Xalq tabobati usullari borasida afsona va haqiqatlar


Нутқ услубларининг синтактик хусусиятлари



Download 103,97 Kb.
bet4/4
Sana08.07.2022
Hajmi103,97 Kb.
#756311
1   2   3   4
Bog'liq
KATT 10 mavzu

Нутқ услубларининг синтактик хусусиятлари

Ўзбек адабий тили ўзбек халқининг ижтимоий-сиёсий, маданий, фан, бадиий адабиёт соҳасидаги барча фаолиятида фаол ишлатилади. Шунга кўра, адабий тилнинг турли нутқ услублари юзага келади: илмий, расмий-иш, публицистик, сўзлашув ва бадиий услублар. Ана шу услублар ўзига хос фонетик, лексик-семантик ва грамматик хусусиятларга эга. Қайд қилинган ҳар бир нутқ услуби, айниқса, синтактик томондан ажралиб туради. Куз сўзи семантикаси ва шу маънолар билан боғланадиган воқеа-ҳодисалар баёни уч услубда берилишига диққат қилинг:


Куз. 1. Ёз билан қиш ўртасидаги фасл. 2. Кўчма. Даврнинг, мас. Киши ҳаётининг, умрининг охирги дамлари... («Ўзбек тилининг изоҳли луғати»)—илмий услуб.
— Болам,— деди чол, - куз ёздан кейин келади. Мевалар пишиб, дарахтлар барг тўкади. Тўкин-сочин давр — бу куз дегани. Қисқа бўлади кунлар ҳам. Ҳаво совиб боради, офтоб ҳам қизитмайди.—- сўзлашув услуби.
Куз кунларининг оёғи ва қиш кунларининг боши эди. Дарахтлардаги сариқ барглар тўкилиб тугаган, ер юзи ўзининг қишки сариқ кийимини кийган эди. Тўрт томонининг ўралганлиги соясида япроқларини тўкилишдан сақлаб қолган бу гилос ёғочлари ҳам бу кун тунги қора совуққа чидолмай елнинг озгина ҳаракати билан-да баргларини ширт-ширт узиб ташламоқда эдилар. Ҳаво очиқ бўлиб, қуёш тузуккина кўтарилган, аммо унинг ҳам бу кун унча таъсири йўқ (А. Қод.)— бадиий услуб.
Ҳар бир услубга хос бўлган синтактик хусусиятларни алоҳида алоҳида кўриб ўтамиз.
Илмий услубдаги нутқнинг мазмуни ва мақсади бирор илмий ахборотнинг ҳаққонийлигини исботлашга қаратилган бўлади. Бу услубдаги нутқда мантиқий изчилликни таъминлаш учун маълум бир абзацдаги фикр исбот ва далиллар воситасида кейинги гаплар билан тўлдириб борилади. Бу гаплар ифода мақсадига кўра, асосан, дарак, баъзан сўроқ гап тарзида бўлади. Тузилишига кўра содда гапларнинг тўлиқ шакли кенг қўлланади. Бундай гапларнииг кесими аниқлик майли ва аниқлик нисбатида бўлади. Баён қилинаётган фикрга ўқувчи диққатини тортиш мақсадида айрим сўз ва сўз бирикмалари, ажратилади. Сўз бирикмаси ҳолидаги атамалар кўп ишлатилади. Шунингдек, айтилаётган фикрни мазмунан боғлаш учун кириш сўз ва гаплар ҳам қўлланади: биринчидан, демак, ниҳоят, бир томондан, хулоса қилганда каби.
Сўзлашув услубидаги нутқ ўзининг ҳиссий-таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Бу услубда ишлатиладиган синтактик бирликлар нутқ пайтида сўзловчининг хеч қандай тайёргарлигисиз вужудга келтирилади. Сўзлашув услубидаги нутқ, асосан, диалогик тарзда бўлади. Диалогик нутқ синтактик жиҳатдан тўлиқсиз гапларда кўп қўлланиши билан ажралиб туради. Айтилаётган фикрни ўзаро тенг англаб олиш мақсадида содда гаплардан фойдаланилади. Риторик сўроқ гаплар, шунингдек, уюшиқ бўлакли гаплар сўзлашув нутқи матнининг асосини ташкил этади. Сўз тартиби эркин бўлади. Содда гап синонимияси бу услубдагн нутқ учун хосдир. Кўчирма гапларнинг ўзлаштирма гапга айлантирилган тури кўпроқ учрайди.
Назорат саволлари:

1.Тиш касалликлари ҳақида маълумот беринг.


2.Тиш касалликлари нима сабабларга кўра юзага келади?
3.Оғиз бўшлиғи касалликларига нималар киради?
4.Бу касалликларни даволашда қандай доривор ўсимликлар ишлатилади?
5.Синтактик услубият энг кўп нимада ўз аксини топади?
6.Қайси нутқ услубида услубият ёрқин намоён бўлади?
7.Сўзлашув нутқида услубият қандай кўринади?


Download 103,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish