УЎТ:
633.51: 631.542.36
ТУРЛИ ЭКИШ МУДДАТАЛАРИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ЧИЛПИШНИНГ ҒЎЗА
ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Б.
Ибрагимов, мустақил тадқиқотчи, ПСУЕАИТИ, Тошкент
Аннотация.
Фарғона вилояти шароитида Бухоро
-
8, Султон ва С
-
8290 ғўза навлари олтита
муддатда экилиб, 11
-12, 12-13, 13-
14 ҳосил шохларида қўлда ва сожеан препарати билан ғўзанинг ўсув
даврида кимёвий усулда чилпиш ўтказилди. Энг юқори
ҳосилдорлик Бухоро
-
8 ғўза навини
20-
25 апрелда
экиб, 12
-
13 ҳосил шохида чилпиш ўтказилган вариантдан олинганлиги мақолада келтирилган.
Калит сўзлар:
пахта, чилпиш, ҳосилдорлик, экиш муддатлари
Аннотация
.
В условиях Ферганской области посевы хлопка Бухара
-
8, Султан и С
-
8290 были
посажены в шесть сроков, а на ветвях 11
-12, 12-13, 13-
14 проводилась ручная чеканка и препарат
сожеан в период вегетации хлопчатника. В статье отмечается, что наивысшая урожайность была
получена из варианта, когда сорт хлопка Бухара
-
8 был посажен 20
-
25 апреля и проведена чеканка при
12-
13 плодовых стеблей.
Ключевые слова:
хлопок, чеканка, урожайность, сроки посева
Abstract. In the condition of Fergana province, sowing cotton varieties Bukhara-8, Sultan and C-8290
in six different dates, and making plant topping in 11-12, 12-13, 13-14 fruiting branches by applying hand
plant topping and chemical plant topping, the highest seed-lint yield of cotton variety Bukhara-8 were obtained
by sowing in 20-25 April and conducting plant topping in 12-13 fruiting branches were shown in article.
Key words: cotton, minting, yield, sowing time
Маълумки, ҳар қандай етиштирилаётган
экинларнинг асоси ҳосил
олиш ҳисобланса, унда
бажариладиган ҳар бир агротехник тадбирларнинг асосий вазифаси ҳосилдорликни оширишга
қаратилган бўлади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ғўзани парваришлашда унинг экиш муддатларига,
кўчат қалинлигига ва чилпиш агротадбирлари инсон томонидан бажарилиб, улар ўз муддатида олиб
борилганда кутиладиган ҳосилдан ортиқроқ ҳосил олишга эришиш мумкин. Чилпиш агротадбири
амалга оширилганда ғўзанинг бўйига ўсиши тўхтаб, тупроқдан олинадиган озуқалар ҳосил
элементларга тақсимланади ва кўсаклар
салмоғининг ошиши ва кўпроқ ғўза тупларида сақланиб
қолиниши эвазига ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади.
Самарқанд вилояти шароитида О.Ш.Юзбашян, Ф.Х.Хамраевлар томонидан олиб борган
тадқиқотларда ғўзага Пикс препарати билан кимёвий ишлов берилганда қўлда чилпиш ўтказилганга
нисбатан кўсаклар сони 1,4 донага, ҳосилдорлик эса 2,4 ц/га ошганлиги аниқланган [3].
Ғўза
ўсимлигининг ётиб қолишига чилпишнинг таъсирини ўрганиб чиққанида, ўсимликнинг
энгашиб қолишига сабаб, ўсимлик бўйи кўсаклар
миқдори ва уларнинг ўсимликда жойлашуви таъсир
Do'stlaringiz bilan baham: |