XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
70
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига демографик босимнинг ортиши, биринчидан, меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни, иккинчидан, меҳнат бозорида ижтимоий
ҳимояга муҳтож демографик гуруҳлар –
аёллар, ёшлар, пенсия ёшидаги шахсларнинг иш билан
бандлик борасидаги мураккабликларини ҳам инобатга олишни тақозо этади.
Ўзбекистон аҳолиси таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли улушининг устунлик қилиши
демографлар таърифига кўра, «демографик имкониятлар дарчаси»
шаклланганлигидан далолат беради.
Бизнинг фикримизча, бу имкониятдан иқтисодий ўсишга туртки бўладиган омил сифатида
фойдаланиш керак.
Одатда, демографик салоҳият
юқори иқтисодий ўсиш учун
инсон капиталига инвестициялар ва
жамғармаларни рағбатлантиради. Аммо
,
бу фақат салоҳиятли устунлик бўлиб қолмоқда, чунки, иқтисодий
фаолликнинг даражаси паст ёки ишсизлик даражаси юқорилиги имконият учун қулай бўлган ёш
таркибининг таъсирини чеклаши мумкин [6].
6. Аҳолининг кексайиши
. Бугунги кунда иккинчи жаҳон урушидан кейинги “демографик
тўлдириш” даврида туғилган аҳолининг кексалар сафига ўтиши ҳисобида аҳолининг ёш таркибида
меҳнатга қобилиятли ёшдан катталар сони юқори суръатда ўсмоқда. Агар 2019 йилда ўтган йилга
нисбатан меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони –
0,9, болалар ва ўсмирлар сони –
2,3, қариялар сони
эса 7,0 фоизга
кўпайган
.
БМТ демографлари томонидан аҳолининг кексайиш даражасини баҳолаш мақсадида уч
босқичли шкала ишлаб чиқилган. Унга кўра, аҳолининг ёш таркибида 65 ва ундан юқори
ёшдагиларнинг улуши
4,0 фоиздан кам бўлса –
демографик ёш, 4,0
-
7,0 фоиз бўлса –
кексайиш
бўсағасида, 7,0 фоиздан ошса ҳудуд аҳолиси демографик кекса ҳисобланади [7].
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил республика аҳолиси таркибида 65
ва ундан юқори ёшдагилар улуши 4,8 фоизни ташкил этди. Демак, Ўзбекистон Республикаси халқаро
мезонлар бўйича демографик кексайиш бўсағасидаги мамлакатлар қаторига киради.
Аҳолининг кексайиши
қайтарилмас жараён бўлганлиги боис мамлакат бугунги кундан бошлаб
аҳолининг кексайиши жараёни ҳақида ўйлашни, стратегия ишлаб чиқишни, аҳолининг бу тоифасига
алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Аҳоли кексайган сайин давлат бюджетига босимнинг ортиб
бориши, пенсия таъминоти тизимини молиялаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга бўлган
эҳтиёжнинг кескинлашуви
иқтисодиёт учун муҳим муаммога айланади.
Мамлакатимизда расман демографик сиёсатнинг
ишлаб чиқилмаганлиги, сўнгги 31 йил ичида
аҳоли рўйхатдан ўтказилмаганлиги (сўнгги аҳоли рўйхати 1989 йилда ўтказилган), республика ва
унинг ҳудудларидаги демографик ҳолат чуқур таҳлил қилинмаганлиги, демографик прогнозларининг
йўқлиги юқоридаги демографик муаммолар келиб чиқишининг асосий омилларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |