Xalq tabobati usullari borasida afsona va haqiqatlar


«O‘simlik yog‘i jigarni tozalaydi»



Download 103,97 Kb.
bet3/4
Sana08.07.2022
Hajmi103,97 Kb.
#756311
1   2   3   4
Bog'liq
KATT 10 mavzu

«O‘simlik yog‘i jigarni tozalaydi»
Bunday tabobatga ishongan odamlar o‘simlik yog‘ini qoshiqlab, hatto stakanlab iste’mol qilishadi. Va qorindagi og‘riq, ich ketishi, yuqori tana harorati moddalar almashinuvi tezlashganidan, organizmdan zararli moddalarni chiqarib tashlayotganidan dalolat ekaniga ishonishadi. Aslida bu hazm tizimiga ortiqcha yog‘larning qabul etilgani sababli paydo bo‘lgan buyrak sanchiqlari va xolesestit kuchayishi belgilaridir. Uning o‘simliklar olamiga mansub ekani muhim emas, chunki eng foydali maxsulot ham me’yoridan oshiqcha iste’mol qilinsa, zaharga aylanadi. Ayniqsa, ko‘krak saratoniga chalingan ayol onkolog yordamida davolanish o‘rniga vaqtni boy berib, o‘simlik yog‘i bilan aroq yordamida davolanishi juda ayanchli.
! Aslo bunga yo‘l qo‘ymang! Sog‘lig‘ingizda biror muammo his etayotgan bo‘lsangiz, darhol shifokor huzuriga borib, tibbiy tekshiruvdan o‘ting! Ko‘krak saratoni boshlang‘ich bosqichda aniqlanib, o‘z vaqtida chora ko‘rilsa, shifo topishini unutmang!




GRAMMATIKA: SINTAKTIK USLUBIYAT

Синтактик бирликларда услубият
Ўзбек тили синтаксиси услубий томондан ҳали етарли ўрганилмаган. Бу соҳага бағишланган илмий ёки илмий-методик ишлар кам. Аммо кундалик турмуш, тилнинг ҳозирги тараққиёти унинг синтактик қурилишидаги услубий томонларини ҳар томонлама ўрганишни тақозо этмоқда. Чунки сўзловчи ёки ёзувчи бирор фикрии рўёбга чиқаришда турли синтактик бирликлардан мақсадга мувофиғини танлаб ишлатади. Шу воситасида айтилаётган фикрни таъсирчан ва маъноли бўлишини таъминлайди. Бунинг учун синтактик услубий воситалар: синтактик синонимия, синтактик омонимия, шеърий синтаксисдаги услубий ёрдамчиларга мурожаат қилади. Тилдаги нутқ услубларига хос турли синтактик воситалар, сўз бирикмалари ва гаплардаги синонимия, полисемия, омонимия ҳодисаси, сўз таркиби ифода мақсадига ва тузилишига кўра гап турларининг нутқда ишлатилиши, кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг услубий хусусиятлари ва бошқалар синтактик услубиятнинг ўрганиш объектидир. Бунда у исталган синтактик бирликни якка, ажратиб олган ҳолда эмас, балки у билан ёнма-ён турган бошқа синтактик бирликлар билан алоқага кирган жойини, яъни нутқдаги синтагматик ва тилдаги ўзаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда иш тутади. Демак, ҳар бир синтактик бирликдаги қўшимча маънолар очилади ва бу маъноларнинг баён қилинаётган нутқнинг таъсирчанлиги, ифодалилигини оширишдаги аҳамияти назарда туталади. Сўзлар синтактик алоқага киришгандагина бирор маъно қирраси рўёбга чиқади. Худди ана шу ўринда биз бирор сўзнинг ўзаро бирикиши ёки бирика олмаслигини сезамиз. Демак, сўзлардаги маъно ва грамматик хусусиятларни тўғри аниқлаб, нутқда улар ўринли бириктирилса, услубий нуқсонсиз, ихчам ва тушунарли фикр рўёбга чиқади. Акс ҳолда, нутқ саёз ва мантиқсиз бўлади. Масалан, оғир, мушкул, қийин синоним сўзлари масала оти билан бирикиб, оғир масала, мушкул масала, қийин масала каби аниқ боғламаларни ҳосил қилгани ҳолда, чамадон оти билан фақат оғир сўзи бирика олади: оғир чамадон. Кўринадики, ҳар бир сўзнинг ўз лексик-грамматик табиатига асосланган боғланиш хусусиятлари бор: сифат + от: катта бино (предмет ва унинг белгиси); от + феъл: ишга кирди (предмет ва унинг ҳаракати); равиш + феъл: яёв юрди (ҳаракат ва унинг белгиси) каби. Сон, билан сифат бирикмайди. Чунки иккаласи ҳам предмет белгисини билдиради. Шуиингдек, ўтимли феъл предметнинг доимо тушум келишигида бўлишини талаб қилади ва ҳоказо. Сўз бирикмаси ва содда гаплардаги бирикишда камида икки сўз алоқага кирса, қўшма гапларда икки мустақил маънодаги синтактик бирликлар - гаплар ўзаро алоқага киришади.
Синтактик қурилишларнинг услубий бўёғи шу қурилмаларда ифодаланган сўзлар, шахс-сон, келишик, модаллик ва сўз таркиби каби грамматик маънолар билан бевосита боғланган бўлади. Бу услубий бўёқ уч аъзоли гапларда ёрқин намоён бўлади: бетараф, китобий, сўзлашув. Масалан: У ғамгин эди (бетараф); У ҳазин эди (таъсирчан бўёқли — китобий); Ғамгин эди у (таъсирчан бўёқли — сўзлашув). Қайд этилган далиллар синтактик бирликларнинг ўзига хос катта услубий имкониятга эга эканлигини кўрсатади.
Айни пайтда айрим сўзлар қўшимча равишда сўзловчининг нутқ предметига бўлган салбий ёки ижобий муносабатини ҳам ифодалайди.



Download 103,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish