одамларни алгоритмлар билан алмаштириш бўйича қўшимча имкониятлар
тақдим этишни англатади, чунки дискрет, аниқ белгиланган топшириқлар
топшириқ билан боғлиқ маълумотлар сифати юқори бўлиши ва самарали
мониторингга олиб келади, шу тариқа унинг асосида ишларни бажариш
алгоритмларини ишлаб чиқиш мумкин бўлган қулай база яратади.
Амалда аксарият ҳолларда жорий ўзгаришларни таъминлайдиган
рақамли, жисмоний ва биологик технологиялар бирлашуви когнитив фаолият
ва инсон меҳнатини такомиллаштиришга хизмат қилади, яъни етакчилар
кадрлар ресурсларини тайёрлаши, иш учун таълим моделларини
ривожлантириши, шунингдек, доимий кенгаядиган имкониятларга эга бўлган
ўзаро боғлиқ ва интеллектуал машиналар яратишига тўғри келади.
ХХI асрда, яъни рақамли даврда барча тармоқлар учун тўрт хил асосий
оқибатлар келиб чиқади:
➢
истеъмолчилар кутадиган натижалар ўзгаради;
➢
активлар унумдорлигини оширадиган маълумотлар ҳисобига
маҳсулотлар сифати такомиллашади;
➢
янги ҳамкорликлар компанияларнинг янгича шериклик шакллари
муҳимлигини англаб етиши билан шаклланади;
➢
операцион моделлар янги рақамли моделларга ўзгаради.
Жисмоний шахслар (В2С) ёки корпорациялар (В2В) ҳисобланган
мижозлар тобора кўпроқ рақамли иқтисодиёт марказида бўлиб бормоқда, бу
эса уларга хизмат кўрсатиш шаклларини белгилаб беради. Мижозлар
кутадиган натижалар тажриба орттириш соҳасига ўтади. Масалан, Аpple
компаниясига нисбатан бу биз маҳсулотдан қандай фойдаланишимизга эмас,
балки унинг ўрови, бренди, хариди ва мижозларга хизмат кўрсатишга ҳам
дахлдор.
Маҳсулот ва хизматларни уларнинг қийматини оширадиган рақамли
такомиллаштириш ёрдамида яхшилаш шунга олиб келадики, янги
технологиялар компаниялар томонидан активларни идрок қилиш ва
бошқаришни ўзгартиради. Масалан, Тeslа компанияси шуни намойиш
этадики, дастурий таъминот ва уланиш имкониятларини масофадан туриб
янгилаш вақт ўтиши билан унинг қадрсизланиши ўрнига маҳсулот
(автомобиль) қийматини ошириш учун фойдаланилиши мумкин.
Серғайрат рақобатчилар қиймат яратиш занжири ва анъанавий иерархик
структуралар вайрон қилинишига сабабчи бўлади, шунингдек, воситачиларни
корхоналар ва уларнинг мижозлари ўртасида мавжуд муносабатлардан сиқиб
чиқаради. Янги бузғунчилар бунга улар билан рақобат қилувчи анъанавий
фирмаларга талаб қилингандан анча камроқ сарфлаб, ўз фаолиятини тезда
кенгайтириши мумкин. Бунда ушбу жараён давомида тармоқ ўзаро алоқалари
самараси ҳисобига таъминланадиган тушумнинг тез ўсиши рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: