XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
24
дала
ва лаборатория шароитида турли кўрсаткичлар бўйича баҳолашлар, таҳлиллар Қишлоқ хўжалик
экинлари навларини синаш Давлат комиссияси (1997) ва Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти
(ВИР, 1985) да ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар асосида олиб борилди.
Буғдой нав намуна ва тизмаларининг занг касалликлари билан касалланиш даражасини баҳолаш
ИКАРДА халқаро илмий Марказида (1996 йил) ишлаб чиқилган шкала бўйича фоизда (%) баҳоланди.
Тадқиқотлар олиб бориш давомида юмшоқ буғдойнинг
лабораторияда мавжуд бошланғич
материалларидан ҳамда ИКАРДА, СИММИТ халқаро илмий Марказларидан ва Ўсимликшунослик
илмий текшириш институтидан келтирилган жаҳон коллекция намуналаридан фойдаланилди.
Натижалар ва уларнинг таҳлили.
ДДЭИТИ Ғаллаорол илмий тажриба станциясида 2015
-2017
йилларда ИТД
-
8. ҚХА
-8-048-
2015 «Лалмикор ерлар учун биотик ва абиотик омилларга чидамли,
эртапишар, барқарор юқори ҳосил берувчи, дон сифати юқори бўлган юмшоқ ва қаттиқ буғдой
навларини яратиш» лойиҳаси доирасида илмий тадқиқотлар олиб борилди.
Тадқиқотлар давомида юмшоқ буғдойнинг 1427 та нав ва нав намуналари ҳамда дурагай
тизмалари қимматбаҳо хўжалик белги ва хусусиятлари бўйича баҳоланди ва танлаш ишлари ўтказилди.
Рақобатли нав синаш питомнигида
ўрганилган нав ва дурагай тизмалар эртапишарлиги, ўсимлик
бўйи, ётиб қолишга чидамлилиги, сариқ занг касаллиги билан зарарланиши ва ҳосилдорлик каби
кўрсаткичлари бўйича баҳоланди ва таҳлил қилинди. 2017 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига
кўра, эртапишарлиги бўйича НП
-
2016/26 (Нўшкент), НП
-
2016/5 ва ПСИ
-
2016/12 каби янги тизмалар
андоза нав сифатида олинган Тезпишар навига тенг бўлиб, сариқ занг касаллигига чидамлилиги ва дон
ҳосилдорлиги юқорилиги аниқланди. 2012/210 (Қизилдон), НП
-
2014/108, НП
-2016/5
каби янги нав ва
тизмалари бошқа навлардан юқори ҳосилдорлиги билан ажратиб олинди. Шунингдек, Истиқлол
-6,
ПСИ
-
2016/12, ПСИ
-
2016/19 тизмалари ҳам андоза ва бошқа маҳаллий навларга нисбатан сариқ занг
касаллигига чидамлилиги ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлганлиги маълум бўлди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, 2017 йилда НП
-
2016/26 (Нўшкент), 2012/210
(Қизилдон) янги навлари бошқа нав ва тизмаларга нисбатан қимматбаҳо хўжалик белги ва
хусусиятлари бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлганлиги сабабли қишлоқ
хўжалик экинлари
навларини синаш Давлат комиссияси синовига топширилди.
Хулоса.
2015-
2017 йилларда олиб борилган тадқиқотлар давомида лалмикор минтақалар учун
юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш мақсадида қимматли белги ва хусусиятларга эга бўлган
бошланғич манбалар яратилди ва селекция жараёнига тақдим этилди. Шу билан бирга, НП
-2016/26
(Нўшкент), 2012/210 (Қизилдон) янги навлари ДНСга топширилди. Бугунги кунда республикамиздаги
лалмикор минтақалар учун юмшоқ буғдойнинг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга янги
навларини яратиш устида илмий тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: