2. Саноат корхоналари учун электр балансини таҳлили
Электр баланс ҳам таркибли ҳам дифференциаллашган кўринишда тузилади.
Таркибли электр баланснинг сарфи (исрофли) қисмида умумцех электр истеъмолида барча қурилмалар: вентиляцион қурилмалар, кўтариш транспорт, технологик ва электротехнологик қурилмалар, цех тармоқлари ва цех трансформаторларидаги исрофлар кўрсатилиши шарт.
Дифференциаллашган электр балансда асосий ҳаражатларни ташкил қиладиган электр энергия сарфи кўрсатилади. Масалан, электр энергия исрофи бошқа турдаги исрофлар бўйича дифференциаллашган: ўзгармас, юкламали, иссиқлик, ишга туширувчи, асосий технологик жараёнга талабни белгилаган ҳолда ёрдамчи, маиший талаблар ва бошқалар.
Юқорида кўрсатилган методика бўйича Темир бетон (ТБ) заводидаги ҳисобий электр баланс 8.5, 8.6, 8.7, 8.8–жадвалларда кўрсатилган.
8.5–жадвалда ТБ (темир–бетон) заводи электр балансига кириб келаётган электр энергия таркиби.
Ушбу завод самарадорлиги алоҳида 0.4 кВ чиқишларда 80 минг*м3 бўлганда КУ ларда ишлаб чиқариладиган реактив қувват ҳисобга олинган.
Электр технологик қурилмалар ичига электр печлар, электр фильтрлар, электр пайвандлаш қурилмалари ва бошқалар киради.
Таркибли электр балансдан кўриш мумкинки, энг катта солиштирма сарф кучи электр қурилмаларга мос келади (47.5%), электротехнологик (30.5%), кўтариш транспорт (6%), вентиляция (5.5%).
Айниқса, шу ерда манбанинг энг иқтисодий электр энергия истеъмоли бўлади. Аммо бунда цех тармоқларидаги (3%) исрофни эътиборга олиш керак ва электр энергиянинг ноишлаб чиқаришга бўлган ҳаражатларни камайтириш заҳираси бўлганда мақсадга мувофиқ.
8.5–жадвал
ЭБ ни кириш қисми таркиби
|
Электр энергия
|
Актив кВт*соат
|
Реактив кВт*соат
|
Завод бўлимидан чиқишлар бўйича кириб келган
|
|
|
1
|
518
|
550
|
2
|
500
|
450
|
3
|
552
|
605
|
4
|
142
|
–
|
5
|
–
|
517
|
КУ ва синхрон моторда иш чиқилган
|
–
|
–
|
Жами:
|
1712
|
1088
|
Таркибли электр балансда ноишлаб чиқарувчи энергетик ҳаражатларни диққат билан таҳлил қилиб, электр энергияга бўлган исрофни камайтириш учун ташкилий–техник тадбирларни ишлаб чиқиш (дифференциллашган кўринишда). Бунда ҳар бир цех фидерлари бўйича хара–жатлар турига қараб йиғинди энергия сарфи тушунилади.
8.6–жадвал
Қурилма тури ва сарф тури
|
Электр энергия сарфи
|
Минг кВт*соат
|
Жамидан %
|
Куч электр курилмалари
|
814
|
47.5
|
Электротехнологик қурилмалар
|
528
|
30.9
|
Кўтариш–транспорт қурилмалари
|
102.5
|
6.0
|
Шамоллатиш
|
94.63
|
5.5
|
Ёритиш
|
85.8
|
5.0
|
Маиший хизмат
|
18.65
|
1.1
|
Цех тармоқлардаги исрофлар
|
51.4
|
3.0
|
Ҳисобга олинмаган қурилмалар
|
17.12
|
1.0
|
Жаъми:
|
1712
|
100%
|
8.7–жадвал
ЭБнинг кирим қисмининг таркиблари
|
Умумий цех бўйича, кВт*соат
|
жамидан %
|
Асосий технологик цех учун
|
776
|
45.4
|
Доимий исрофлар
|
412
|
24
|
Юклама исрофи
|
73.6
|
4.3
|
Иссиқлик исрофи
|
34.2
|
2.0
|
Ишга тушириш исрофи
|
27.4
|
1.6
|
Цех тармоқларидаги исрофлар
|
51.5
|
3.0
|
Ёритиш1
|
85.5
|
5.0
|
Қўшимча эҳтиёжлар (кўтариш–транспорт қурилмалари, шамоллатиш, ёрдамчи қурилмалар ва хонада)
|
233.0
|
13.6
|
Маиший хизмат эҳтиёжлар
|
18.8
|
1.1
|
Жами:
|
1712.0
|
100
|
3. Назорат саволлари
Ҳақиқий ва меъёрлаштирилган электр балансни тушунтиринг.
Дифференциаллаштирилган электр баланс қандай тузилади?
Таркибли электр баланснинг асосий қисмларини кўрсатинг.
Цех учун электр энергия сарфи электр балансида қандай кўрса–тилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |