XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
67
2-
расм. Ўзбекистон Республикасида доимий аҳоли сони ва унинг ўртача йиллик ўсиш суръатининг
ўзгариши
Манба: Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тузилган.
Мустақиллик йилларида республикада доимий аҳоли сони нотекис, тўлқинсимон равишда ўсган,
бу демографик жараёнларда янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Чунончи, 1991 йилда
ўртача йиллик ўсиш суръати 2,4 фоизни ташкил қилган бўлса, ўн йилликнинг охирига келиб у 1,4
-1,5
фоизгача пасайди. Ушбу секинлашиш тенденцияси 2000
-
йилларнинг ўрталарига қадар давом этди,
бунда ўсиш суръати 1,1
-
1,2 фоиз атрофида бўлди. Сўнгги йилларда аҳоли сони ўсишининг тезлашуви
қайд этилди
ва 2019 йилда ўсиш суръати 2,0 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон Республикасида
аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати чекланган қийматдан 0,7 фоизга ортиқ.
Аҳолининг юқори суръатда ўсиши келгусида
иқтисодий хавфсизликка қуйидаги таҳдидларни
юзага келтириши мумкин:
−
меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлаши учун Ўзбекистонда яқин
5-
6 йил ичида энг камида 4
-
5 миллион атрофида янги иш ўринлари яратилиши керак. Акс ҳолда,
иқтисодий фаол аҳолининг оммавий тарзда мамлакатни тарк эта бошлаши ва бу жараён борган сари
кучайиши кузатилади
;
−
мамлакатимиз ва ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига, хусусан, аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда пенсия тизимларига босимни оширади. Бу эса республика ва
маҳаллий дастурларни ишлаб чиқишда демографик жараёнларни ҳисобга олишни тақозо этади
;
−
таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига ҳам босимни оширади, оилавий муносабатларнинг
ёмонлашуви каби аҳолининг сифат кўрсаткичлари ҳам ортиб боради
;
-
аҳолининг муттасил ортиши унинг уй
-
жой ва яшаш шароитлари билан боғлиқ муаммолари
ортишига сабаб бўлади.
Ўз навбатида, аҳоли сонининг юқори суръатда ўсиши табиий ресурсларнинг етишмаслиги,
камбағалликнинг ортиши, ишсизликнинг кўпайиши, тиббий
хизматлар сифатининг
пасайиши
,
касалланишларнинг ортиши
,
саводхонлик даражасининг пасайиши
каби ижтимоий
-
иқтисодий
муаммоларини келтириб чиқаради. Республикада мазкур муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш
мақсадида демографик майлни бошқаришни фаоллаштириш, ривожланган мамлакатларда амал
қилаётган, фарзандлар туғилиши оиланинг болага ривожланиш, тарбия, таълимнинг
мақбул
даражасини ва яшаш шароитларини
таъминлаш имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда юз берадиган
“оилани режалаштириш” мафкурасини кенг ёйиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |