XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
32
географик жойланиши, иқлим ва релъеф шароитига қараб айрим тупроқ ҳосил қилувчи экологик
омилларнинг устуворлиги у ёки бу тупроқ типи ҳамда типчаларининг хилма хиллигини сақлашда
муҳим роль
ўйнайди. Педосфера бу мўъжизалар маскани бўлиб, унинг қалинлиги бир неча
сантиметрдан бир неча метргача бориши мумкин. Бу унумдор тупроқ қопламини гўёки
инсон
танасидаги терига қиёс қилинади, тери инсон ҳаёти учун қанчалик зарур бўлса, биосферада тупроқ
қоплами ҳам энергия, озиқ элементлари, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун зарур бўлган
нарсаларнинг барчасини ўзида мужассамлаштиради [1
-3].
Педосферанинг табиатда бажарадиган биологик ва экологик функциялари саноқсиз ва бугунги
кунда биосферага хос нарсаларнинг ҳаммаси энг олдин ернинг тупроқ қатламига тааллуқлидир [4].
Қолаверса табиатдаги биологик гўзаллик
,
хилма
-
хиллик
-
бу педосферанинг унумдорлиги билан
боғлиқ деб айтиш мумкин. Минг
афсуски, мана шундай бебаҳо мўъжизакор кучга эга бўлган тупроқ
қопламини
бузувчи табиий, антропоген омиллар мавжуд. Бундай табиий омиллардан энг асосийси
тупроқлар эрозиясидир.
В.А.Ковданинг таъкидлашича, тарихий давр мобайнида инсоният 2 млрд гектарга яқин ердан
(шаҳарлар, манзилгоҳлар, иншоотлар, йўллар, эрозия емирган, шўр босган, ифлосланган ва ҳ.қ) маҳрум
бўлган. Ҳозирги кунда бутун сайёрада 1,5 млрд гектар ерга қишлоқ хўжалик экинлари эқилади. Ҳар
йили дунёда
6-
7 млн. гектар ер йўқотилади. Шунинг учун ҳам педосферани эрозиядан, шўрланишдан
ва бошқа офатлардан сақлаш
муаммоси дунёнинг арид иқлимли минтақасида жойлашган кўпгина
мамлакатлар учун, жумладан Ўзбекистон ҳудуди учун долзарб муаммодир. Чунончи, Республикада
эрозияга учраган ер майдони 1772,3 минг гектарни ёки умумий ҳайдаладиган ерлар майдонининг 40%
ини ташкил қилади.
Республикада тупроқ эрозияси масалаларини тадқиқ қилиш 2 та йўналишда олиб борилди: 1)
эрозия жараёни географияси, унинг турлари, шакли ва келиб чиқиш сабаблари; 2) эрозия жараёнини
сусайтириш, олдини олиш, унга қарши кўрашиш йўллари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда
амалиётда қўллаш. Бу йўналиш бўйича талайгина илмий тадқиқотлар мавжуд. Республикамиз
табиатига, айниқса, унинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ерларнинг шамол эрозияси ҳам катта
зарар келтиради. Биргина шамол эрозияси ҳам тупроқ қоплами хилма
-
хиллигини батамом барбод
қилувчи табиий омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |