Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
258
Таржимаси: Қирол шундай деди: “Яхши, Молли сен ақлли қизсан ва сен уддаладинг,
лекин сен 
бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилсанг ва девнинг кровати орқасида турган қиличини ўғирлаб келсанг, 
тўнғич ўғлимни тўнғич опангга уйлантираман”.
Шу гапдан сўнг Молли Вуппи девдан қилични тортиб олишга муяссар бўлади. Умуман айтганда, 
ўзбек фольклорида ҳам пичоқ, ханжар, қилич, шамшир, ўқ
-
ёй, қайчи, болта сингари ғаройиб 
хусусиятли тиғли предметлар образи ўзига хос ўрин тутади. Айтайлик, “Қилич ботир” ва “Қиличқора” 
эртакларининг ҳар иккаласида бош қаҳрамонларнинг жони уларга тегишли қиличда бўлиши, душман 
шу қилични қўлга киритиш орқали уларни енгишга ҳаракат қилиши ҳикоя қилинади. Айнан мана шу 
мотивни инглиз халқ эртаги “Молли Вуппи”да кўриш мумкин.

Jack the giant killer

(“Жек девлар кушандаси”) номли инглиз халқ эртагида ҳам сеҳрли қилич 
образи учрайди. Жек
икки бошли девларни ўз сеҳрли қиличи билан жангда маҳв этади. Эртакда бу 
қиличга “
sword of sharpness
”, яъни “ўткирлик қиличи”
дея
таъриф берилган. Чунки у ўткирликда тенги 
йўқ бўлиб, ҳар қандай душманни енга олган. 
“Чайлд Роланд”
эртагида ғаройиб предмет сифатида гавдалантирилган қилич
бош қаҳрамоннинг 
отасидан ёдгорлик ҳисобланади. Уни қаҳрамоннинг қўлига онаси тутқазар экан, аввал дуо
-
афсун 
ўқийди (сеҳрли сўз айтади). Бу ҳам
қиличнинг сеҳрлилик кучини янада оширади. Қиличнинг муҳим 
сирли хусусияти шунда эдики

у ўз эгасини доим ғалабага олиб борарди ва уни қўлига олиб курашган 
киши ҳеч қачон енгилмасди.
Бу сеҳрли қилич ёрдамида Чайлд Роланд Элфланд қироли билан курашади 
ва уни енгиб, синглисини қутқаради.
“St. George of
Merry England” эртагида
эса қаҳрамон теккан нарсасини кесишга қодир Аскалон 
номли сеҳрли қиличи ёрдамида Миср маликаси Сабияни тутқунликда тутиб турган баҳайбат
аждарҳони енгади ва қизни қутқаради. Бу қилични у ёвуз сеҳргардан олган бўлади
[5]. 
Ўзбек халқ
эртакларидан “Олов полвон” ва “Заҳарли қилич” эртакларида ҳам қиличнинг 
образлантирилгани кузатилади. “Олов полвон” эртагида қаҳрамоннинг хоҳиши билан қинидан 
суғурилган қилич қирқ газ чўзилиб, ўз
-
ўзидан ҳаракатга келиб, рақиб кучлар бошини танасидан жудо
қилади. “Заҳарли қилич”
эртагида эса қилич кўз очиб юмгунча қирқ газ узайиб, душманни қулатади ва 
домига тортади. Бу эртаклардаги сеҳрли қиличнинг хусусиятлари инглиз халқ эртаклари билан 
қиёслаганда ўткир муболағали экани жиҳатидан фарқланади.
Сеҳрли пичоқ образи қатнашган эртакларда унинг отадан кенжа ўғилга мерос 
қолдирилганлигига алоҳида урғу берилади. Қаҳрамон унга сеҳрли сўзлар билан мурожаат қилса, у 
инсон
қиёфасида намоён бўлиб, кўз очиб юмгунча, ҳар қандай мушкул топшириқни бир зумда адо 
этади. Масалан, “Эрназар ва Кимоназар” эртагида пичоқдан “мени ким қўлига олса, ўшанинг қулиман”, 

деган садо чиқади ва у бир зумда қаҳрамоннинг истагини бажо келтиради.
Бу мотив “Мулла панқуш” 
эртагида ҳам учрайди. “Чайлд Роланд” инглиз эртагида эса қиличнинг отадан мерос бўлиб қолишини
кўрдик. Демак, инглиз ва ўзбек эртакларида ғаройиб тиғли предметлар тури фарқ қилса
-
да, мотивлар 
бир
-
бирига жуда яқиндир.
Сеҳрли узук образини ҳам инглиз ва ўзбек эртаклари сюжетида кўп кузатиш мумкин. Ўзбек 
эртакшуноси З. Расулова
сеҳрли узукнинг бадиий вазифаларини қуйидагича гуруҳлаштиради: 1) эпик 
қаҳрамонга бахт инъом этиш воситаси; 2) эврилтириш, яъни эртак қаҳрамонини бир кўринишдан
бошқа шаклга айлантириш воситаси; 3) бир жойдан иккинчи жойга етказиб борувчи, яъни узоқни яқин 
қилувчи восита; 4) узоқдаги
воқеликлардан хабар берувчи, огоҳ этувчи ёки воқеликни ўзида акс 
эттириш қудратига эга тилсим предмет; 5) саховатли моддий таъминотчи; 6) бахт излаб сафарга 
чиққанларга ҳамроҳ ва мўъжизакор кўмакчи; 7) бунёдкор, қурувчи ва яратувчи

8) тилсимловчи ёки 
тилсимдан озод этувчи восита; 9) ўлим келтирувчи жоду қуроли
[6].
Инглиз халқ эртаклари ва афсоналарида ҳам сеҳрли узук образи кўп учрайди. Масалан, юқорида 
номи тилга олинган “Молли Вуппи” 
эртагида “сеҳрли узук” девга тегишли бўлади. У девнинг бор куч
-
қудрати
манбаси сифатида тасвирланган. Агар дев бу узукдан айрилгудек бўлса, куч
-
қудратидан ҳам 
айрилади. Шуни билган қаҳрамон қиз Молли Вуппи девдан, аввало, ана шу сеҳрли узугини тортиб 
олишга ҳаракат қилади ва бунга муяссар бўлади.
У шу тариқа девни куч
-
қудратидан айириб, маҳв 
этишга эришади
[7]. 
“Magiс ring” (“Сеҳрли узук”) номида иккита инглиз халқ эртаги мавжуд бўлиб, 
уларда сеҳрли узук образи келтирилган. Қаҳрамон қилган яхши иши, эзгу амалининг мукофоти 
сифатида сеҳрли узукка
эга бўлади. Аниқроғи, бир эртакда бош қаҳрамон илонни қутқаргани учун, 
иккинчисида эса шоҳнинг қизини қутқариб қолгани туфайли сеҳрли узукни совға сифатида олади. 
Сўнгра шу сеҳрли узук ёрдамида ҳашаматли саройга, тўкин
-
сочин ҳаётга эришади. 
Сеҳрли предметлардан яна бири сеҳрли қалпоқ
бўлиб, у ўзбек халқ эртакларида кўпинча кийган 
кишини кўринмас ҳолга солиши айтилади. Инглиз халқ эртагида эса бу вазифани сеҳрли тўн бажаради. 
Масалан, “Jack the giant killer”
 
эртагида бош қаҳрамон Жек кўринмас ҳолатга келтирадиган сеҳрли тўн 
(coat
) ёрдамида ўз мақсадларига эришади. Худди шу эртакда сеҳрли қалпоқ (magic cap) образи ҳам 
қатнашган бўлиб, у билим ва ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади, яъни бош қаҳрамонга сўраган 
маълумотини айтиб бера олади [8]

Ўзбек халқ эртаги “Ур тўқмоқ”даги қайнар
хумча образи вазифасига кўра инглиз халқ эртаги 
“The Ass, the table and the stick”
 
(“Эшак, стол ва таёқ”)
даги сеҳрли эшак вазифасига яқин туради. 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish