Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар


топиш учун чет элга ҳаддан зиёд чиқиб кетиши



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   524
топиш учун чет элга ҳаддан зиёд чиқиб кетиши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 
маълумотларига
кўра, Ўзбекистон Республикасида ички меҳнат мигрантлари сони 684,7 минг кишини 
ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан уларнинг сони 18,2 фоизга камайган. Ички меҳнат мигрантларининг 
аксарияти иш берувчилар билан оғзаки фуқаролик
-
ҳуқуқий шартномалар бўйича вақтинчалик бир 
марталик ишларни бажариб, бу барча иш билан банд бўлганларнинг 5 фоизидан ортиғини ва норасмий 
секторда банд бўлганлар умумий сонининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Мазкур ишчиларнинг 75 
фоизидан ортиғи Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси аҳолисининг Тошкент 
шаҳрига ички меҳнат миграцияси улушига тўғри келади.
Меҳнат ресурсларининг ташқи миграцияси ички миграциясидан 5,6 мартага кўпни ташкил этади. 
Таҳлил қилинаётган даврда (2015
-
2019 йиллар) меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга 
кетган шахслар сони
2,4 мартага ортган (4
-
расм).
 
4-
расм. Ўзбекистон Республикасида ички ва ташқи меҳнат мигрантлари сонининг ўзгариши, минг киши
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари 
асосида тузилган.
 
Айниқса бу даврда ташқи меҳнат мигрантлари сони Сирдарё вилояти (5,89 марта), Тошкент 
шаҳри (5,12 марта) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4,37 марта) юқори суръатда ўсган.
Аҳоли таркибида норасмий мигрантлар улуши 1,0 фоиздан ортиқни ташқил этса иқтисодиётга
таҳдид солади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
69
Республикасида бу кўрсаткич 7,3 фоизга тенг. Ҳудудлар кесимида Андижон (9,7%), Хоразм (9,2%), 
Сирдарё (9,1%), Самарқанд (8,4%) ва Бухоро (8,1%) вилоятларида юқори. 
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, Ўзбекистонда ташқи меҳнат мигрантлари улуши жаҳондаги 
ўртача кўрсаткичлардан (3,2%) 

2,3, аҳоли жон бошига ўртача даражадаги даромад тўғри келадиган 
бошқа мамлакатлардаги кўрсаткичлардан (2,7%) 2,7 баробар юқори. 
Иқтисодий фаол аҳоли таркибида ташқи меҳнат мигрантлари улуши 15,0 фоиздан ортса ҳам 
иқтисодиётга таҳдид солади. Ўзбекистон Республикасида бу кўрсаткич 16,5 фоизни ташкил қилади. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қисқариши, қишлоқ жойларида ижтимоий 
инфратузилма муассасаларининг ёпилиши, оммавий ишсизлик, иш ўринларининг етарли эмаслиги 
туфайли меҳнатга лаёқатли қишлоқ аҳолисининг меҳнат миграцияси қишлоқ жойларининг 
“демографик емирилиш”ига олиб келмоқда. Бу салбий тенденция
 
оммавий хусусиятга эга бўлиб, 
мамлакат миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. 
Яқин келажакда миллий меҳнат бозорининг ўзи
қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кадрларга 
кучли эҳтиёж сезиб қолиши мумкин. Бугунги куннинг ўзида қишлоқда тиббиёт ходимлари, 
ўқитувчилар ва бошқа мутахассислар
етишмаяпти. Бундан ташқари, ер ислоҳоти натижасида мулкка 
олинган ер участкалари фойдаланилмай қолаяпти ёки улардан самарасиз фойдаланилаяпти. 
Шунингдек, қишлоқ жойларидан назоратсиз миграция минтақавий меҳнат бозорларидаги 
номутаносибликка
олиб келади ва унинг барқарор фаолият кўрсатишига хавф солади.
Республикада миграция жараёнлари билан боғлиқ салбий тенденциялар демографик 
жараёнларнинг мураккаб кўринишга эгалиги ва унга боғлиқ равишда меҳнат бозорининг юқори 
босимли ҳолати, яъни ишчи кучи таклифининг унга бўлган талаб миқдоридан ошиб кетиши ва иш 
ўринларининг етишмаслиги оқибатида юз бермоқда. Ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ 
иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни камайтириш учун ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини 
давлат томонидан тартибга солиш лозим.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish