УЎК 33
МИНТАҚАДА САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ
БАҲОЛАШ ОМИЛЛАРИ
Т.М.
Таджиев, мустақил тадқиқотчи, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус
Аннотация.
Ушбу мақолада минтақада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, саноат
салоҳиятидан тўла ва мақсадга мувофиқ фойдаланишнинг муҳим омилларини аниқлаш ва босқичма
-
босқич амалиётга жорий этиш ўрганилган
.
Минтақа саноатини ривожлантириш омилларини
баҳолаш мезонлари
ишлаб чиқилган.
Калитли сўзлар:
саноат салоҳияти, ишлаб чиқариш, омиллар,
баҳолаш мезонлари
Аннотация.
В данной статье рассматривается развитие промышленного производства в
регионе, выявление важных факторов для полного и целевого использования промышленного
потенциала и их постепенная реализация. Разработаны критерии оценки факторов промышленного
развития региона.
Ключевые слова:
производственный потенциал, производство, факторы, критерии оценки
Abstract. This article discusses the development of industrial production in the region, identifying
important factors for the full and targeted use of industrial potential and their gradual implementation.
Criteria for evaluating factors of industrial development of the region have been developed.
Keywords: production potential, production, factors, evaluation criteria
Кириш.
Ҳозирги
вақтда ҳудудларни
комплекс
ривожлантиришни
таъминлаш, минтақаларнинг
мавжуд
табиий
хомашё
,
ишлаб
чиқариш
ва
меҳнат салоҳиятидан
оқилона фойдаланиш, ишлаб
чиқариш кучларини
оптимал
жойлаштириш ҳамда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини
ошириб
бориш, шу мақсадларда бошқарув самарадорлигини оширишга
имкон берувчи институционал
асосларни такомиллаштириб боришни тақозо этади. Шунинг учун ҳам, бундай муаммоларни ҳал
қилиш миқдор ва сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни, яъни минтақа иқтисодий тизимини оптимал
тартибга солишда замонавий эконометрик моделларни қўллаш зарурлигини кўрсатади.
Жаҳон амалиётида минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга солишнинг
механизмларини такомиллаштириш бўйича бир қатор
муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш
юзасидан мақсадли илмий изланишлар ташкил қилинган бўлиб, жумладан: мамлакат иқтисодиётини
модернизация ва диверсификация қилиш, минтақалар рақобатбардошлигини ошириш, изчил
иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, бу жараённи оптимал бошқариш ва тартибга солишни
такомиллаштириш, минтақанинг иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг усулларини ва уларни
татбиқ этишнинг асосий принципларини ишлаб чиқиш, минтақа иқтисодий тизимини устувор
йўналишларини оптимал тартибга солишни кўп омилли иқтисодий
-
математик моделлари ишлаб
чиқиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |