Абдуллаев, қ
/
х.ф.ф.д., Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти,
Андижон
С.Ж.
Абдурахмонов, докторант, Фарғона политехника институти, Фарғона
Аннотация.
Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари
шароитида кузги жавдарнинг
“Вахшская–116” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда маъданли ўғитлар меъёрлари ҳамда
суғориш тартибига бўлган талаби ўрганиб чиқилди.
Калит сўзлар:
кузги жавдар, маъданли ўғитлар, суғориш тартиби,
ЧДНС, кўчат қалинлиги, дон
ҳосилдорлиги
Аннотация.
В условиях светло
-
серых почв Андижанской области изучены нормы минеральных
удобрений и требования к поливу для получения высококачественного зерна озимой ржи «Вахшская
-
116».
Ключевые слова:
озимая рожь, минеральные удобрения,
режим полива, ППВ, густота всходов,
урожай зерна
Abstract. In the conditions of light gray soils of the Andijan region, the norms of mineral fertilizers and
the requirements for irrigation were studied to obtain high-quality grain of the winter rye "Vakhsh-116".
Key words: winter rye, mineral fertilizers, irrigation regime, LFMC, seedling density, grain yield
КИРИШ.
Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада
давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги
муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш,
ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш, айниқса, дончилик соҳасини
ривожлантириш, турларини кўпайтириш ва манфаатдорликни ошириш борасида кенг қамровли ишлар
амалга оширилмоқда.
Ушбу чора тадбирларни амалиётга жорий этилиши натижасида кузги донли экинлар қаторига
кузги жавдар экинини киритиш ва экин майдонларини кенгайтириш, аҳолига озиқ
-
овқат маҳсулоти
сифатида кенг тарғиб этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Жавдар –
буғдой ўсимлигига нисбатан совуққа ва қурғоқчиликка бардошли донли экиндир. Бу
барча донли экинлар ўсиши қийин бўлган тупроқ шароитларда ҳам ўсиб
-
ривожланиш хусусиятига
эгадир. Жавдарнинг қурғоқчиликка бардошлилиги унинг юқори даражада ривожланган илдиз
тизимига боғлиқдир. Жавдар ўсимлиги буғдой ўсимлигига нисбатан 20
-
30% камроқ сув истеъмол
қилади. Тарихдан маълумки, жавдар ва буғдой дон етиштиришда донли ўсимликларнинг ўсиб
ривожланиши қийин бўлган шароитларда биргаликда қўшиб экилган ва бу комбинация фанда
“Маслин” деб номланган (https://arc
hive.gramene.org/species/secale/rye_intro.html).
Кузда экилган бошоқли дон экинларининг тўлиқ униб чиқиши жуда кўп омилларга,
худуднинг
географик жойлашув ўрни, навнинг ботаник ва биологик ҳусусиятлари, экиш муддатлари ва
меъёрлари, тупроқ намлиги, маъданли ўғитлар билан озиқланиш даражаси, ҳарорат ва бошқа
омилларга боғлиқдир.
Кузда суткалик ўртача ҳаво ҳарорати +5
0
С га тушган
даврдан бошлаб ўсимлик тиним даврига,
яъни қишлашга киради. Аммо, жавдар ўсимлиги тиним даврига кириши билан, ўсув даври эрта
баҳоргача тўхтаб қолмасдан, ҳаво ҳарорати кўтарилганда, ўсишни давом эттиради, пасайганда
ўсишдан тўхтайди.
Кузги жавдар уруғларининг униб чиқиши учун ўзининг қуруқ массасига нисбатан 50–70% сув
қабул қилиши керак. Униб чиқиши учун самарали ҳарорат йиғиндиси 50
0
С етарли бўлганда уруғлар
экилгандан кейин 5–8 кунда униб чиқади (Р.О.Орипов, Н.Х.Халилов
, 2007).
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, биз ҳам Андижон вилоятининг оч тусли бўз
тупроқлари шароитида кузги жавдар уруғини униб чиқишига, кўчат қалинлигига ва дон
ҳосилдорлигига маъданли ўғитлар меъёрлари ҳамда суғориш тартибларининг таъсири бўйича
кузатишлар олиб борилди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |