Ёқилғи энергия заҳиралари ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётида асосий ўрин тутади. У ёки бу давлатнинг иқтисодий ва социал барқарорлигида, унинг суверинитети ва мустақиллигида ёқилғи энергия заҳиралари муҳим омил ҳисобланади.
Бунда энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш катта муаммолардан биридир.
Мустақил давлатларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, ўзининг кўп энергия истеъмоли билан тараққий этган давлатлардан 2–4 баравар фарқ қилади.
Энерготежамкорликка эътиборсизлик, энергетика ресурсларни узатишдаги ўлчов асбобларининг аниқ ва тўғри ишламаслиги, технологик жараёнларда энергия истеъмолининг юқорилиги, электр қурилмаларни маънавий ва жисмоний эскириши туфайли энергетика ресурслари исрофининг ошишига олиб келмоқда.
Ҳозирги кунда энергетика тежамкорлиги давлатимизнинг асосий энергетик стратегиясидан биридир.
Республикамиз томонидан ҳозирги кунда электр энергияси ресурсларини халқ хўжалиги соҳаларида ва саноатда тежаш тўғрисида махсус дастур ишлаб чиқилди.
Ушбу дастурнинг асосий масалалари икки муҳим категорияга бўлинади:
Энергия тежамкорлигидаги барча иқтисодий чора–тадбирлар ва қонуний характерга боғлиқ бўлган масалалар.
Энергия тежамкорлигининг техник сабаблар бўйича масалалари.
Юқоридаги категориялар негизида ушбу чора–тадбирлар амалга оширилиши лозим:
тежамкор энергия технологиялардан фойдаланиш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг материал ҳаражатларини камайтириш;
қўшимча валюта заҳирасига эга бўлиш ёки унинг иқтисоди;
саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошиши;
ишлаб чиқаришда исрофларни камайиши ва энергия истеъмолчилари–нинг даромад даражасини ошиши.
Электр моторлар ва куч трансформаторини эксплуатация қилишда иқтисодий самарага бир қанча тадбирлар ёрдамида эришиш мумкин. Масалан, механизмларнинг ишлатиш коэффициентни ошириш, пайвандлаш қурилмалари ва электр моторларни салт ишлаш ҳолатини камайтириш, трансформаторларни юкланишини ошириш, юкламалар графигини ростлаш, куч трансформаторларининг оптимал иш жараёнларини топиш, қувват коэффициентини ошириш ва электр ёриткичлардан фойдаланишни яхшилаш кабилардир. Юқоридаги тадбирларни айримларини кўриб чиқамиз.