Xix боб Нафас олиш системаси



Download 1,92 Mb.
bet6/6
Sana05.12.2022
Hajmi1,92 Mb.
#879495
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Нафас системаси.

Упкаларнинг кон билан таъминланиши. Упка иккала қон айланиши доирасидан қон билан таъминланади. Бир томондан ўпка бронхиал артериялар орқали катта қон айланиш доирасидан қон олса, иккинчи томондан, уларга ҳаво алмашиниши учун ўпка артерияларидан, яъни кичик қон айланиш доирасидан веноз қон келади. Упка артериясининг тармоқлари бронхиал дарахт бўйлаб, альвеолалар асосигача етиб боради.
Альвеоляр капиллярлар венулаларга тўпланади, улар эса йиғилиб ўпка веналарини ҳосил қилади. Бронхиал артериялар бевосита аортадан тармоқланади ва ўпка тўқимасини артериал қон билан таъминлайди. Бронхларнинг шиллиқ ости ва шиллиқ пардаларида улар чигаллар ҳосил қилади. Шиллиқ пардада кичик ва катта қон айланиш доиралари томирлари ўзаро анастомоз ҳосил қилиб қўшилади.
Упка томирларга энг бой орган. Улар организмнинг бошқа қисмларига нисбатан ўртача 200 марта кўп қон олади. 70 кг оғирлиқдаги одам танаси бир суткада ўрта ҳисобда 60 л 02 сарф қилади ва 480 л С02 ажратади.
Упканинг иннервацияси симпатик ва парасимпатик нерв система орқали амалга оширалади. Симпатик нервлар бронхларни кенгайтирувчи ва қон томирларни торайтирувчи импульсларни, парасимпатик нервлар эса, аксинча, бронхларни торайтирувчи ва қон томирларни кенгайтирувчи импульсларни ўтказади.
Ўпканинг ёшга қараб ўзгаришй. Янги туғилган болаларда ўпка альвеолалари жуда кичик бўлади. Гўдак ҳаётининг биринчи ойларида альвеоляр йўллар ва альвеолаларнинг ўлчами катталашади, лекин эластик толалар ҳали ҳам оз миқдорда бўлади.
Гўдак ўпкаси 3—5 ёшгача ўз тузилишининг нозиклиги ва лимфа томирларига бойлиги билан ажралиб туради. Ёш ўтиши билан ўпкада лимфа системасининг қайта ривожланиши содир бўлади. Альвеолаларнинг шаклланиши уларнинг эластик синчини ривожланиши билан тугайди. Еш улғайганда ўпка склерозининг ривожланиши кузатилади ва пневмосклероз вужудга келади. Баъзан бириктирувчи тўқимада гиалин тугунчалар ҳосил бўлади. Альвеолалараро тўсиқларнинг эластик толалари ингичкалашади, баъзи жойларда эса узилади. Бунинг натижасида ўпка тўқимаси ўзининг эластиклигини (чўзилувчанлигини) йўқотади. Бу эса, альвеолаларнинг пу-факсимон кенгайиб кетишига (эмфизема) сабабчи бўлади,
Нафас олиш аъзоларининг регенерацияси. Упканинг физиологик регенерацияси кам ўрганилган. Нафас йўллари эпителийсининг кўчиб, шиллиқ билан бирга ташқарига чиқарилиб туриши аниқланган. Киприкли эпителий куйиш, механик жароҳатланиш кабилардан сўнг яхши тикланади. Упканинг бир қисмини олиб ташланганда унда альвеолаларнинг компенсатор гипертрофияси содир бўлади. Лекин ўпка тўқимасида регенерация суст боради, чунки жароҳатланган жойда бириктирувчи тўқима зўр бериб ривожланади, бу эса ўпка тузилмаларининг хақиқий тикланишини тўхтатиб қўяди.
Плевра кўкрак бўшлиғини қоплаб турувчи парда бўлиб, у икки: париетал ва висцерал варақлардан иборат.
Париетал плевра кўкрак бўшлиғини ва кўкс оралиғини ички томондан қоплайди. Висцерал плевра эса ўпкани ташқи томондан ўраб туради.
Плевра пардасининг асоси бириктирувчи тўқимадан тузилган. Висцерал плеврада эластик толалар яхши ривожланган бўлиб, улар тўр ҳосил қилиб жойлашади. Упка тўқимасидаги эластик толалар билан висцерал парда эластик толалари ягона синч ҳосил қилиб, ўпканинг функционал фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам висцерал пардани ўпка тўқимасидан ажратиб олиш анча қийин. Висцерал пардада яхши ривожланган эластик толалардан ташқари онда-сонда силлиқ мушак ҳужайралари ҳам учраб туради.
Плевранинг устки томони бир қаватли мезотелий билан қопланган бўлиб, у ўпканинг ҳолатига қараб ясси ёки бўйчан бўлиши мумкин.
Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish