Ёдда тутинг!
Кенгаш палата мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланади. Кенгаш қарори аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.
Қонунчилик палатаси таркибида, унинг депутатларидан ваколат муддатига сайланадиган қўмиталар муҳим рол ўйнайди.
Қонунчилик палатасида қоида тариқасида регламент, бюджет, банк ва молия масалалари,иқтисодий масалалар ва тадбиркорлик, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, меҳнат ва ижтимоий масалалар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари, ҳалқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари тузилди. Палата бошқа қўмиталарни ҳам тузиши мумкин. Қўмиталарнинг умумий сони қоида тариқасида ўнтадан ошмаслиги керак.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси муайян вазифаларини бажариш учун комиссиялар тузиш мумкинлиги кўрсатилган. Комиссия ҳам палата мажлисида депутатлар орасидан тузилади. Уни тузиш вақтида нима учун комиссия тузилаётганлиги, уни ваколатлари белгилаб қўйилади. Комиссия ўз вазифасини бажаргач ёки палата қарорига асосан фаолиятини тугатади.
Қонунчилик палатаси таркибий тузилмаларини депутатлар бирлашмалари ҳам ташкил этади. Палата депутатлари сиёсий, профессионал ва бошқа асосларга кўра фракциялар ва гуруҳлар шаклида депутатлар бирлашмаларини тузишлари мумкин.
Ёдда тутинг!
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялардан кўрсатилмаган депутатлар депутат гуруҳларини тузиши мумкин, масалан экоҳаракатдаги сайланган депутатлар. Депутатларнинг фракция ёки гуруҳга кириш тўғрисидаги қарори уларнинг мажлисларида кўриб чиқилади.
Депутат фақат битта фракция ёки гуруҳга аъзо бўлиши мумкин. Сиёсий партиядан кўрсатилган депутат фақат шу партия фракцияси аъзоси бўлиши мумкин. Қонунчилик палатасининг камида 9 нафар депутати фракция тузиши мумкин. Ҳозир Қонунчилик палатасида 5 та партия фракцияси фаолият кўрсатмоқда.
Фракция ва гуруҳларни тузиш, уларни фаолиятини ташкил қилиш, вазифа ва ваколатлари “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган.
Сенат: Конституция ва қонунларга асосан Сенат фаолиятининг ташкилий шакли унинг мажлисидир. Сенатнинг биринчи мажлиси Марказий сайлов комисияси томонидан Сенат таркиб топгандан кейин бир ойдан кечиктирмай чақирилади, мажлисни Марказий сайлов комисияси раиси очиб, Сенат Раиси сайлангунча мажлисга раислик қилади. Сенат доимий ишловчи палата эмас, унинг мажлислари заруратга қараб, лекин камида бир йилда уч марта ўтказилиши керак.
Сенатнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, у Президент, Сенат Раиси таклифига биноан ёки Сенат аъзолари умумий сонининг учдан бир қисми таклифи билан чақирилиши мумкин. Сенат мажлисларида қонунчилик палатасида қабул қилинган қонунлар маъқулланади ёки рад этилади, шунингдек Сенат ҳужжатлари қабул қилинади.
Сенат мажлиси агар унда сенаторлар умумий сонини ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса ваколатли ҳисобланади. Конституция қабул қилиш ва унга ўзгартириш киритиш, Конституциявий қонунлар қабул қилишда сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Сенат ва унинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Конституциявий суди, Олий суди раислари, Бош прокурори, Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этишлари мумкин.
Сенат мажлисига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, ОАВ вакиллари таклиф этилиши мумкин. Сенат мажлиси очиқ ва ошкора ўтказилади. Зарур ҳолларда Сенатни қарори асосида ёпиқ мажлиси ўтказилиши мумкин. Сенат қонунчилик палатаси билан бирга қўшма мажлислар ўтказади. Бу ҳақда қонунчилик палатасига бағишланган қисмда батафсил тўхтаб ўтилган.
Сенат биринчи мажлисида Ўзбекистон Президентининг тақдимига биноан Сенат аъзолари орасидан яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколат муддатига Сенат Раисини сайлайди. Сенат Раиси ўз вазифасини бажариши даврида сиёсий партиялар ва ҳаракатларга аъзоликни тўхтатиб туради. Сенат Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғини овози билан муддатидан илгари чақириб олиши мумкин.
Биринчи мажлисда Сенат Раиси билан унинг ўринбосарлари сайланади, ўринбосарлардан бири Қорқалпоғистон вакили бўлади.
Сенатни ички тузилмаси сифатида Сенат Кенгашини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |