Италияда Фридрих II Ломбардия шаҳарларига қарши душманлик харакатларини янгидан бошлa6 юборди. Аммо Ломбардия шахарлари, Барбаросса замонидаги сингари, Штауфенларга қарши курашда бу сафар ҳам папалик билан бирлашдилар. Фридрих II даврида император хокимиятининг папа хокимиятига қарши олиб борган кураши ҳар иккала томон учун ғоят даражада қаттиқ ва шиддатли бўлди.
XII асрда немис феодалларининг ғарбий славян ерларига ҳужуми янгидан кенг миқёсда бошланди. Славянлар билан қўшни бўлган саксониялик феодаллар Шарққа айниқса кўпроқ интилдилар. Славян қабилаларининг тарқоқлиги ва князлар ўртасидаги низолардан фойдаланган герман феодаллари XII—XIII асрлардa ободритлар, лютичлар вa поморянларнинг бепоён ерларини босиб олдилар. Герман феодалларининг ғарбий славянлар билан олиб борган кураши бу сафар европалик феодалларнинг Шарққа қилган салиб юришлари билан бир вақтга тўғри келди ва герман феодаллари салибчилар ғояларини тамомила ўзлаштириб олди. Мажусий-славянларга қарши кураш Германияда ўзига xoc «салиб юриши»— деб ҳам қаралди.
Бир нечта йирик герман феодаллари (улар орасида асосий киши Генрих Шер Вельф эди) бошчилик қилган рицарларнинг «салиб» қўшини 1147 йилда ободритлар юртига юриш қилди. Юришда 60 мингтагача немис рицарлари қатнашди. Немислар сон жиҳатидан ғоят даражада кўп бўлишларига қарамай, ғалабага эриша олмадилар. Ободритлар князи Никлот душманга қарши ўрмонзор ва ботқоқликлардаи фoйдаланиб, душманга қаршилик кўрсатишни уюштира билди. Салибчиларнинг ўзлари орасидаги келишмовчилик ва низо славянларнинг мудофаасини енгиллаштирди. Рицарлар натижасиз қайтиб кетдилар. Шундан кейин Никлот герман феодалларининг иттифоқчилари бўлган данияликларга қаттиқ зарба бериб ва немис колонистларининг катта бир қисмини яна Германияга ҳайдаб юборди. Аммо немислар Эльба дарёсининг ўнг томонидаги томонидаги ерларга хужумни давом эттиравердилар. Никлот ана шулар билан курашда халок бўлди (1160 й.).