Никлотнинг ўғиллари немис агрессорлари билан бир оз вақт курашни давом қилдирсалар-да, лекин ўз мулкларининг мустақиллигини сақлаб қола олмадилар. Пировардида, улар ўзларини императорнинг вассаллари деб тан олдилар. 1170 йили ободритлар ерида Mекленбург герцоглиги номи остида янги ярим славян, ярим немис герцоглиги ташкил топиб, у империя таркибига кирди. Мекленбургда кўп сонли немис колонистлари, фақат рицарларгина эмас, балки деҳқонлар ва шаҳарликлар ҳам кўчиб кели6 жойлашиб, улар бу ерда имтиёзли мавқега эга бўлдилар.
Ободритлар ерининг бир қисми бевосита Саксония гeрцоглиги мулкларига киритилди. Генрих Шер босиб олган Любек шаҳари (немислар собиқ славян шаҳари ўрнида барпо этган эдилар) Немисларнинг Болтиқ денгизи бўйидаги энг муҳим порти бўлиб қолди ва айни замонда немисларнинг Болтиқ бўйига томон янада xapaкaт қилиб бориши учун форпост (таянч нуқта)га айланди. 1180 йилда поморянлар ўз мустақилликларини йўқотдилар. Бу ерда жам Померания номи остида (Пoморьенинг ўзгарган славянча номи) ярим славян князлиги ташкил топди. Унинг иккинчи номи узоқ вақтгача Славия деб аталиб келди.

Бранденбург маркграфлиги Ўрта Эльба бўйида энг йирик герман мулки бўлиб қолди. Лютичлар деган славян қабиласининг ерлари Бранденбург маркграфлигининг тузилишига acoc бўлди. Йирик герман феодали Альбрехт Медведь Аскания (1170 йилда вафот этгaн) лютичларга қарши қилингаи юришга бошчилик қилди. Альбрехтнинг ўғли ва невараси даврида Бранденбург маркграфлиги то Одер дарёсига чўзилиб борган бўлиб, у лужицк славянлари территориясининг бир қисмини (Лужицк ва Мейссен маркалари) ҳам ўз ичига oлган эди. Тахминан 1244 йилда славянларнинг шпрева (Шпрева дарёси ёки сўнгроқ немислар атаганларидек, Шпрее дарёcи сўзидан) қабиласи eрида Берлин шаҳари барпo этили6, кейин у Бранденбург пойтахти бўлиб қолди.