5.3. Уч ўлчамли телевидение асослари ва технологияси
Уч ўлчамли тасвир ва объектларни ҳосил қилиш ва ушбу тасвирлар
устида ишлаш яқин-яқинларгача илмий-фантастика ҳисобланган. Технология
ривожланиши ва такомиллашиши оқибатида 3D –видеолар, 3DTV-
телевидениеси ҳам яратила бошланди. 3D тасвир концепцияси илгари
сурадиган ғоя бу-тасвирнинг оригинал ҳолатидан фарқлай ололмаслик
қобилиятини шакллантиришдан иборат. Яъни томошабин ҳақиқийлик ва
виртуаллик оламлари фарқига бора олмайдиган даражада ривожланишга
эришиш. Ушбу тасвирлар муҳитда суриб юриши ѐки стол устида реал
ҳаракатларни амалга ошириш лозим
22
.
3D тасвир, ролик ва видео маълумотлар яратилиши узоқ тарихга
боғланади. Стереоскопик тасвирлар илк бор 1839 йилда яратилган. 1920
йилда 2D телевидение тизими асосида ҳозирда мавжуд 3D телевидение
макети намойиш қилинган. 3D фильмларнинг илк намойиши эса 1990
йилларга келиб пайдо бўла бошлаган.
2D телевидениеси шиддат билан ривожланаѐтган муддатда 3D
телевидение устида 1950 йилларга деярли ҳеч қандай янгилик яратилмаган.
Буни албатта турли геосиѐсий ва иқтисодий масалалар билан ѐритиш
мумкин.
3D тасвир ҳосил қилиниши қуйидагича: 2D ўлчамда иккита видеооқим
маълум вақт фарқи билан алоҳида алоҳида қилиб тасвирга олинади. Ҳосил
бўлган иккита видеооқимни томошабин алохида равишда чап ва ўнг кўзлари
ѐрдамида томоша қилса, унда реал муҳитга кириш ҳиссиѐтини тақдим этади.
Бу физиологик жараѐн инсон онгида автоматик равишда содир бўлади. 3D
телевидениесини яратиш ва такомиллаштириш устида етук олимлар ва
мутахассислар айнан мана шу физиологик жараѐнни асос қилиб олишади.
Технология четдан қараганда оддий кўрингани билан чуқур илмий
тадқиқотлар ва тажрибалар талаб қилади.
3D тасвир ҳосил қилишнинг яна бир тури бу поляризацияси бўйича
бир бирида кескин (вертикал, горизонтал) фарқ қилувчи иккита мустақил
видеооқим яратиш ва ушбу оқимни махсус ясалган ойналари поляризацияси
бўйича вертикал ва горизонтал бўлган кўзойнак ѐрдамида томоша қилиш
натижасада ҳам олиш мумкин.
Сўнгги йилларда 3DTV тизимининг такомиллаштирилишига катта
22
Тhree-dimensional Television. Capture, Transmission, Display. H.M. Oractas, L.Onural (Eds) Springer
USA 2014 page 1.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
145
эътибор қаратилди. Тасвир ишончлилигини ошириш долзарб масалалардан
бири бўлиб келмоқда. Технологияда тасвирга ишлов бериш жараѐнларига
қуйидагича: тасвирни олиш, 3 ўлчамли ҳолатга ўтказиш, сиқиш, узатиш,
интерактив
рендерлаш
ва
намойиш
қилиш.
5.29.расм. 3DTV тизимда тасвирни қайта ишлаш блоклари.
Тизимнинг мураккаблиги шундан иборатки технология умумий
дизайни турли тизим ости тизимларнинг параметрларини ҳисобга олиши,
керакли вақт ва сигнал даражалари бўйича синхронизацияга эришиши лозим.
Масалан: интерактив дисплей 3D контентга мустақил уланган бўлиши ва
башоратлаш қобилияти каби муаммони мустақил еча олиши лозим.
Яратилган тасвир форматини танлаш 3DTV технологияси асосларидан
бири ҳисобланади. Бир томондан у маълумотларни қайта ишлаш
талабларини белгилаб берса иккинчи томондан у визуализация алгоритмини,
интерактивлик режими даражасини ва узатилаѐтган сигнал параметрларини
белгилайди. Бундан ташқари яратилаѐтган контент таркибига 3 ўлчамли
―тўр‖, маълум пиксел чуқурлигидаги MultiView видео каби сигналлар
киради.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |