири ҳисобланади. Республикамиз Президентининг
20
19 йил
29-
июль ПҚ
-4406-
сонли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ
-
овқат
саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорида
Республикамиздаги мавжуд ерларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан мева
-
сабзавот ва узум маҳсулотларининг ялпи ҳосилини ошириш, ҳосилдорлиги кам ва рентабеллиги
паст
бўлган майдонлардаги экин турларини серҳосил ва экспортбоп навларга алмаштириш бўйича бир
қатор чора тадбирлар белгилаб берилган
[1].
Шундай серҳосил ва сердаромад экинлардан бири узумдир. Узум жуда қадимий маданий
ўсимликлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга қараганда, бугун Республикамизда
етиштирилаётган узумзорлар 82 минг 540 гектар, шундан 37 минг 785 гектарида хўраки, 30 минг 640
гектарида
кишмишбоп, 14 минг 116 гектарида винобоп навлар етиштирилмоқда
[1].
Маълумки, етиштирилган узумлар истеъмолчигача етиб бориши турли хил усулларда амалга
оширилади, яъни улар янги узилган, сақланган ёки қайта ишланган маҳсулотлар қўринишида олиб
борилади. Бугунги бозор иқтисоди даврида маркетинг таҳлилларига қараганда истеъмолчи кимёвий
таркиби максимал даражада сақланиб қоладиган кўринишдаги янги узилган ҳолда истеъмол қилишни
маъқул кўради [3.4].
Истеъмолчига маҳсулотларни етиштириш усулларини ҳар бири ўзига ҳос қулайлик ва
камчиликларга эга. Узумни янги узилган юқори сифатли ҳолда етказиш усулларидан бири, замонавий
совутгичли сақлаш омборлари орқали амалга оширилди. Бугун Республикамизда барча мева ва
сабзавотлар каби узумни замонавий совутгичларда сақлаш долзарб масала ҳисобланиб, узумни
замонавий совутгич омборларида сақлаш ва сақлаш жараёнида кимёвий таркибини ўзгариши билан
боғлиқ бўлган илмий
-
тадқиқот натижалари етарлича ўрганилмаган.
Биз томонимиздан олиб борилган
илмий
-
тадқиқотлар АҚШ нинг USAID халқаро агентлиги ва
Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида бажарилаётган ҳалқаро лойиҳа доирасида
бажарилган бўлиб, илмий тадқиқот лойиҳаси вазифаларидан бири, Республикамизни
Тошкент вилояти
Do'stlaringiz bilan baham: |