Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   524
Аннотация.
 
Кишечный
 
фермент лактаза, расщепляет лактозу на глюкозу и галактозу. 
Отсутствие синтеза этого фермента приводит к тому, что лактоза не расщепляется. Это 
приводит к нарушению процесса пищеварения. У млекопитающих активность лактазы подавляется 
до перехода от грудного к самостоятельному вскармливанию, в то время как активность сахаразы 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
25
индуцируется. С возрастом происходит преждевременное подавление активности лактазы и 
индукция активности сахаразы под действием экзогенного гормона тироксина.
 
Kлючевые слова:
 
лактация, лактаза, сахараза, тироксин, онтогенез, дефинитивный, 
экзогенный, эндокринный
 
Abstract. Intestinal enzyme lactase, breaks down lactose into glucose and galactose. The lack of 
synthesis of this enzyme leads to the fact that lactose is not broken down. This leads to disruption of the 
digestive process. In mammals, lactase activity is suppressed prior to the transition from breastfeeding to self-
feeding, while sucrase activity is induced With age, there is a premature suppression of lactase activity and 
induction of sucrase activity under the action of the exogenous hormone thyroxine. 
Key words: lactation, lactase, sucrose, thyroxine, ontogenesis, definitive, exogenous, endocrine 
Муаммонинг долзарблиги
. Кейинги йилларда, лактаза ферментининг турли сабабларга кўра, 
селектив равишда синтезланмай қолиши, синтезланишини ўз муддатидан олдин сусайиши ёки умуман 
тўхтаб қолиши, лактоза малабсорбцияси ва лактаза танқислиги белгиларини келтириб чиқаряпти. 
Лактозанинг бошқа дисахаридазалар томонидан нарчаланмаслигини эътиборга олсак, лактаза 
ферментининг сут билан овқатланиш давридаги аҳамияти янада равшанлашади.
Буюк мутафаккир бобомиз Абу Али ибн Сино айтганидек, ўсимликлар олами, бутун дунё
қуёш 
нурисиз бўлмаганидек, инсоният ҳам она сутисиз ҳар томонлама етук ва баркамол бўлолмайди. Чунки 
она сути гўдак учун энг фойдали моддалар ва витаминларга бойлиги фанда исботланган
[3]. 
Мутахассисларнинг фикрича, сунъий сут билан озиқлантирилган бола улғайганида юрак, қон
-
томир 
хасталиклари, хафақон, атеросклероз, қанд касаллигининг инсулинга тобе шакли, кўриш 
ўткирлигининг камайиши, руҳий касалликларга дучор бўлиши она сути билан боқилган тенгдошларига 
нисбатан 30
-
40 марта кўпроқ қайд этилмоқда
[4]
.Олимларнинг қайд этишича, сунъий сут билан 
боқилган қизлар она бўлганида уларнинг 70 фоиздан ортиғи дунёга келтирган бола меъёрий вазнидан 
анча паст ва камқонликка мойил бўлади. Шунингдек, бепуштлик бу қизларда 4 баробар кўпроқ. 
Ачинарлиси, бундай бепуштликни
даволашнинг иложи йўқ экан
[5].
Халқаро табиий кўкрак сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчилар ассоциацияси 
маълумотларига қараганда, болада шамоллаш бошланаётганда у иситмаласа, она сутида пенициллин 
ёки димедрол бирикмалари пайдо бўлади. Чақалоқнинг ичи бузилса, лактобактериялар сони кескин 
ортади. Умуман, касалликка чалинган тақдирда ҳам она сути билан озиқланаётган гўдакда уни енгиш 
осон кечади ва тезроқ тузалади. Инфекцияга қарши унсурлар, яъни иммун ҳужайралар болага сут билан 
тайёр ҳолда ўтади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, она сути нафақат бола организмини

балки онанинг 
ўзини ҳам турли касалликлардан сақлайди; мастит, сут безлари раки, гинекологик касалликлар болани 
кўкраги билан эмизмаган аёлларда 20
-
25 баробар кўп учрайди.
Шунингдек, болани
кўкрак сути бериб 
боққан оналарда камқонлик кам кузатилган.
Кейинги йилларда болани она сути билан боқишга катта эътибор бериляпти
ва
қатор
қонунлар
ҳам
қабул
қилинди

Мана
шулардан
бири “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб
-
қувватлаш
ҳамда 
гўдак ва кичик
ёшдаги болалар озиқ
-
овқат махсулотларига доир талаблар тўғрисидаги” (ЎРҚ 574 сонли 
23.10.20
19 йил) қонундир. Бу қонунга мувофиқ она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш, 
болаларни она сути билан озиқлантириш учун кенг қўлламли шароитлар яратиш, автовокзал, аэропорт 
ва вокзалларда она ва болалар учун махсус хоналар яратиш, она сутини ўрнини босувчи махсулотларни 
рекламасига йўл қўйилмасли, она сутини ўрнини босувчи махсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот 
она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керакли уқтирилиб 
ўтилган.
Она сутида ўн иккидан ортиқ олигосахаридлар бўлади.
Улардан энг мухими эса лактозадир.
Лактоза ингичка ичакда тез ва тўлиқ гидролизланади (Кучкарова Л. С., Садыков Б. А. 2003). Эмбрионал 
ривожланишнинг
охирига келиб, она организмининг сут безларида лактоза синтезланади, уни миқдори 
ҳайвон турига, лактация босқичига ва овқатланиш турига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Сут қанди миқдорини 
сут эмизувчиларнинг турли вакилларида бир хилда бўлмаслиги унинг пластиклик функциясига боғлиқ.
Лактоза осмотик фаол модда бўлиб, у сут ва қон орасидаги изоосмотикликни бир меъёрда сақлайди. 
Лактация даврида аёлларнинг эндокрин
касалликларга чалиниши сут таркибида лактоза миқдорини 
камайишига олиб келади. Бу эса сут бези функциясига салбий таъсир этади ва
мастит касаллигига сабаб 
бўлади.
Лактозанинг яна бир хусусияти шундаки, у эмизикликнинг муайян даврида сутэмизувчилар 
наслини она сутини инкор этиб, мустақил овқатланишга ўтиши учун замин тайёрлайди. Шундай қилиб, 
лактоза айрим аъзо ва тизимларнинг шаклланишига, физиологик жараёнларнинг меъёрий кечишига ва 
гўдакни турли касалликлардан сақлашда иштирок этади. Унинг бу хусусиятлари дисахаридларнинг 
бошқа бирор турига хос эмас
[1]. 
Ингичка ичакнинг махсус ферменти лактаза сут қандини глюкоза ва галактозагача
парчалайди.
Лактазани синтезланмай қолиши сут қандини парчаланмаслигига сабаб бўлади. Парчаланмаган сут 
қанди эса ичакнинг дистал
бўлимида ва йўғон ичак бактерия ферментлари таъсирига учраб, организм 
учун зарарли бўлган органик кислогага айланади
[2]
. Бу эса овқат ҳазм қилиш жараённнннг 
бузилишига олиб келади. 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish