Xayr, maktab – salom, kollej



Download 48,5 Kb.
Sana21.05.2022
Hajmi48,5 Kb.
#606060
Bog'liq
25-may-tavsiya



Хайр, мактаб – салом, коллеж!

9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига кузатиш ҳамда ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирларни ўтказиш юзасидан тавсия.


Токи юрагингизда ўт, билагингизда куч-қудрат бор экан, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллаб бораётган бугунги кунда “Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз?” деган даъватга ҳамиша муносиб бўлинг.

Ислом Каримов

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз”, деган эди. Зеро, бу сўзларнинг замирида ёш авлоднинг бахтли келажаги ётади. Ўқувчи-ёшлар зиммасига ҳам мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиши, юртимиз келажаги учун ўз ҳиссасини қўшиш каби масъулият юкланади.

Ўқувчи-ёшларга мустақил ҳаётга йўлланма бериш ҳамда ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари 25-май куни республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилади. Мазкур тадбир нафақат ўқувчилар балки ўқитувчилар, ота-оналар учун ҳам эсда қоларли, ҳаяжонли дамлар ҳисобланади.

Тадбирга “Камолот” ЙИҲ, “Камалак” ташкилоти, ота-оналар қўмитаси, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари вакиллари, туман(шаҳар) ХТМФМТТЕБ, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари, собиқ ўқувчилар, мактаб ҳомийларини таклиф этиш мақсадга мувофиқ.

Тадбир моҳиятини юртимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини тарғиб этишга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга ва ўқувчи-ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, маънавий-маърифий ривожлантиришга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.

Дастурни ишлаб чиқиш. Бошлан¬ғич синф ўқувчилари ҳам иштирок этишини инобатга олиб, дастурни 30-35 дақиқага мўлжаллаш лозим.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган вазифаларга асосланиш, таклиф этилган меҳмонлар, ота-оналар учун қулай жой танлаш, санитария-гигиена, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур.

Ҳудудни безатиш. Тадбир ўтказиладиган жойни гул ва шарлар билан безатиш, мактаб ҳудудига қуйидаги шиор ва чақириқларни илиб қўйиш тадбир таъсирчанлигини оширади:

“Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан иборат”;

Ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда”;

“Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”.

Шавкат Мирзиёев

“Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!”;

“Маррани доимо баланд олиб яшанг, эртанги кун бизники, сиздек шижоатли ёшларимизники!”;

“Жондан азиз Ватанимизнинг тақдири, келажагимиз бугун униб-ўсиб келаётган ёш авлодга, унинг жисмоний ва маънавий камолотига боғлиқ”;

“Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад-таянчимиз — бу ўсиб келаётган ёш авлодимиздир”.


Ислом Каримов

Йил давомида фан тўгаракларида ўқувчилар томонидан тайёрланган буюмлар, тикилган ва тўқилган қўл меҳнати намуналари, деворий газета, туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика миқёсидаги кўрик-танлов, фан ва спорт мусобақаларида мактаб жамоаси, ўқувчилар эгаллаган совринлар, ўқувчиларни касбга йўналтиришга доир кўргазма ташкил этиш мумкин.

Тадбирнинг очилиш қисми. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида давлатимиз байроғи кўтарилади. Иштирокчилар мадҳиямизни жўровоз бўлиб ижро этишади. Бошловчиларнинг табриги ва тилакларидан ке¬йин мактаб раҳбари муассасанинг ўқув йили давомида эришган ютуқлари, рейтинг кўрсаткичлари, 9-синф битирувчиларининг ютуқлари, келгусидаги устувор режалар ҳақида гапиради.

Ўқувчиларни рағбатлантириш. Йил давомида аъло баҳоларга ўқиган, юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчиларни тақдирлаш тадбир савиясини оширади. Хусусан, “Олимпиада ғолиби”, “Билимлар беллашуви билимдони”, “Енг фаол ўқувчи”, “Енг аълочи ўқувчи”, “Енг фаол синф”, “Ижодкор ўқувчи”, “Инглиз тили билимдони”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Енг ораста қиз” каби номинатсияларни таъсис этиб, ғолибларни бюджетдан ташқари ишлаб топилган ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янада пухта билим эгаллашга, спорт билан шуғулланишга, касб-ҳунар эгаллашга ундайдиган совға, синфдан ташқари тўгаракларда тайёрланган нишонлар билан тақдирлаш мумкин. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган болаларга алоҳида эътибор кўрсатиш тавсия этилади.

Ота-оналарга ташаккурнома билдириш. Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-онасини маънавий рағбатлантириш таълим-тарбия сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси”, “Намунали она”, “Жонкуяр бобо”, “Меҳрибон буви”, “Ташаббускор буви” каби номинатсиялар ҳамда Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман(шаҳар) ХТМФМТТЕБ ва мактаб директорлари номидан ташаккурнома билдирилади. Ушбу шарафга муносиб ота-оналар рўйхати синф раҳбарлари ва директор ўринбосарлари тавсияси асосида шакллантирилади.

9-синф битирувчиларини қутлаш. Мактаб педагогик кенгаши, ота-оналар қўмитаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг битирувчи ўқувчиларга табриги ўқиб эшиттирилади. Табрик матнида юртимиз, устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг ёшлардан умиди катта эканини ифодаловчи, уларни юксак марраларга ундовчи сўзлар акс этиши мақсадга мувофиқдир.

Жумладан, мактаб педагог ходимлари, синф раҳбарлари ўз нутқида
9-синф битирувчилари, айниқса, қизларнинг таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинишига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани, улар ўзи танлаган касб-ҳунарлар бўйича академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида чуқур билим эгаллаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида жонажон мактаби шаънини кўтариш ва устозлари ўгитини ҳаётга татбиқ этиш каби эзгу ниятларни амалга ошириши лозимлиги уқтирилади.

Ўқувчиларга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан¬тиришнинг бешта устувор йўналишидан бири мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлан¬тиришга қаратилганлиги, мазкур йўналиш таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш каби муҳим вазифаларни ўз ичига олганлиги, меҳнат бозорига замонавий эҳтиёжга мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш каби кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги тўғрисида қисқача маълумот берилади.

Шунингдек, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг онги ва қалбини зарарли оқим ва таъсирлардан сақлаш, оилаларда, маҳалла¬ларда олиб бораётган тарбиявий ишларимизни янги босқичга кўтаришни бугун тобора кескинлашиб, мураккаблашиб бораётган ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб этаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтиш лозим. Шу билан бирга синф раҳбарлари битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичида ҳам доимо қўллаб-қувватлаб, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини таъкидлашади.

Шундан сўнг фаол ўқувчилар сўз олиб, ўзларига билдирилаётган юксак ишонч¬ни оқлаш мақсадида келгусида қайси касб-ҳунарларни эгаллаб, давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётига қандай ҳисса қўшмоқчилиги тўғрисида гапиради.

Тантанали қисм ва 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига йўллаш.

Тадбирнинг бадиий қисмида мактабнинг драма, мусиқа, хор, вокал ва бошқа тўгарак аъзолари, бошланғич синф ўқувчиларининг чиқишлари тадбирга ўзига хос кўтаринкилик бағишлайди. Шундан сўнг, мактаб раҳбари 9-синф битирувчиларига якуний давлат аттестатсияларини муваффақиятли топширишда омадлар тилаб, расмий тадбирни якунлайди.

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик литсейларга тўлиқ қамраб олиш мақсадида ҳудудлардаги мавжуд иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларда талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар тўғрисида битирувчиларга тўлиқ маълумот бериш, уларнинг ўзлари танлаган коллеж ва академик литсейларга ота-онаси ва ўқитувчилари ҳамроҳлигида ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишувини ташкил этиш тавсия этилади.

Тадбирларни ўтказиш жараёнида ўқувчи ва битирувчилардан пул маблағлари йиғиш, мактаб раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, хонадон, ресторан ва қаҳвахоналарда тантанали кечалар ўтказиш қатъиян тақиқланади. Бу борада барча жавобгарлик шахсан мактаб раҳбарлари зиммасига юклатилади.



Республика таълим маркази


«»
Download 48,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish