Xi-боб. Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари 1. Монополияга карши конун


Монопол хокимият шароитида нархларни белгилаш



Download 371,5 Kb.
bet2/5
Sana07.12.2022
Hajmi371,5 Kb.
#880807
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари

11.2. Монопол хокимият шароитида нархларни белгилаш
Монопол ёки бозор хокимиятига эга бўлган фирмалар рахбарлари олдида турадиган асосий масалалардан бири - бу кандай килиб бозор хокимиятидан самарали фойдаланишдир. Улар олдида нархларни кандай белгилаш, канча ишлаб чикариш омиллари олиш керак, узок ва киска муддатли ораликларда ишлаб чикариш хажмини канча килиб белгилаш каби масалаларни ечиш туради.
Ракобатлашган бозордаги фирмаларни бошкаришга караганда бозор хокимиятига эга бўлган фирмаларни бошкариш кийинрок. Ракобатлашган бозорда нарх берилгани учун фирма рахбарлари ўз эътиборларини кўпрок харажатларни камайтиришга ва сотиш билан боглик масалаларни ечишга каратади. Ишлаб чикариш хажмини эса нархни чекли харажатларга тенглаштирадиган хажмда белгилайди. Монопол хокимиятга эга фирмалар ишлаб чикариш хажмини ва махсулот нархини аниклаши учун хеч бўлмаганда талаб эластиклигининг такрибий кийматини билишлари керак бўлади.
Монопол хокимиятга эга бўлган фирмаларнинг нархни белгилаш стратегиясининг асосини истеъмолчи ортикчалигини эгаллаш оркали кўшимча фойда олиш усуллари ташкил килади.
Истеъмолчи ортикчалигини эгаллаш. Фараз килайлик, фирма барча ишлаб чикарган махсулотларини бир нархда сотсин (2-расм).

2-расм. Истеъмолчи ортикчалигининг нарх ва


ишлаб чикариш хажмига богликлиги.
У фойдасини максималлаштириш учун нарх ни унга мос келувчи ишлаб чикариш хажми ни чекли харажат чизиги билан чекли даромад чизиги кесишган нуктага кўра белгилайди. Фирма ишлаб чикариш хажмида максимал фойда билан ишлайди, лекин фирма рахбарлари фойдани янада ошириш тўгрисида ўйлайди. Истеъмолчи ортикчалиги сохасида кўриш мумкинки (NM ораликда) баъзи бир истеъмолчилар товарни нархдан юкори нархда хам сотиб олиши мумкин. Лекин, нарх дан юкори килиб кўйилса, сотиш хажми камаяди, бир катор истеъмолчилар йўкотилади ва олинадиган фойда камаяди. Нарх монопол бўлганда хам истеъмолчиларнинг бир кисми товарни сотиб олаолмайди, лекин улар нарх дан кичик (аммо чекли харажатдан юкори бўлган) бўлган холда товарни сотиб оладилар. Бундай харидорлар ME сохага карашли бўлиб, уларнинг ортикчалиги DME соха юзасига тенг. Фирма нархни туширса, у ME ораликка карашли харидорларга хам товарни сотиши мумкин. Бирок, бу холда унинг даромади ва шу билан бирга фойдаси хам камайиб кетади.
Фирма NM ораликка карашли истеъмолчилар ортикчалигини (PmMN юзага тенг ортикчаликни) ва ME ораликдаги истеъмолчилар ортикчалигини (DME юзага тенг ортикчаликни) кўлга киритиш учун хар хил гурухдаги истеъмолчиларнинг талаб чизигида жойлашувига караб хар хил нарх белгилаши мумкин. Юкорида кўрдикки, бу ортикчаликларни бир хил нарх белгилаш оркали эгаллаш мумкин эмас.
Масалан, фирма NM ораликдаги истеъмолчилар учун нарх, ME ораликдагилар учун ва иккала гурух орасидагилар учун нархни белгилаши мумкин. Нархларни бундай кўйилишига, яъни хар хил гурухдаги истеъмолчилар учун хар хил даражадаги нархларнинг кўйилишига нарх диверсификацияси (дифференциацияси ёки дискриминацияси) дейилади. Масаланинг мухим томони шундаки, харидорларни топиб, уларни хар хил нархларда харидорлар гурухига бўлиб чикиш, яъни бозорни сегментлаштириш керак бўлади.

Download 371,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish