I. Bob. Muammoni o‘rganishning ilmiy – nazariy asoslari.
1.1. Muammoni pedagogik, psixologik va metodik adabiyotlarda yoritilishi
Ҳозирги вақтда дефектологиянинг асосий йўналишларидан бири
ривожланишида камчиликка эга бўлган болаларни ҳар томонлама
психологик-педагогик ўрганишдир. Айниқса, мактабгача дефектологияда
ушбу йўналиш жуда долзарб, чунки айнан шу ѐшда бирламчи ва иккиламчи
нуқсонларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш коррекцион таъсир жараѐнини
фаоллаштириш имконини беради. (В.И.Лубовский)
Замонавий адабиѐтларда (манбаларда) келтирилишича кичик ѐшдаги
мактаб болаларининг қатор руҳий жараѐнлари (нутқ, хотира, ҳаѐл, диққат)
ривожланмаганлиги, ўқишда маълум қийинчиликларга дуч келиши сабабли
ўзлаштирилмаѐтганлар
сони
ошиб
бораѐтганлиги
такрор-такрор
кўрсатилмоқда. Бу тоифадаги болаларда мактабда ўқишга ўз вақтида
тайѐргарлик шаклланмайди.
Л.С.Виготский мактабда ўқишга тайѐргарлик интеллектуал жараѐнининг
ривожланиш даражаси билан аниқланади деган фикрни билдирган.
А.А.Любинскаянинг
кўрсатишича
боланинг
мактабда
ўқишга
тайѐргарлик муҳити сўзнинг фонетик, грамматик жиҳатдан боғлаб тўғри
гапиришни билишга боғлиқдир,- дейди.
Хотира ва диққатни ривожланиши учун сўзнинг аҳамияти каттадир.
Л.С.Виготский ҳолатни тасвирлаб: нутқ марказий функция ҳисобланиб,
унинг таъсирида психик жараѐн одам мнестик фаолиятининг олий шакллари
ривожланади, фикрлаш жараѐни амалга ошади.
Боланинг тўлақонли, психик ривожланиши учун мнестик жараѐнларини
шаклланганлиги катта аҳамиятга эга, чунки хотира инсонлар тажрибасини
эслаб қолиш, эсда қолиш ва келгусида қайта эсга тушириш ҳолатларини акс
эттиради.
Л.С.Виготскийнинг фикрича, фақат хотира туфайлигина бизнинг
онгимиз сезги ва идрок билан чекланиб қолмай, илгари эгаллаган билим ва
тажрибаларни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Хотира жараѐнлари фикр юритиш фаолиятида фаол иштирок этади.
Ўтмиш материалларини танқидий таҳлил қилиш ва уларни янги мазмуни
билан бойитишда эсга тушириш салмоқли ўрин эгаллайди. Хотира
тасаввурларисиз
ўзлаштириб
олинган
фикрларсиз,
мулоҳазаларсиз,
билимларсиз бўлиш мумкин эмас. Фикр юритиш жараѐнида мисол ва
масалаларни таҳлил қилиш кезида ўзлаштирилган билимлар эсга тушади,
натижада муаммони ҳал қилиш тезлашади. Ҳудди шунингдек, шартли
белгилар, ўқув фаолияти усуллари, кўникма ва малакалари ҳам вазифани
бажаришда, мисол ечишда хотира жараѐнлари муҳим роль ўйнайди.
Идрок ўсса хотира такомиллашади. Хотира боланинг тараққиѐти учун
катта аҳамиятга эгадир.
Мактабгача ѐшдаги болаларнинг хотираси кўргазмали, образли бўлиши
билан тавсифланади. Болаларда кўпроқ ихтиѐрсиз эсда қолдириш ва
ихтиѐрсиз эсга тушириш устунлик қилади. Масалан, бола баъзи ўринсиз,
қандайдир кутилмаган мантиқсиз сўзларни айтиб, бу сўзларни ҳеч қандай
маъносиз такрорлайверади. Аммо кейинчалик катталарнинг таъсирида
ихтиѐрий эсда қолдириш ҳам аста-секин ривожлана боради. Бола равшан ва
рационал ранг-баранг материалларни осон эсда қолдиради. Уч яшар бола
таассуротларини бир неча ой давомида эсда сақлаб тура олиш қобилиятига
эга. Хотиранинг ўсишига ўйинлар, турли машғулотлар, шеър ѐдлаш, эртак ва
ҳикоялар айтиш, ҳамда сайр пайтида кузатиш ишларини олиб бориш
ѐрдамида амалга оширилади. Кичкина болалар янги сўзларни ҳам ҳатто чет
эл тиллардаги сўзларни ҳам осонгина эслаб қоладилар. Лекин болалар
материалларни осон эсда қолдирсалар ҳам, уларнинг кўпгина маъносини
яхши тушунмайдилар ва улардан нутқда фойдаланишда қийналадилар.
Тарбиячининг вазифаси болаларни мумкин қадар кўпроқ сўзларни ва
тасаввурларни эслаб қолишигагина эмас, балки улар учун тушунарли,
фойдали бўлган билимларни эгаллашга эришишдан иборатдир. Болалар бу
хилдаги билимлардан ўз ўйинларида, расмларида, ўртоқлари ѐки катталар
билан суҳбатда фойдаланадилар, бу билимлар уларнинг ақлий ва ахлоқий
ўсишлари учун хизмат қилади.
Ғ.Б.Шоумаров ишларида руҳий ривожланиши сустлашган болалар
хотирасининг турли томонларини очиб берган. РРС болалар хотирасининг
ҳажми, эслаб қолишнинг турғунлиги, қисқа муддатли, оператив, ихтиѐрий-
ихтиѐрсиз, хотира турлари нормал тенгдошларидан орқада қолади. Қисқа
муддатли хотира даражасининг ҳажми аксарият ҳолда 5 рақамидан ошмайди.
(Махсус векслер методикаси бўйича).
Болаларда хотиранинг мустаҳкамлиги, идрок этилган нарсаларнинг узоқ
вақтгача хотирада сақлаш ва қайта эсга тушириш катталарга нисбатан суст
ривожланган бўлади. Бола нималарни эслаб қолаѐтгани болалар хотирасини
мукаммал эмаслигини кўрсатади. П.П.Белинский фикрича, болалар турли ѐш
даврларида турлича мазмундаги маълумотларни эсда олиб қоладилар.
Болалар аввал ўзлари бажарган ҳаракатлари, сўнг ўзларининг ҳис-
туйғуларини ва эмоционал ҳолатларини эслаб қоладилар. Кейинги
босқичларида нарсаларни образини хотирада сақлаш имкони ортади ва фақат
сўнгги босқчиларида бола сўзларида ифодаланган маъно мазмунини идрок
этиб, эслаб қолиши ва қайта эсга тушириш мумкин. Болаларни нималарни
эслаб қолаѐтгани улар хотирасининг асосий кўрсаткичи эмас. Хотиранинг
маҳсулдорлиги мақсаднинг англанганлиги ва эслаб қолиш мотивлари каби
омилларга боғлиқ.
Психологияда мнестик жараѐнларни бир қатор кўринишлари
фарқланади: таассуротларни хотирада муҳрлаш (ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз),
хотирада сақлаш ва унутиш, қайта эсга тушириш. Мактабгача тарбия ѐшдаги
болалар хотираси асосан ихтиѐрсиз характерга эга бўлади. Бу ѐшдаги бола
ўзи таъсирланган, қизиққан ва нима билан фаол ҳаракатланганини эслаб
қолади. Тадқиқот ишларининг натижаларига кўра, бола қанчалик ѐш бўлса,
ихтиѐрсиз хотира шунчалик кўп кузатилади. Бола ўзи кўрган, нима билан
ўйнагани, ишлаганини гапириб берилган нарса-ҳодисалардан кўра яхшироқ
эслаб қолади. Психолгияда: «Бола хотираси – бу унинг қизиқишлари» деб
эътироф этилади. Шунинг учун бола ўзига қизиқ бўлган, эмоционал
кечинмалари билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни тез ва узоқ муддатигача эслаб
қолади. Мактабгача тарбия ѐшидаги болалар хотирасининг турли
кўринишларини фарқлаш мумкин. Бу ѐш даврида ҳаракат, образли,
эмоционал хотираси яхши ривожланган бўлса, нутқий хотира суст
шаклланган бўлади. 6 ѐшли болалар хотираси механизмлари ихтиѐрсиз эслаб
қолиш билан чекланмайди. Болалар ҳаѐтининг бу босқичида шахсий мнестик
фаолият шаклланади. Болаларда ихтиѐрий хотира юзага келади.
З.М.Истомина олиб борган илмий-тадқиқот ишларида 3-7 ѐшли болалар
хотирасини ривожланишининг 3 мнестик даражаларини ажратиб кўрсатди.
Биринчи даража эслаб қолиш ва хотирада сақлашнинг аниқ мақсадини
аниқлай олмаслик билан характерланади; иккинчи даража эса эсда олиб
қолишнинг аниқ мақсади мавжудлиги, бироқ ана шу мақсадни амалга
ошириш учун қандайдир усулларини йўқлиги билан тавсифланадит учинчи
даража эслаб қолиш ва хотирада сақлашнинг аниқ мақсади борлиги ва ана шу
мақсадга эришиш учун мнестик усулларининг қўлланилиши билан
изоҳланади.
Олти ѐшли болалар учун хотира ривожланишининг иккинчи ва учинчи
даражаларига хос, шунингдек, уларнинг кўпчилик қисми хотира
ривожланишининг учинчи даражасига мансубдир.
Демак, олти ѐшли болалар мнестик фаолиятнинг мақсадини етарли
даражада ажрата оладилар. Бу бола фаол эслаб қолиши ва хотирада сақлашни
талаб этувчи шароитга дуч келган вазиятларда содир бўлади. Бироқ бунда
шароитни ўзи етарли эмас.
Эслаб қолиш учун қандайдир мотивлар бўлиши лозим ва мнестик
фаолиятини ўзи бола учун аҳамиятга молик бўлган натижаларга етиши учун
замин яратиш керак. Бола тарафидан бажариладиган фаолият характерини
мнестик фаолият мақсадини боғлиқлигини эксперимент йўли билан
аниқланади. Эксперимент натижаларига кўра, мнестик фаолият мақсадини
англаш, эсда олиб қолиш ва хотирада сақлашни шакллантириш учун энг
мақбул шароит болаларни ўйин фаолияти жараѐнида катталар топшириғини
бажариши мажбур бўлган ҳаѐтий вазиятларда юзага келади.
Олти ѐшли болаларнинг ихтиѐрий хотирасини ривожланганлик
кўрсаткичи уларни ўз олдига мақсад вазифаларни мустақил аниқлай олиш ва
қабул қилиш фаолиятни бажарилишини назорат қилиш (яъни ўз-ўзини
назорат қилиш) малакалаларини ўз ичига қамраб олади. Ўзини-ўзи назорат
қилишнинг психологик моҳиятини инсон томонидан хатоларни тўғирлаш ва
кейинчалик бундай хатоликларга йўл қўймаслик мақсадида маълум бир
фаолиятни бажариш жараѐнида эришилган натижаларни солиштириш,
фарқлаш малакалари тўлақонлик ѐритади. Мактабгача тарбия ѐшида
ихтиѐрсиз эслаб қолиш ва хотирада олиб қолиш ихтиѐрига ўтиш даврида
бўлади, бола шахсий мнестик фаолиятга эга бўлади ва бу жараѐн мактаб
ѐшида такомиллашиб боришни давом эттиради.
А.А.Смирнова маълумотларига кўра, идрок этиш жараѐнига фикрлаш
фаоллигининг маълум бир турини жалб қилиш эслаб қолиш
самарадорлигини оширади. П.И.Зинченко, З.И.Истомина ва бошқа
муаллифлар ҳудди шундай фикрни (далилни) кўрсатиб ўтганлар. Мактабгача
тарбия ѐшидаги болалар эслаб қолиш вақтида турли усуллардан
фойдаланадилар. Бу ѐшдаги болалар таклиф этилган материалларни қайта
эсга туширишда, уларни тартибини эслаб қолишга уринадилар ва шу
муносабат билан эсга тушган материални бир неча марта такрорлайдилар.
(таклиф этилган материаллар қаторини, кетма-кетлигини ифодалашга
уринишлар). Эслаб қолишнинг бундай усулида предметларни маъноли
белгиларга кўра, гуруҳлаш кам кузатилади. Ихтиѐрий эслаб қолиш
жараѐнида семантик алоқаларни ўрнатилишини эслаб қолиш вақтида етакчи
вазифа ҳисобланади.
Кўпгина илмий-тадқиқот ишлари натижаларига кўра, мактабгача тарбия
ѐшида кўрув хотираси самарали бўлади, шунингдек, нутқни ривожланиб
бориши билан эшитув вербал хотира катта аҳамият касб этади ва унинг
такомиллашуви бола нутқининг ривожланиш даражаси билан боғлиқ бўлади.
А.Н.Леонтьев фикрича, бола ривожланиб боргани сари предмет ва ҳодисалар
ўртасидаги семантик алоқаларни тушуниш жараѐнларининг роли ортиб
боради.
Олти ѐшли болаларда механик эслаб қолиш, шунингдек, мантиқий
хотиранинг таркибий қисмлари (элементлари) кузатилади. Хотиранинг бу
тури бола учун тушунарли бўлган материални эслаб қолишда намоѐн бўлади.
Н.А.Корниенко маълумотларида баѐн этилиши, 6-7 ѐшли болалар ўртача
таниш бўлган 4-8 та сўзларни ва нотаниш бўлган 1-2 та сўзларни эсга
тушириш мумкин. Болаларни мантиқий хотирасини ривожланишида таълим-
тарбия асосий ролни ўйнайди. Болалар махсус таълим жараѐнида мазмунан
таққослаш ва гуруҳлаш каби мантиқий эслаб қолиш усулларини эгаллаб ва
улардан
мнестик
мақсадда
самарали
фойдаланишлари
мумкин.
(З.М.Истомина).
Кўргазмали ва вербал материалларни эслаб қолишда хотира
самарадорлигини таққослаш, шунингдек, эслаб қолишни самарадорлигини
оширувчи кўргазмали ва нутқий таянчлардан усул сифатида фойдаланиш
ҳақидаги муаммони ечимини топиш учун бир қатор тадқиқот ишлари жалб
этилган. Ушбу тадқиқот ишларининг муаллифлари хулосларига кўра, барча
ѐш гуруҳ аъзолари, уларнинг ўртасида мавжуд бўлган индивидуал
фарқларидан қатъий назар, вербаллаштирилган материалларни, оғзаки
материаллардан кўра осонроқ эслаб қолинади.
Маълумки, чет эл адабиѐтларида болалар хотирасини ривожланиши
ҳақида кўплаб маълумотлар берилган, уларни таҳлили А.Н.Леонтьев,
П.И.Зинченко,
А.А.Смирнова
монографияларида,
С.А.Рубинштейн
ҳамкорлигидаги
ишларида,
А.В.Запарожцева,
Д.Б.Эльконин,
А.А.Люблинская таҳриридан болалар психологияси бўйича қўлланмаларда
етарлича ѐритилган. [37,29,58,33,32,81,41].
Болаларда хотира жараѐнларини кечишини ѐритиб беришга қаратилган
биринчи тадқиқот ишлари эмперик кузатишларга асосланган В.Грейер
томонидан ўтказилган илк тадқиқот ишлари муаллифнинг «Бола қалби»
(«Душа ребенка») номли китобида баѐн этилган.
Кейинчалик (XIX аср охири – XX аср боши) ақли заиф болаларни
ривожланишини ўрганишга (кузатиш йўли билан) қаратилган ишлар олиб
борилди. Бундай илмий-тадқиқот ишлари болалар хотираси хусусиятларини
ўрганишга замин яратди. (Г.Компейро, М.Шинн, В.Анри, В.Амент ва ҳ.к.).
Шу тариқа, болаларни ривожланиши ҳақидаги асосли маълумотларни
ўзида мужассамлаштирилган болалар психологияси бўйича бир қатор илмий
ишлар пайдо бўлди. Булар В.Штерн, К.Бюллер, Э.Меймана ва ҳоказолар.
[58,33,35].
Бироқ бу илмий тадқиқот ишлари асосан кузатиш ишларига
асосланади. В.Штерн ўзининг «Илк болаликдан олти ѐшга қадар психология»
номли китобида ўзининг уч нафар фарзандларини кузатиш ва бошқа
олимларнинг маълумотларини умумлаштириш орқали мактабгача тарбия
ѐшидаги хотира ривожланишининг асосий кўрсаткичини аниқлашга ҳаракат
қилган. Унинг фикрича, бола хотирасини ривожланиши таниш ва қайта эсга
туширишнинг яширин даврини узайиши билан белгиланади. Муаллифни
ѐзишича: «Илк болалик механик эслаб қолиш давридир». В.Штерн болалар
хотирасига тавсифнома беришга уриниб, болаларда хотира жараѐнларини
кечишида янглишмовчиликлар («Хотира иллюзиялари») кузатилади, деган
фикрни билдиради. В.Штерн хотира иллюзияларини қандайдир «Боланинг
ички асослари» билан тушунтиради. Унинг фикрича, бу ҳолат болалар
хотираси субъектив характерга эга эканлигини кўрсатади.
К.Бюллер, В.Штерн болалар хотираси муаммосини ўрганиб, болалик
даврида хотира механик ва субъектив характерга эга деб таъкидлайди.
Э.Мейман «Экспериментал педагогика бўйича маърузалар» да «Илк
болалик даврида болаларни хотираси мутлақо механик тарзда ишлайди»
деган фикр билдиради. Э.Мейман маърузаларида болани ѐши, ўсиши билан
хотиранинг мустаҳкамлиги сусаяди деган маълумотларни учратиш мумкин,
бироқ муаллиф шу вақтни ўзида вақт ўтиши билан боланинг илк
ривожланиши даврида (5-6 ѐш) хотирани яхшилашни ҳам инкор этмайди.
Юқорида баѐн этилган муаллифларнинг болалар хотираси ҳақидаги
чекланган миқдорда олиб борилган ва унчалик асосли бўлмаган
экспериментал маълумотларга аосланган тадқиқот ишлари натижасида
келтирилган хулосаларни мутлақо тўғри дейиш тўғри эмас. Шунингдек,
муаллиф турли ѐш даврларда хотиранинг ривожланишини тавсифлашда
саноқ миқдор маълумотларга асосланадилар ва хотиранинг турли
томонларини сифати жиҳатдан таҳлил ҳақида ҳеч қандай маълумотлар
келтирмайдилар.
Е.Брунсвик, Л.Гольдшейдер, Е.Пилек турли ѐш даврларида англаган ва
англамаган материалларни эслаб қолишни таққослаб ўрганиб, Э.Мейман
томонидан илгари сурилган фикрни илгари сурадилар, яъни мантиқий ѐки
англанган хотира 11-12 ѐшдан ривожланади, унгача эса механик, хотира
устун бўлади деган хулосага келадилар. [45,33,26,37]
Кўпгина муаллифлар томонидан келтирилган болалар хотираси
тавсифномасининг асоси Е.Брунсвик, Л.Гольдшейдер, Е.Пилакнинг
хулосаларига таянади.
Г.Никель Е.Брунсвика ва ҳоказо олимларнинг ишларини хулосаларини
текшириш мақсадида, мактаб ѐшидаги болалар билан кенг миқѐсдаги
тадқиқот ишларини олиб борди ва хотиранинг 2 турини (механик ва
мантиқий) алмашиш ҳақидаги фаразни тўғри деб топмади [37,41].
Унинг фикрича, кичик ѐшдаги болалар кўпроқ маъно жиҳатдан
тушунарли бўлган кўрсатмаларни эслаб қоладилар, яъни уларда механик
хотира эмас, мантиқий хотира устун бўлади.
Демак, кўпчилик чет эл муаллифлари болалар хотираси муаммосини
ўрганишда хотиранинг ривожланиш босқчилари сифатида хотиранинг
механик ва мантиқий турларини «концепцияси» нуқтаи назаридан
ѐндошганлар деб, хулосалаш мумкин. Бу концепцияга кўра, мактаб тарбия ва
кичик ѐшидаги болаларда хотиранинг механик тури устун бўлади.
Қатор муаллифлар юқорида баѐн этилган хулосалардан келиб чиқиб,
болалар хотирасини ривожланиши саноқ миқдор жиҳатдан ўрганганлар.
Хотиранинг ҳажм, ўзгарувчанлиги, махсулдорлиги каби сифатларни очиб
беришмаган.
Болалар хотирасини ўрганишга бундай ѐндошуви кўпгина олимларнинг
тадқиқот ишларида болалар хотирасини ривожлантиришни механик
назарияга асосланган ҳолда ўрганилган билан изоҳланади.
П.П.Блонский «Хотира ва тафаккур» номли китобида хотиранинг
генетик назариясини очиб берди. Муаллиф хотиранинг 4 та турини
фарқлайди. Улар мотор хотира (одат хотира), аффектив, образли ва вербал
хотиралар. Болаларда хотиранинг бу турлари бир вақтда ривожланмайди,
балки бу хотира турлари кетма-кет, секин-асталик билан ривожланади. Илк
ѐш даврида мотор ѐки ҳаракатли хотира турлари шаклланади.
Мотор хотирадан сўнг аффектив хотира (эмоционал хотира)
ривожланади. П.П.Блонский аффектив хотиранинг мавжудлигини таъкидлаб,
аффектив тажрибага алоҳида урғу бериб, инсоннинг ҳис-туйғулари, яъни
янги ѐки таниш нарса-ҳодисаларга нисбатан муносабати ана шу тажрибага
асосланади. Аффектив тусга эга хотира узоқ муддатлилиги билан ажралиб
ижтимоий маъно касб этади. П.П.Блонский «Хотира ва тафаккур» номли
китобида хотирани мавжудлигини таъкидлаб, аффектив тажрибага алоҳида
урғу бериб, инсоннинг ҳис-туйғулари, янги ѐки таниш нарса ҳодисаларга
нисбатан муносабати ана шу тажрибага асосланади, деб фикр билдиради.
Аффектив тусга эга хотира узоқ муддатлиги билан ажрашиб, ижтимоий
маъно касб этади.
Хотиранинг
юқори
поғоналари
образли
ва
вербал
хотира.
П.П.Блонскийнинг фикрича, образли хотира эркин эсга тушириш билан
боғлиқ. Биринчи эркин эсга тушириш бола ҳаѐтининг иккинчи йилидан
бошланади. Муаллиф, айнан шу фақат билан образли хотирани
ривожланишини мақсадга мувофиқ деб билади.
Энг ѐрқин образлар болалик даври билан боғлиқ бўлади.
Вербал хотира, хотира турлари ичида энг кеч ривожланади ва дарҳол
мукаммал шаклларда намоѐн бўлмайди. Вербал хотира жараѐн сифатида бир
неча босқичларда ривожланади. Бу жараѐннинг бошланғич босқичларида
ҳикоя – бу ҳаракатларни нутқ ѐрдамида номлаш, кейинчалик нутқни
ҳаракатлар билан биргаликда келиши ва охири нутқий ҳикоя-жонли ва
образли маълумот сифатида намоѐн бўлади.
Л.С.Виготский боланинг фаол фикрлаш фаолияти жараѐнида юзага
келувчи хотиранинг олий шаклини шаклланишини таъкидлайди. Бу билан
хотира жараѐнларини ўрганишга боланинг катталар билан мулоқоти
таъсирида шаклланувчи мураккаб фаолияти сифатида ўрганишга имкон
яратилади.
Бу йўналиш А.Н.Леонтьев, А.Р.Лурия, П.В.Занков ва ҳоказо
муаллифларнинг тадқиқот ишларида такомиллашиб борди. [37, 41,27]
А.Н.Леонтьев ихтиѐрий хотирани эслаб қолишнинг маълум усул ва
услубларини ўзига қамраб олган мақсадга йўналтирилган жараѐн сифатида
кўриб чиқади. Муаллиф сўзларни эслаб қолиш (расмлар ѐрдамида) бўйича
ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланиб, катта мактабгача тарбия
ѐшидаги болалар маълум ѐрдамчи воситалар ѐрдамида яхшироқ эслаб
қолишни аниқлади. Шунингдек, А.Н.Леонтьев бу ѐшда бевосита ва
ихтиѐрсиз хотира устун бўлишини баѐн этади.
Кейинчалик ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз хотира жараѐнларни П.И.Зинченко
ва А.А.Смирновалар ўз тадқиқот ишларида ўргандилар [33,35].
Улар тадқиқот экспериментлари натижаларида ихтиѐрсиз хотира-бу
мақсадсиз ва махсус йўналтирилган ҳаракатларсиз амалга ошириладиган
хотира тури, деган хулосага келдилар. Ихтиѐрсиз хотира бажарилаѐтган
фаолият мазмунига боғлиқ бўлади. Агар эслаб қолиш маълум мақсад асосида
амалга оширилса, унда ихтиѐрий эслаб қолиш амалга оширилади. Юқорида
номлари баѐн этилган олимларнинг илмий ишларида хотиранинг
ривожланиши аста-секин боланинг ѐшини улғайиши билан эслаб қолиш,
қайта эсга тушириш жараѐнларининг ихтиѐрий ҳарактерини ортиб бориши
асосида амалга оширилишини таъкидлаб ўтганлар.
Психологияда эътироф этилган психик ва фаолият бирлиги ҳақидаги
таълимотга (С.Л.Рубинштейн, П.И.Зинченко, А.В.Запорожнец ва х.к) кўра,
мактабгача тарбия ѐшидаги болаларни бажараѐтган фаолияти билан хотирани
нечоғлиқ боғлиқлигини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Психологияда бу
муаммо етарлича ѐритилмаган.
Хотира муаммосини ўрганган чет эл олимлари асосан, хотиранинг
ҳажми боланинг ѐши, эслаб қолинаѐтган материал тури, баѐн этилиш
воситаси, хотирада сақлаш муддати билан боғлиқлигини ўрганганлар.
Рус олимларидан А.Н.Леонтьева болалар хотираси хусусиятларини
ўрганган А.А.Смирнова ва П.И.Зинченколар мактаб ва мактабгача тарбия
ѐшидаги болаларда ихтиѐрий хотирани ривожлантиришни, ихтиѐрий ва
ихтиѐрсиз эслаб қолишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганганлар.
[37,45,41].
М.Истомина тадқиқот ишлари натижасида 3 та мнестик даражаларини
аниқлади. [35].
Биринчи даража учун эслаб қолиш ва эсга туширишнинг мақсадини
аниқламаганлиги хос бўлса, иккинчи даражада ана шундай мақсаднинг
мавжудлиги, бироқ уни амалга ошириш учун қандайдир воситалардан
фойдаланмаслик хос, учинчи даража эса мақсаднинг мавжудлиги ва мақсадга
эришиш учун керакли воситалардан фойдалана олиш имконияти билан
фарқланади.
Болаларнинг ѐшини улғайиши билан биринчи даражага кирувчи
болаларнинг сонини камайиши, юқори даражага эга болалар сонининг
ортиши кузатилади.
Ўтказилган тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, муаллиф мнестик
жараѐнлар бажарилаѐтган фаолиятнинг мазмуни ва характери билан узвий
боғлиқ, деган хулосани келтиради. Тадқиқотчи мақсадга йўналтирилган
эслаб қолишни ривожлантиришнинг асосий йўлларидан бири – бу мактабгача
тарбия ѐшидаги болаларга характерли бўлган фаолиятнинг турли турларини
ташкил этишдир.
Адабиѐтларда
дудуқланувчи
болалар
психик
ривожланишни
характерловчи кўплаб далиллар келтирилган. Дудуқланувчи болаларни
психологик-педагогик хусусиятларини тадқиқот этиш натижаларидан келиб
чиқиб, бу болаларда билиш функцияларининг камчиликларини турли
даражалари фарқланади.
Дудуқланадиган болалар хотирасини ривожланиши муаммосини
ўрганишга қаратилган кўплаб ишлар мавжуд. Р.Н.Мартинова бир хил
нуқсонларга эга болаларда хотира камчиликларини турли даражаларини
ажратиб кўрсатади ва нутқни ривожланиш даражаси ва мнестик жараѐнлар
ҳолатини боғлиқлигини кўрсатади. Е.М.Мастюкова НТР болаларда эшитув
хотирасини сусайиши кузатилади [45].
Г.С.Гуменная дудуқланувчи болалар оғзаки материалини кўрув
образларига нисбатан сустроқ эслаб қоладилар деб таъкидлайди [80].
Муаллиф бу тоифага кирувчи болаларни меъѐрдаги хотирага нисбатан
ҳажмини камайиши, нутқни қўзғатилувчиларни эслашнинг аниқлиги
сусайиши кузатилади, деган фикрни билдиради. Шунингдек, бир қатор
муаллифлар (Р.Н.Мартинова, Ю.Ф.Гаркуша, Р.Флиредо ва ҳ.к.) кўрув ва
оғзаки қўзғатувчиларни эслаб қолиш тактикаси ўхшашлигини кўрсатиб
ўтадилар. Уларни таъкидлашича, нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар оғзаки
материални эсга туширишда алмаштиришлар семантик белгиларга
асосланади. Мнестик фаолиятни ташкил этишда бош миянинг ўнг ва чап
ярим шарларини роли ҳақида маълумотлар мавжуд. Чап ярим шарларни
жароҳатланиши нутқ билан боғлиқ материални эслаб қолишдаги
камчиликларни юзага келтирса, ўнг ярим шарларни жароҳатланиши эса нутқ
билан боғлиқ бўлмаган хотира камчиликларини келиб чиқишига сабаб
бўлади.
Адабиѐтларда нутқи тўлиқ ривожланмаган болаларда мнестик фаолият
камчиликлари иккиламчи нуқсон сифатида баѐн этилади. А.В.Ястребова
кўрсатилишча, белгиланган хусусиятларни иккиламчилиги уларни мақсадга
йўналтирилган коррекцион тарбиявий ишлар натижасида нутқ ривожланиши
камчиликларига нисбатан тез, осон бартараф этилиши ва танланган тарзда
намоѐн бўлиши билан белгиланади [37].
Бундай хатоларни намоѐн бўлиш даражалари боланинг компенсатор
имкониятлари, унинг ҳаѐт тарзи таълим-тарбия шароитларига кўра
фарқланади. Адабиѐтларда нутқ нуқсонига эга болалар психик ривожланиши
ҳақида маълумотлар эътироф этилган, лекин нутқи тўлиқ ривожланмаган
болалар мнестик жараѐнлари ҳолати ҳақидаги муаммо етарлича
ўрганилмаган.
И.Т.Власенко «Ҳозирги кунгача илмий дефектологияда бирламчи нутқ
нуқсонларига эга болалар психологияси каби назарий ва амалий жиҳатдан
зарур бўлган махсус психология соҳаси мустақил фан сифатида ташкил
этилмаган [33].
Нутқ нуқсонига эга болалар психологияси муаммосига тааллуқли
умумий назарий ва экспериментал методик саволлари етарли даражада
ишлаб чиқилмаган. Бу эса фақат айрим замонавий тадқиқотларнинг методик
даражасига салбий таъсир этиб қолмай, шунингдек, шу тоифага кирувчи
болаларни махсус таълим жараѐнида камчиликлар келтириб чиқаради» деган
фикр билдради.
Юқорида баѐн этилган фикрларни таҳлил этиб, тадқиқотнинг ҳақиқий
муаммоси аниқланди. Бизнинг ҳар томонлама изчил психолого-педагогик
текширувлар асосида коррекцион таълим тизимини ишлаб чиқиш ва
болаларнинг потенциал имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Диққат ҳар қандай фаолиятнинг зарурий шартидир. Мана шу ҳол
француз олимларидан Кювьени ўз замонасида исътедодлиликни чидамли
диққат деб таърифлашга ундаган эди. Масалан, у Ньютоннинг
истеъдодлилигини диққатнинг кучи ва барқарорлигидадир, деб кўрсатади.
Ньютоннинг ўзи, ―сиз бутун дунѐ тортишиши қонунини очишга нима
туфайли муяссар бўлдингиз?‖-деб берилган саволига ―Фикрим – зикрим
доимо шу масалага қаратилганлигидан муяссар бўлдим‖-деб жавоб берган.
Диққат таълим олишнинг ҳам зарурий шаритидир. Ўқувчиларнинг дарс
материалини муваффақият билан ўзлаштиришлари даставвал диққатнинг
мавжуд бўлишига боғлиқдир.
К.Д.Ушинскийнинг айтишча: ―Диққат руҳий ҳаѐтимизнинг шундай
ягона бир эшигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик
орқали ўтиб киради‖.
И.П.Павлов диққатнинг бўлиниши ҳақида шундай ѐзади: ―Биз, асосан,
бир иш бир фикр билан банд бўлганимизда, албатта, шу асосий ишимизга
алоқаси бўлган мия ярим шари нуқтаси кучли қўзғалган ҳолда бўлганда, айни
замонда биз жуда яхши кўниккан бир ишни бажара олишимиз, яъни мия
ярим шарларининг ташқи тормозланиш механизми асосида тормозлашган
қисмлари билан ишлай олишимиз оддий бир нарса эмасми, ахир‖.
Идрок ва хотиранинг аниқ фаолиятини диққат таъминлайди. Кўпчилик
рус психологлари (Н.Ф.Добрынин, И.В.Страхов ва бошқалар) диққатнинг
назорат қилувчи ва бошқарувчи фаолиятини тадқиқ этганлар.
Уларнинг кўпчилиги диққатни умумий қобилият тузилишига
киритмайдилар, балки шахсий мақсадлари ва масалалари, фаолият
мотивациялари, фаолиятнинг умумий ва шахсий аҳамиятга боғлиқ қилиб
қўядилар. Бироқ П.Я.Гальперин (1959) бошқалардан фарқли диққатнинг
фаолият устидан назоратини шахсий психологик таркибини ажратиб
кўрсатади.
С.Л.Кобыляницкий билан хамкорликдаги ишда у шундай ѐзади: ―Ҳар
қандай назорат диққат бўла олмайди, лекин ҳар қандай диққат назоратдир‖.
Психологлар томонидан диққатнинг жараѐнларини ўрганиш бўйича
кўпгина тадқиқотлар ўтказилган.
И.С.Виготский олий психик жараѐларининг билвосита характери
ҳақидаги фикрларига мувофиқ нуқсонли болаларнинг ихтиѐрий диққатнинг
заифлиги уларда тушунчаларнинг шаклланишига тўсқинлик қилувчи сабаб
деб кўрсатади. Виготский ихтиѐрий диққатдаги камчиликлар нутқнинг
ривожланмаганлиги билан боғлайди.
А.В.Лурия ва Е.Д.Хомскаяларнинг фундаментал тадқиқотларида ҳам
диққатнинг нейрофизиологик асосини кўриб чиққанлар.
Е.Д.Хомская диққат бузилиши механизмлари ѐритилган тадқиқотлар
олиб борилаган адабиѐтлар манбаларини тўлиқ баѐн қилади. Е.Д.Хомская
шунингдек, диққатнинг бўлиниши сабаблари ҳақидаги, айниқса, инсоннинг
ихтиѐрий ақлий фаолиятида қўлловчи саволларни кўриб, улар етарлича
ўрганилмаган деган фикрга келади. Унинг фикрича нутққа боғлиқ ихтиѐрий
диққатининг шаклланишидаги турли мия тузилмаларининг роли етарлича
ўрганилмаган.
И. Л. Баскакова ҳам диққат жараѐнини ўрганиш бўйича тадқиқот
ишларини олиб борган . у бир турдаги ишларини бажаришдаги диққатнинг
турғунлигини сўнг ҳудди шу ишни маънавий чалкашлик асосида бажаришда
диққатнинг турғунлигини ўрганган.
Диққат хусусиятидаги камчликлар ва уларни бартараф қилиш
имкониятларига бир мунча бошқача ѐндашиш П.Я.Гальперин томонидан
таклиф қилинган. У диққатнинг заифлиги сабабларидан бири асаб
жараѐнларини тўлиқ эканлигидан юзага келишини имкон этмайди. Шу билан
бирга у диққатни шаккиланувчи малака сифатида кўриб чиқади.
П.Я.Гальперин ва унинг ҳамкасби С.Л.Кобылницкаялар диққатни малака
сифатида тушинишдан келиб чиқадиларки, бунда шаккиланаѐтган ўзини
назорат қилиш малакаси унга мос равишда уни ўзида акс эттиради. Улар
томонидан аниқланган материалларга мувофиқ бу малака унга махсус
яратилган шароитларида шаккилантириши мумкин. Курсатилган малака
танқисилиги ва ўзини тута билиши билан узвий боғлиқдир.
Диққатнинг психик тасири маълум, у сезги комплексини идрокка
айлантириб, психик жараѐнларини ўтишни кучайтиради ва тасаввурларнинг
хотирада мустаҳкам сақланишга ѐрдам беради.
Диққатнинг кўп чалғиши болалар диққатни характерли хусусиятидир.
Чунки психик ҳаѐт давомий равишда ташқаридан бўладиган янги
қўзғалувчиларга мухтож бўлиб туради. Аммо объектга бўлган қизиқиш қанча
аниқ ва равшан бўлса, боланинг ихтиѐрсиз диққати шунча барқарор бўлади.
Ихтиѐрсиз диққатнинг келгуси тараққиѐти қизиқишлари бойиб боришга
боғлиқдир.
Умуман, олгандан педагог тарбиячиларга нуқсонли болаларни ўзларини
фаолиятлари турғунлигини текширишга, ўзининг нутқини назорат қилишга,
ѐзилганни ўқиб чиқишга ўргатиш вазифалари талаб қилиб қўйилади.
Кўриб чиқилаѐтган муаммо, нуқтаи назаридан Н.С.Осипова кузатишлари
қизиқиш уйғотади. Тадқиқот нуқсонли болалар диққатининг шаклланиши
тажрибасига бағишланган. Диққатнинг ривожланиши асосига муаллиф
томонидан П.Я.Гальперининг ақлий фаолиятларини босқичма-босқич
шакллантириш назарияси сингдирилган. Нуқсонли болаларда экспериментал
кузатув жараѐндан ўқиш ва ѐзишда ўзини назорат қилиш малакалари
шаклланиб борган.
Олинган маълумотлардан Н.С.Осипова хулоса қиладики, нуқсонли
болаларни ўқиш ва ѐзишдаги диққатсизлиги пўстлоқ нейродинамика
бузилиши билан боғлиқ эмас. Диққатлилика ҳудди ўзини назорат қилиш
фаолияти каби махсус ўргатиш мумкин ва лозим. Шубхасиз, буни давом
эттириш тўғридир. Кўрсатилган йўналишдаги иш кўп тадқиқот ишларини
олиб боришини талаб қилади.
Ф.Ю.Гаркуша ўзининг ― Опыт развития произвольного внимания у детей
с моторной алалией‖ китобида ѐзишича нутқ нуқсонларига эга болаларда
олий
психик
функцияларнинг
шаклланиши,
жумладан,
ихтиѐрий
диққатининг шаклланиши кўп ҳолларда номал ривожланиш нутқ ва
таффакурнинг ривожланишидан орқада қолади. Нутқ нуқсонига эга
болаларда ихтиѐрий диққат нормал тенгдошларига нисбатан қийинчилик
билан шаклланади деб ѐзади.
Нутқ нуқсонига эга мактабгача тарбия ѐшидаги болалар кўп холларда
ўзларини асосий фаолиятлари предметлари чалғиш холлари ва бир қанча
фаолиятларда ўз диққатларини асосий фоалиятга ѐки предметга жамлашга
қийналадилар. Гаркуша шуни алоҳида қайд қиладики, компенсатор
ривожланишида диққат асосий роль ўйнайди. Нутқ нуқсонига эга болалар
нормал нутқий ривожланишига эга тенгдошига нисбатан предметни ҳис
қилиш ва билишга, моҳиятни тушунишига кўпроқ вақт сарфлайдилар.
Луриянинг фикрига кўра, нутқ нуқсонига эга болалар учун топшириқларини
бажаришда турли кўринишдаги камчиликлар хос, масалан кўрув диктантида
нутқ нуқсонига эга болалар предмет таркибий қисимларининг жойлашувида
хатоларга йўл қўядилар, улар предмет шакли ва рангини алмаштирадилар.
Қатор муалифларни кўрсатишича, нутқ нуқсонига эга болаларда
диққатнинг олий шаклларини бузилишини биологик ва ижтимоий
ривожланиши орасидаги боғликнинг бузилишидир. Бу болалар билан
коррекцион ишларни муваффақиятли бажариш учун бола диққатининг
физиологик механизмларини билиш талаб этилади.
А.Г.Лурия нутқ нуқсонига эга болалар диққатини ўрганиб чиқиб, бу
болаларда ихтиѐрсиз диққат ихтиѐрий диққатга нисбатан ривожланган
бўладиган деб таъкидлайди. Бу болалар диққатини шакклантириш шахс
хусусиятларини ривожлантириб бориш билан боғлиқ деб хисоблайди. Нутқ
нуқсонига эга болалар диққатининг холатини бир қатор методикалар
ѐрдамида ўрганиш мумкин.
Тўғри нутқ нуқсонига эга болалар диққат хусуятларини ўрганиб чиқиб,
диққатни шундай таснифлайди:
1. нутқ бузилишларига эга болалар диққатнинг турғунлигида
кузатиладиган камчиликлар нутқ, нутқий бошқарувчилик
функцияларини бузилишлари ѐки заифлашуви натижасида келиб
чикади.
2. нутқ нуқсонига эга болалар диққатининг ҳажми, дунѐқарашининг
торлиги, нутқнинг бошқарувчилик функциясининг заифлашуви
оқибатида хажми тор ва миқдор жиҳатдан паслтиги билан
тавсияланади.
3. нутқ
нуқсонига эга болалар диққатининг кўчувчанлиги,
тақсимланиши, аввалги предмет образини идрок этиш ва хотирада
сақлаб туриш, фаолликнинг пастлиги, турғун эмаслиги, миқдор ва
сифат жихатдан пастлиги билан тавсияланади.
Билиш жараѐнларининг барча турларини такомиллашуви бола нутқини
ривожланшига таянади. Сўз бола томонидан ўзлаштирилаѐтган сенсор
эталонларини белгилайди, тафаккур жараѐнига бирлашиб, тасаввур ва
тушунчалар юзага чиқариб, мантиқий фикрлаш имкониятини таъминлайди.
Нутқ тасаввурни йўналтиради, диққат ва хотира олдига мақсад қўяди,
ихтиѐрийлик элементини киритади, эслаб қолишга англанганлик касб этади.
Нутқ ѐрдамида бола инсоният томонидан йиғилган тажрибаларни, хусусан
психик фаолият тажрибаларини эгаллайди.
Юқорида баѐн этилган фикрларни хулосалаб, нутқ нуқсонига эга
болалар мнестик фаолиятида ўзига хос хусуиятлар кузатилади деган фикрни
илгари суриш мумкин. (Р.Е.Левина, 1968, Шаховская 1972). Айниқса, бу
тафовутлар меьѐрни нутқи тўлиқ ривожланмаганлиги билан солиштирганда
яққол намоѐн бўлади, чунки ушбу нуқсонликда нутқий ривожланишнинг
барча томонлари зарарланади.
Р.Е.Левина таъкидлашича, нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигининг III
даражасида болалар нисбатан кенгайтирилган нутққа эга бўлиб, кўпгина
кундалик сўзларни ноаниқ биладилар ва талаффуз этадилар. Болаларни фаол
луғати от ва феъллардан иборат. Предмет ва ҳаракатларнинг ҳолатини,
шунингдек, ҳаракат усулларини белгиларини ва сифатларини таърифловчи
сўзлар жуда кам.
Тилнинг
грамматик
шаклларини
шаклланишида
камчиликлар
кузатилади, яъни келишик қўшимчаларини қўллашда хатоликлар, отни
келишикда турлашда, феълни шахс-сонда туслашда камчиликлар кузатилади.
Болалар янги сўз ҳосил қилиш усулларидан деярли фойдаланмайдилар. Фаол
нутқда асосан содда гаплардан фойдаланилади.
Кўпчилик болаларда бу босқичда товуш талаффузида камчиликлар ва
сўзни таркибида хатоликлар кузатилади.
Бу эса товуш таҳлил ва синтезини эгаллашда қийинчиликлар келтириб
чиқаради. Кундалик нутқни тушуниш асосан яхши, лекин айрим ҳолларда
мазмуни, эшитилиши ва талаффузига кўра ўхшаш сўз ва жумлаларни
тушунмаслик кузатилади.
Адабиѐтларда
нутқи
тўлиқ
риивожланмаган
болалар
психик
ривожланишни ҳарактерловчи кўплаб далиллар келтирилган. Нутқи тўлиқ
ривожланмаган болаларни психологик-педагогик хусусиятларини тадқиқот
этиш натижаларидан келиб чиқиб, бу болаларда билиш функцияларининг
камчиликларини турли даражалари фарқланади.
Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар хотирасини ривожланиши
муаммосини ўрганишга қаратилган кўплаб ишлар мавжуд. В.К.Орфинская
алалияни лингвистик тавсияномасида алалияни сенсамотор ва сенсор
мнестик шаклларини фарқлайди [26].
Р.Н.Мартинова бир хил нуқсонликларга эга болаларда хотира
камчиликларини турли даражаларини ажратиб кўрсатади ва нутқни
ривожланиш даражаси ва мнестик жараѐнлар ҳолатини боғлиқлигини
кўрсатади. Е.М.Мостюкова НТР болаларда эшитув хотирасини сусайишини
кузатди. Г.С.Гуменная дудуқланувчи болалар оғзаки материалларини кўрув
образларига нисбатан сустроқ эслаб қоладилар деб таъкидлайди [23,48,27].
Муаллиф бу тоифага кирувчи болаларни меъѐридаги хотирага нисбатан
ҳажмини камайиши, нутқни қўзғатувчиларни эслашнинг аниқлигини
сусайиши кузатилади, деган фикрни билдиради. Шунингдек, бир қатор
муаллифлар (Р.Н.Мартинова, Ю.Ф.Гаркуша, Р.Флиредо ва х.к.) [28,29,81]
кўрув ва оғзаки қўзғатувчиларни эслаб қолиш тактикаси ўхшашлигини
кўрсатиб ўтдилар. Уларни таъкидлашича, НТР болалар оғзаки материални
эсга туширишда алмаштиришлар семантик белгиларга асосланади. Мнестик
фаолиятни ташкил этишда бош миянинг ўнг ва чап ярим шарларини роли
ҳақида маълумотлар мавжуд. Чап ярим шарларни жароҳатланиши нутқ билан
боғлиқ материални эслаб қолишдаги камчиликларни юзага келтирса, ўнг
ярим шарларни жароҳатланиши эса нутқ билан боғлиқ бўлмаган хотира
камчиликларини келиб чиқишига сабаб бўлади.
Адабиѐтларда НТР болаларда мнестик фаолият камчиликлари
иккиламчи нуқсон сифатида баѐн этилади. А.В.Ястребова кўрсатишича,
белигиланган хусусиятларни иккиламчилиги уларни мақсадга йўналтирилган
коррекцион
тарбиявий
ишлар
натижасида
нутқ
ривожланиши
камчиликларига нисбатан тез, осон бартараф этилиши ва танланган тарзда
намоѐн бўлиши билан белгиланади [28].
Бундай холатларни намоѐн бўлиш даражалари боланинг компенсатор
имкониятлари, унинг ҳаѐт тарзи таълим-тарбия шароитларига кўра
фарқланади. Адабиѐтларда нутқ нуқсонига эга болалар психик ривожланиши
ҳақида маълумотлар эътироф этилган, лекин нутқи тўлиқ ривожланмаган
болалар мнестик жараѐнлари ҳолати ҳақидаги муаммо етарлича
ўрганилмаган.
И.Т.Власенко ―Ҳозирги кунгача илмий дефектологияда бирламчи нутқ
нуқсонларига эга болалар психологияси каби назарий ва амалий жиҳатдан
зарур бўлган махсус психология соҳаси мустақил фан сифатида ташкил
этилмаган [33].
Нутқ нуқсонига эга болалар психологияси муаммосига тааллуқли
умумий назарий ва экспериментал методик саволлари етарли даражада
ишлаб чиқилмаган. Бу эса фақат айрим замонавий тадқиқотларнинг методик
даражасига салбий таъсир этиб қолмай, шунингдек, шу тоифага кирувчи
болаларни махсус таълим жараѐнида камчиликлар келтириб чиқаради‖ деган
фикр билдиради.
Юқорида баѐн этилган фикрларни таҳлил этиб, тадқиқотнинг ҳақиқий
муаммоси аниқланди. Бизнинг ҳар томонлама изчил психологик-педагогик
текширувлар асосида коррекцион таълим тизимини ишлаб чиқиш ва
болаларнинг потенционал имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Нутқида нуқсони бўлган shaxslar ruhiy xususiyatlar XIX asr
o‗rtalaridanoq pedagog va vrach-psixologlar e‘tiborini o‗ziga jalb etib kelgan.
V.I.Fleri, F.A.Ostrogradskiy, I.M.Logovskiy, F.A.Rau kabi olimlarning pedagogik
faoliyati va tadqiqotlari surdopsixologiyaning rivojiga katta hissa qo‗shgan.
Ularning ilmiy ishlarida нутқида нуқсони бўлган bolalarning ruhiy
xususiyatlarini kuzatish va aniqlashga doir fikrlar beriladi. Xususan, V.I. Fleri
нутқида нуқсони бўлган bolalar harakat ko‗nikmalar xususiyatlarini ta‘riflab,
noto‗g‗ri koordinatsiya, harakatlarning ishonchsizligi kuzatilishini ta‘kidlaydi.
N.M. Logovskiy, нутқида нуқсони бўлган bolalar eshitish idrokini
faollashtirish va rivojlantirish mumkinligini e‘tirof etadi. Ushbu olim karlikda
ruhiy rivojlanish buzilishini kompensatsiyasida ko‗ruv idrokining ahamiyatini
alohida ta‘kidlaydi.
4
XX asrning 20 yillariga kelib L.S. Vigotskiy boshchiligida maxsus
psixologiyaning dolzarb muammolarini tizimli tadqiq etish jarayoni amalga
oshirildi. Olim o‗z ilmiy foliyatida turli nuqsonlari mavjud kar, ko‗r, aqli zaif
bolalar hamda ularning ta‘limi muammolarini o‗rganadi. 1924-1926 yillarda bu
muammoga bag‗ishlangan dastlabki ilmiy ishlar chop etiladi.
L.S. Vigotskiy genetik tamoyillar tahlili asosida нутқида нуқсони бўлган
bolalar ruhiyatining xususiyatlarini yoritib beradi. Kar bolaning rivojlanishi
ijtimoiy sharoiti psixologik yangi holatlar kuzatilishini asoslashini e‘tirof etadi. L.
Vigotskiyning fikr-mulohazalari maxsus pedagogikaning rivojiga katta hissa
qo‗shdi, rivojlanishida nuqsoni mavjud bolalarni tabaqalab o‗qitish muammolariga
o‗zgacha qarash imkonini beradi. Uning nazariy ta‘limoti нутқида нуқсони
бўлган bolalarni kompensator imkoniyatlarini tadqiq etuvchi eksperimental
4
Bogdanova T.G. Surdopsixologiya. –M.: 2002. – 118 s.
psixologik tadqiqotlarga stimus sharoitida ta‘sir etgan
5
. L.S. Vigotskiy safdoshlari
L.K. Zankov va Sh.M. Solovev rivojlanishida nuqsoni mavjud xususan eshitishda
nuqson bor bolalar idrokini xotirasi va nutqi rivojlanish xususiyatlarini
o‗rganuvchi psixologik tadqiqotlar o‗tkazdilar va tadqiqot natijalarini 1940 yilda
nashr etilgan. ―Kar bola psixologiyasi bo‗yicha ‖ monografiyasida jamladilar.
1930-40 yilda нутқида нуқсони бўлган bolalar bilish faoliyatini o‗rganuvchi
qator tadqiqotlar o‗tkazildi, xususan K.I. Veresotskaya нутқида нуқсони бўлган
bolalarni predmetlarni idrok etish, L.V.Zonkov va D.R. Mayns ko‗rgazmali
materialni eslab qolish malakasini, M.M.Nudelman kar o‗quvchilar tassavurlarini,
Z.S. Beyn ko‗ruv idrokini konstantligini, N.I.Shif нутқида нуқсони бўлган
bolalarni ranglarni idrok etish xususiyatlari, M.E. Votsev kar o‗quvchilarni yozma
nutqi va o‗qish malakalarini tadqiq etganlar. Bu yillarda olib borilgan tadqiqotlar
qilish xarakterga ega edi, нутқида нуқсони бўлган bolalar eshituvchi yoki aqli
zaif bolalar bilan o‗zaro qiyoslashib tekshirilar edi. Bunday yondashuv barcha
kategoriyadagi bolalar bilan samarali ishlash imkonini beruvchi tavsiyalar ishlab
chiqish imkonini berar edi.
Eshitishda nuqsoni mavjud bolalar ruhiyatini o‗rganishda psixologiyaning
asosiy va yordamchi metodlari qo‗llaniladi. Asosiy metodlari turkumi kuzatish va
psixologik eksperiment metodlarini qamrab oladi. Yordamchi metodlar faoliyat
natijalarini tahlil qilish, test metodi, anketa metodlarini o‗zida namoyon qiladi.
Psixologiyada kuzatish metodi xodisalarning keng doirasi munosabatiga
ko‗ra qo‗llaniladi. Нутқида нуқсони бўлган bolalar maxsus psixologiyasida bu
metod katta ahamiyatga egallashini ta‘kidlash joizdir. Kuzatish predmeti
faoliyatning tashqi komponentlari – harakat, nutqiy akt, pantomima va mimikaning
o‗ziga xosligi, vegativ reaksiyalarni yuzaga kelishi bo‗lishi mumkin. Bunda bolalar
hulqiga kuzatuvchi mavjudligi salbiy ta‘sir ko‗rsatish, uni tabiyligi buzilishi
mumkin. Yuqorida ta‘kidlangan holatni amalga oshmasligi uchun (kino, video
s‘yomka) qayd etuvchi apparatni qo‗llash yaxshi natija beradi.
5
Surdopedagogika / Pod red. M.I.Nikitinoy. –M.: Prosveщenie, 1989. -114 b.
Xulosa va umumlashmalar uchun zaruriy material olish uchun bolalarning
turli faoliyatda o‗yin, o‗qish, uy vazifalarini bajarish, takrolanuvchi, o‗zgaruvchi
sharoitlarda kuzatish maqsadga muvofiqdir. Bola nutqiy rivojlanishining umumiy
sharoitida kuzatilayotgan xodisalarning xususiy tomonlarini aniqlash imkoni
yuzaga keladi.
Eshituvchi ona va kar bola muloqotini o‗rganishda kuzatish metodini
qo‗llashga doir Amerika psixologlarining tadqiqotini keltirish mumkin. Ular 13 oy
mobaynida turli sharoitda ona va bola o‗zaro munosabatini video registratsiya
yordamida kuzatganlar. Registratsiya turli holatlarda va kunlarda olib borilgan.
Olimlarni quyidagi ko‗rsatkichlar bilan qiziqqanlar: kimning tashabbusi bo‗yicha
muloqotga kirishildi, nutqiy muloqot doirasi va xususiyatlari qay tarzda amalga
oshdi (gap turi so‗rov, undov, buyruq, his-hayajon). Olimlar ba‘zi sharoitlardagi
muloqotda ona tashabbuskor bo‗lganini (kitob o‗qish, kesma alifbo bilan ishlash)
holda amalga oshgan. Bola tashabuskor bo‗lgan holatlarni ham (o‗yinchoq
o‗ynash) ko‗zatganlar. Turli sharoitlarda muloqot miqdor va sifat jihatdan
farqlangan holatlari namoyon bo‗ldi.
Psixologik ekspert ham psixologiyada ahamiyatga molik metodlaridan biri
sanaladi. Surdopsixologiyada psixologik eksprement metodi muhim o‗rin tutadi.
Bu metod tekshiruvchining ijodiy yondashuvini ko‗zda tutadi va inson xulqidagi
o‗zgarishlarni qayd etadi. Eksprmental tadqiqot bir qancha bosqichlardan tashkil
etadi:maqsadni
belgilash,
bu
tadqiqot
gipotezasini
ko‗zda
tutadi,rejalashtirish,tadqiqotni
o‗tkazish;statistik
gipotezalarni
tekshirishni
ko‗zlovchi natijalar tahlili;xulosa chiqarish eshitishda nuqsoni bor bolalar bilan
psixologik tadqiqotlarni o‗tkaishda muhim holatlarni hisobga olish darkor
6
Нутқида нуқсони бўлган bola berilgan topshiriq tushunganligini nazorat qilish
talab etiladi.
Bu jarayonni yengillashtirish uchun imo-ishora nutqidan foydalanish yaxshi
samara beradi. Shuningdek surdopsixologiyaning bu metodini qo‗llashda
6
Bogdanova T.G. Surdopsixologiya. –M.: 2002. – 208 s.
ko‗rgazmali namoyish etish, so‗zlashuv metodlaridan birgalikda foydalanish kar
bolani unga berilgan topshiriqni to‗liq tushunishga sabab bo‗ladi. Kar bola birinchi
topshiriqni tushunib bajargach, ikkinchi topshiriqqa o‗tish mumkin. Tadqiqotchi
tadqiqotni o‗tkazish jarayonida kar bolani xulqiga ta‘sir o‗tkaziladi. Нутқида
нуқсони бўлган bolalar bilan ishlashda bu imkoniyatni hisobga olish darkor
tekshiriluvchilar guruhini tanlashga ham katta e‘tibor berish darkor. Bu metod
yordamida tekshiriluvchining nafaqat bilimi, malakasi balki uni shakllanish holati
ham o‗rganiladi. Shuningdek, kombinatsiyalangan nuqsonlar (eshitish buzilishi,
ruhiy rivojlanish orqada qolgan va aqli zaiflik) o‗rganish va aniqlashda ham
muhim samara beradi. Ta‘limiy eksperiment maxsus psixologiyada keng o‗rinda
qo‗llaniladi. T.V.Rozonova va L.I.Tigronova shu metodni qo‗llagan holda
нутқида нуқсони бўлган bolalar bilan sog‗lom bolalarning ruhiy xususiyatlarini
tekshirganlar. Yordamchi topshiriqlar vositasida faoliyat natijalari tahlili muhim
o‗rin tutadi. Ruxiy rivojlanish bosqichida bolalar faoliyati natijalari tahlili muhim
o‗rin tutadi. Bolaning ta‘lim-tarbiya sharoiti, eshitishni buzilish vaqti va darajasi
eshitishni buzilish sababi unda mavjud nutq shakllari (og‗zaki, yozma, daktil, imo-
ishora) o‗zlashtirish darajasi, oila tipi hisobga olinadi. Sog‗lom va нутқида
нуқсони бўлган bolalarni qiyosiy o‗rganish uchun yosh tamoyiliga ko‗ra olinadi,
tekshiriluvchilar bir yoshda to‗lish kerak. Bu ularni ruhiy rivojlanishini qiyosiy
o‗rganishga yordam beradi.
Kar
o‗quvchilar
psixologik xususiyatlari
o‗rgatishda
psixologik
ekspermentning barcha turlaridan foydalaniladi. Bu laborator eksperment va tabiiy
eksperment turlarini o‗ziga jamlaydi. Lobarator ekspermentda o‗rganilayotgan
xodisa qat‘iy nazorat qilinadi. Tabbiy ekspremental kuzatishining ijobiy qirralari
va eksperment qirralari jipslashadi va namoyon bo‗ladi. Oxiri davrlarda
surdopsixologiya ta‘limiy eksperement ham нутқида нуқсони бўлган bolalarni
o‗rganishda ijobiy samara bermoqda.
Do'stlaringiz bilan baham: |